Облигациялар рейтинги эмитентнинг кредит лаёқатини баҳолашни ифодалайди (унинг асосий қарз миқдорини қайтариш ва у бўйича фоизлар тўлаш мажбуриятини бажариш).
Рейтинг даражасини белгилаш учун барча агентликлар томонидан ҳарфли тизим фойдаланилади. S&P таснифига кўра, қимматли қоғозлар бўйича ишончлилик олий даражаси – ААА, Moody's бўйича эса – Aaa. Қисқа муддатли қоғозлар учун бошқа ҳарфли белгилар фойдаланилади. Ушбу агентликлар рейтингларидан келиб чиқиб, облигациялар қуйидаги синфларга бўлинади: инвестицион ва ноинвестицион (спекулятив – «ахлат облигациялар»). Инвестицион даража ВВВ- ва Ваа3 қийматидан бошланади16.
Рейтинг қанчалик юқори бўлса, эмитент учун бирламчи бозорда қарз олиш шунчалик арзонга тушади (қимматли қоғозларни жойлаштиришда), қанчалик паст бўлса – шунчалик қиммат.
Бозорда (иккиламчи бозорда) муомалада бўлган облигациялар рейтинги ўсганда уларнинг нархи ўсади, даромадлилик эса пасаяди, рейтинг пасайганда эса, аксинча, нарх пасаяди ва даромадлилик ортади.
6.1-жадвал
Узоқ муддатли облигацияларни рейтингли баҳолаш турлари
S&P
|
Moody's
|
Fitch
|
Рейтинг баҳоси
|
AAA
|
Aaa
|
AAA
|
Ишончлиликнинг олий даражаси
|
AA+
|
Aa1
|
AA+
|
Ишончлиликнинг олий даражаси
|
AA
|
Aa2
|
AA
|
AA-
|
Aa3
|
AA-
|
A+
|
A1
|
A+
|
Ишончлилик даражаси ўртачадан юқори
|
A
|
A2
|
A
|
A-
|
A3
|
A-
|
BBB+
|
Baa1
|
BBB+
|
Ишончлилик даражаси ўртача
|
16 Финансовые рынки: электронный учебник [для студентов высших учебных заведений, обучающихся по направлению «Экономика» (уровень подготовки–бакалавр)] / подред.С.В.Брюховецкой, Б.Б. Рубцова. − М.: Финансовый университет / кафедра «Финансовые рынки и финансовый инжиниринг», 2013.
BBB
|
Baa2
|
BBB
|
|
BBB-
|
Baa3
|
BBB-
|
BB+
|
Ba1
|
BB+
|
Ноинвестицион даража (спекулятив облигациялар)
|
BB
|
Ba2
|
BB
|
BB-
|
Ba3
|
BB-
|
B+
|
B1
|
B+
|
Юқори спекулятив облигациялар
|
B
|
B2
|
B
|
B-
|
B3
|
B-
|
CCC+
|
Caa1
|
CCC
|
Жиддий риск
|
CCC
|
Caa2
|
Ўта спекулятив облигациялар
|
CCC-
|
Caa3
|
Тикланиш имконияти кичик бўлган ҳолда дефолт муқаррар
|
CC
|
Ca
|
C
|
|
D
|
C
|
DDD
|
Дефолт
|
Облигациялар қиймат баҳоси
Актив сифатида облигациялар қийматини баҳолаш, масалан, акциялар қийматини баҳолашдан кўра анча осон. Облигация якуний пулини қайтариш муддатига эга, тўловлар (купон тўловлари) оқими қайд қилинган (акциялар бўйича дивидендлардан фарқли равишда). Бошқача қилиб айтганда, бу ерда риск ва ноаниқлик омиллари, акциялар билан боғлиқ ҳолатлар билан таққослаганда, анча кам.
Облигациялар қиймати турлари:
–номинал;
–«соф»;
–«ифлос».
Облигациялар чиқаришда улар қоидага кўра, номинал бўйича ёки номиналдан кичик фарқ – дисконт ёки мукофот билан жойлаштирилади (фақат улар бўйича фоизли даромад тўланмасдан, доимо номиналдан паст нархда жойлаштириладиган дисконтли облигациялар).
Бироқ кейинчалик уларнинг нархи номиналдан сезиларли фарқ қилиши мумкин. Мисол учун классик купонли облигацияни оламиз. Унинг нарх динамикаси асосида қайси омиллар ётади?
Асосий омил – бу облигация бўйича бозор ставкаси, яъни жорий ставка, фоиз ставкаси ва купон ставкаси нисбатидир.
Умумий қоида: бозор фоиз ставкалари ўсганда купон ставкаси қайд қилинган облигация нархи пасаяди, ставкалар пасайганда эса - ортади.
Облигациянинг жорий қиймати (соф қиймат, бозор қиймати) – купон даврининг биринчи кунида дисконтланган пул оқимлари йиғиндиси.
Облигация нархининг купон ставкасига, облигация пулини қайтариш муддатига ва жорий бозор фоиз ставкасига боғлиқлиги мураккаб фоизлар бўйича дисконтлашга асосланадиган формула билан тавсифланади.
бу ерда, Р – облигация соф нархи;
С – купон тўлови ҳажми;
r – талаб қилинган даромадлилик меъёри (унинг ўзи – пули қайтарилгунча даромадлилик) ўнлик каср кўринишида;
N – облигация номинали;
n – ҳисоблаш даврлари сони (пули қайтарилгунга қадар йиллар сони).
Бозорда шундай вазиятлар учрайдики, бунда соф нарх формуласи аниқлаштиришни талаб қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |