таъминланганлик бўйича
-таъминланган облигациялар
-таъминланмаган облигациялар
ҳуқуқларнинг амалга оширилиши бўйича
-номи ёзилган облигациялар
-кўрсатувчига бериладиган облигациялар
3.1-расм. Облигациялар таснифи
Ресурслар жалб қилинадиган (облигациялар чиқариладиган) бозорларнинг сиёсий-географик мансублигига қараб қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
–ички заём облигациялари;
–хорижий заёмлар облигациялари (халқаро облигациялар).
Халқаро облигациялар, ўз навбатида, асосан еврооблигациялар (eurobonds, euronotes) ва хорижий облигациялар (foreign bonds) билан ифодаланади. Шунингдек, халқаро облигацияларнинг банк қарзларини секьюритизация қилиш тартибида пайдо бўлган турлари ҳам бор, масалан, Брейди облигациялари (1980-йиллар охири ва 1990-йиллар бошида бир қатор ривожланаётган мамлакатлар ҳукуматлари томонидан чиқарилган), ҳозирги пайтда амалда тўлиқ пули қайтарилган). Молия бозорлари глобаллашуви ва байналмилаллашуви жараёнларининг кўринишларидан бири қарздорлик умумий структурасида ташқи заём облигациялари улушининг ўсиши ҳисобланади.
Даромад тўлаш усули бўйича облигациялар қуйидаги турларга бўлинади:
–фоизли (купонли) облигациялар;
–дисконт облигациялар13.
Купон – инвесторнинг даромади ҳисобланган облигация номиналидан белгиланадиган фоиз. Ҳужжатли облигациялар учун купон – унда купон (фоиз) ставкаси рақам билан кўрсатилган кесиб олинадиган талон. Камида бир йилда бир марта тўланади.
Купон суммаси – облигациялар бўйича қаттиқ суммада вақти-вақти билан тўланадиган даромад.
Купон ставкаси – купон қийматининг фоиздаги номиналга нисбати.
Фоизли облигациялар бўйича фоиз даромади мунтазам тўланиши кўзда тутилади. Купон ставкаси номиналга йиллик фоизларда белгиланади. Купонлар бир марталик тўлов билан ёки йилига бир нечта тўлов билан тўланиши мумкин. Бу ҳолатда купон ставкаси тўловлар сонига пропорционал равишда бўлинади.
Хорижда индексация қилинган облигациялар кенг тарқалган бўлиб, уларда номинал ва фоиз ставкаси бирон-бир индекс ёки актив нархига боғлаб қўйилган бўлади (энг тарқалган ҳолат – номинални нархлар индексига боғлаб қўйиш).
Облигациялар бўйича фоиз тўовлари қайд қилинган (бутун облигация муддати давомида ёки шу муддатнинг белгиланган даврларида ўзгармас) ставка бўйича ва ўзгарувчан (яъни бирон-бир бозор ставкасининг ўзгаришига қараб ўзгарадиган, халқаро бозорда бу одатда LIBOR) ставка бўйича амалга оширилиши мумкин. Жаҳон амалиётида лотерея туридаги ўйинлар асосида фоиз тўловлари тўланган ҳолатлар ҳам маълум14.
13 Mishkin, Frederic S. Financial markets and institutions / Frederic S. Mishkin, Stanley G. 2012
14 Ютуқли облигациялар қаторига собиқ Иттифоқда 1970–1980-йилларда чиқарилган қимматли қоғозлар киради.
Дисконтли облигациялар бўйича фоиз тўловлари кўзда тутилмайди. Даромад (дисконт) облигацияни жойлаштириш (харид) нархи ва пулини қайтариш нархи (номинал) ўртасидаги фарқ ҳисобига шаклланади15. Одатда, дисконтли облигациялар қисқа муддатга чиқарилади – икки йилдан ортиқ эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |