Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,53 Mb.
bet15/204
Sana01.04.2022
Hajmi2,53 Mb.
#523122
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   204
Bog'liq
Moliya bozori WORD TAYYORI (2)

Пул бозори иштирокчилари


Бугунги кунда хорижий амалиётда пул бозори иштирокчилари қуйидагилар ҳисоланади (-жадвал).

2.1-жадвал


Пул бозори иштирокчилари10

Иштирокчилар

Уларнинг пул бозоридаги ўрни

Молия вазирлиги ёки Ғазначилик бошқармаси

Давлат қарзларини қоплаш мақсадида
қисқа муддатли давлат қимматли қоғозларини эмиссия қилади

Тижорат банклари

Давлат қимматли қоғозларини харид қилади; депозит сертификатларини сотади; пул бозорида иштирок этувчи
инвесторларга қисқа муддатли кредитлар беради;

Корхоналар

Ўзининг молиявий фаолиятини яхшилаш мақсадида қисқа муддатли қимматли қоғозларни эмиссия қилади ёки сотиб
олади;

Инвестиция компаниялари

Инвестицион портфелни шакллантириб, унинг рисклилик даражасини пасайтириш мақсадида пул бозори
инструментларини сотиб олади;




Молиявий компаниялар

Индивидуал инвесторларга кредитлар
тақдим этади;

Суғурта компаниялар

Ўз ликвидлилигини йўқотмаслик учун
пул бозорига инвестиция киритади;

Пенсия фондлари

Рисклилик даражаси паст бўлганлиги учун пул бозори инструментларига ўз
маблағини инвестиция қилади;

Индивидуал инвесторлар

Ўз маблағларини пул бозори инвестиция
фондига йўналтиради;

Пул бозорининг инвестиция фондлари

Кичик инвесторларга ўз маблағларини йирик миқдорда сотиладиган пул бозори инструментларини сотиб олиш учун
инвестиция қилиш имконини беради;

Пул бозори иштирокчиларини қимматли қоғозларни сотувчилар ва сотиб олувчилар каби иштирокчиларга бўлишнинг иложи йўқ. Сабаби иштирокчиларнинг асосий қисми иккала вазифани ҳам бажаради. Мисол учун, банклар йирик миқдорда депозит сертификатларини эмиссия қилиш орқали маблағларни жалб қилиши ҳамда корхоналарга қисқа муддатли кредитларни ҳам бериши мумкин.


Пул бозори иштирокчилари ва уларнинг пул бозоридаги ўрнига атрофлича тўхталиб ўтамиз.
Халқаро амалиётга кўра, Молия вазирликларининг асосий вазифаларидан бири Марказий банк билан ҳамкорликда давлатнинг монетар сиёсатини барқарорлаштириш ҳамда бюджет дефицитини қоплаш ҳисобланади. Бу вазифани амалга ошириш учун улар қисқа муддатли қимматли қоғозлар (хазина мажбуриятлари)ни эмиссия қилади ва жойлаштирилган қимматли қоғозлар ҳисобига жалб қилинган маблағлар тегишли мақсадларда ишлатилади. Қимматли қоғозларни сўндириш вақти келганида эса давлат бюджети маблағлари ҳисобидан улар қопланади.
Тижорат банклари ҳукумат томонидан эмиссия қилинган қимматли қоғозларнинг энг асосий сотиб олувчиларидан бири ҳисобланади. Бунинг асосий сабабларидан бири банкларга инвестицион фаолият учун қўйилган чекловлар ҳисобланади. Аниқроқ айтадиган бўлсак, кўплаб мамлкатларда банкларга рисклилик даражаси юқори бўлган акциялар ҳамда корпоратив облигацияларни сотиб олиш таъқиқланган. Рисклилик даражаси пастлиги ҳамда ликвидлилик даражаси юқори бўлганлиги сабабли давлат қимматли қоғозларини сотиб олиш бўйича чекловлар мавжуд эмас.
Кўплаб корхоналар пул бозорида фаол тарзда иштирок этишади, яъни улар ўз қимматли қоғозларини эмиссия қилиб, пул бозорига жойлаштириш орқали сотиши, шунингдек қўшимча пул маблағларини фойда кўриш мақсадида пул бозори инструментларига инвестиция қилишлари ҳам мумкин. Аммо, пул бозори инструментларига инвестиция киритишдан асосий кўзланган мақсад бу фойда кўриш эмас, ўз маблағларини қийматини ҳамда ликвидлилигини ушлаб туриш ҳисобланади.

Инвестиция компаниялари пул бозорининг ликвидлилик даражасини таъминловчи воситачилар ҳисобланишади. Чунки, улар асосан индивидуал инвесторларнинг маблағларидан инвестицион фондни шакллантиради ва компания менежери томонидан маъқул кўрилган қимматли қоғозларга инвестиция киритилади. Агарда бирор бир индивидуал инвестор ўз маблағларини қайтариб олмоқчи бўлса, инвестиция фонди ушбу инвесторга ўз маблағларини қайтариб беради. Шу сабабли пул бозори инструментлари учун иккиламчи бозор талаб этилмайди. Бундан ташқари инвестиция компаниялари юқори даромадли инвестицион лойиҳанинг учраб қолиш эҳтимолини инобатга олган ҳолда, аксарият маблағларини пул бозори инструментларини сотиб олишга йўналтиради.


Хорижий амалиётга кўра молиявий компаниялар тижорат қоғозларини сотиш орқали дастлаб маблағни шакллантириб олади, сўнгра эса ушбу маблағни мижозларга қисқа муддатли кредитлар сифатида тақдим этади ва пул бозорида ўз фаоллиги билан ажралиб туради.
Асосан мол-мулкни ҳамда табиий офатларга қарши суғурталовчи суғурта компаниялари пул бозорининг фаол иштирокчиларидан ҳисобланади. Сабаби бу турдаги суғурта компанияларида кутилмаган вазиятда катта миқдордаги маблағга зарурат туғилиши мумкин. Шу сабабдан улар ўзларининг ликвидлилигини йўқотмаслик учун ўз маблағларининг асосий қисмини пул бозорига йўналтиради. Мисол учун, 2004 йилда АҚШнинг Флорида штатида юз берган кучли тўфон туфайли суғурта компаниялари қарийб 1 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган миқдордаги маблағни ушбу тўфондан тафолат кўрганларга суғурта бадали сифатида тўлаган. Ушбу мажбуриятни бажариш учун суғурта компаниялари ўзларидаги пул бозори инструментларининг бир қисмини сотган.
Пенсия фондлари ўз маблағларининг бир қисмини акция ва облигация бозорида фойдалироқ инвестицион имкониятлар юзага келган вақтда ундан фойдаланиш мақсадида етарли маблағга эга бўлиш учун пул бозорига инвестиция киритади. Суғурта компаниялари сингари пенсия фондлари ҳам юқори ликвидлиликга эга бўлиши лозим. Суғурта компанияларидан фарқли ўлароқ пенсия фондларининг мажбуриятлари миқдори ва уларни бажариш вақтларини олдиндан таҳлил қилиш унчалик қийин ҳисобланмайди.



    1. Download 2,53 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   204




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish