Дисконт – бу номиналга фоиздаги чегирма.
Фоизли облигациялар баъзида купонлиоблигациялардебҳам аталади. Ўтмишда, облигациялар классик ҳужжат шаклида чиқарилган пайтларда, облигация сертификати тўлов муддати ва фоизлар миқдори кўрсатилган ҳолда қирқиб олинадиган купонли махсус қисмдан иборат бўлган. Кўрсатилган пайтда облигация эгаси сертификатни қарздорнинг банкига тақдим этган, купон қирқиб олинган ва облигация эгасига фоизлар миқдори тўланган.
«Купон қирқиш» тушунчаси шу ердан келиб чиққан. Ҳозирги пайтда деярли барча облигациялар ҳужжатсиз шаклда чиқарилади, эндиликда қирқиб олинадиган нарсанинг ўзи ҳам йўқ, лекин бу ифода сақланиб қолган.
Пулини қайтариш усули бўйичаоблигациялар қуйидагиларга бўлинади:
–серияли (қарз амортизация қилинадиган) облигациялар – облигациялар умумий сонида қайд қилинган улушлар кетма-кетликда тўлаб бориладиган облигациялар (лотереяли ёки тиражли заёмлар), облигациялар турли муддатларда қисмлар бўйича (сериялаб) пули қайтарилиши кўзда тутилади;
–муддатли (бир мартада тўланадиган) облигациялар – пулини кайтариш ягона муддатига эга бўлган облигациялар.
Таъминланганлик бўйича:
–гаровбилантаъминланганоблигация –жисмонийактивларгарови; –қимматли қоғозлар гарови.
Субординация қилинган облигация – унинг эгасига у таъминланган активларга эгалик ҳуқуқларини камроқ таъминлайдиган облигация (бошқа облигациялар билан таққослаганда).
Махсус таъминотсиз субординация қилинган облигация – эмитент банкротга учраган ҳолатда облигация эгалари фақат асосий қарз эгаларининг даъволари қондирилганидан сўнггина талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлишини кўзда тутадиган облигация;
Гаров билан таъминланмаган облигация– банкрот ҳолати кузатилганда улар бўйича тўловлар бошқа конкурсли кредиторлар билан бир хилда амалга оширилади.
Улар бўйича мажбуриятлар бажарилиши гаров билан (гаров таъминотига эга облигациялар), кафиллик билан, банк кафолатлари билан, давлат ёки муниципал кафолатлар билан таъминланадиган облигациялар таъминотли облигациялар деб тан олинади.
Гаров билан таъминланган облигациялар бўйича гаров предмети фақат қимматли қоғозлар, кўчмас мулк ва ипотекани қоплаш хизмат қилиши мумкин.
15 Бунда шуни ёдда тутиш керакки, фоизли облигациялар ҳам облигациянинг номинал қийматига дисконт билан сотилиши мумкин.
Гаров билан таъминланган облигациялар бўйича гаров предмети ҳисобланган мулк баҳоловчи томонидан баҳоланиши лозим.
Ипотекани қоплаш билан таъминланган облигация – бу унинг бўйича мажбуриятлар бажарилиши тўлалигича ёки қисман ипотекани қоплаш гарови билан таъминланадиган облигациядир. Ипотекани қоплаш уй-жой облигацияси – бу унинг таркибига уй-жой бинолари гарови билан таъминланган талаблар ҳуқуқигина кирадиган ипотекани қоплаш облигациясидир.