Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Уч карра ёки икки карра чўққи-туб, бриллиант



Download 2,53 Mb.
bet118/204
Sana01.04.2022
Hajmi2,53 Mb.
#523122
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   204
Bog'liq
Moliya bozori WORD TAYYORI (2)

Уч карра ёки икки карра чўққи-туб, бриллиант


Буқа трендида бу фигуралар чўққи деб, айиқ трендида эса – туб деб аталади. Бозор қатнашчиларининг таҳлил тамойиллари «бош-елка» фигурасидаги билан бир хил, фақат айрим ўзига хос хусусиятлар бор, холос. «Брилиант» фигураси уни улкан бриллиантга ўхшаш қилиб қўядиган турли ўлчамдаги
чўққиларга эга.
Мисол

  1. Чўққилар иккита ҳам учта ҳам бўлиши мумкин ва улар деярли бир хил даражада ётади (шу сабабл уларни «бош-елка» деб аташ мумкин эмас).

  2. Деярли ҳар бир бозорга тузатиш киритишни бу фигура билан таққослаш мумкин, шу сабабли кўплаб ёлғон сигналлар бўлади. Уларни савдо ҳажмини кўриб чиққан (капиталнинг чиқиб кетиши ва бозор қатнашчиларининг кайфиятини кўриш учун) ва осциллятор (ўзиб кетувчи индикатор) қўллаган ҳолда кузатиш мумкин. Биринчи чўққида ҳажмлар катта, иккинчи чўққида эса –

сезиларли даражада пасайган (қоғозга қизиқиш йўқолади ва фақат олибсотарлик таркибий қисми қолади, капитал ҳажм ўсадиган тузатишга чиқарилади).


11.11-расм. «Икки карралик туб» фигураси
11.12-расм. «Бриллиант» фигураси


11.13-расм. Буриладиган фигураларга эга бўлган график
Юқорида таърифланган фигуралар буриладиган фигуралар ҳисобланади, яъни улар пайдо бўлганидан сўнг нарх, қоидага кўра, олдинги йўналишга қарама- қарши бўлган йўналиш томон йўл олади. Бундан олдинги ҳаракат йўналишини тасдиқлайдиган энг тарқалган шакллар қаторига «байроқ» ва «вимпел» киради.

Давом этадиган фигуралар

Байроқ ва вимпел


Байроқ ва вимпеллар деб трендлар ичидаги тор ва қисқа муддатли (масалан, бир ҳафтадан уч ҳафтагача) консолидация (бирлаштириш) босқичларига айтилади. Байроқ – нархлар параллель чизиқлар ўртасида жойлаган. Вимпел – нархлар кесишади. Вимпеллар учбурчакка ўхшаш бўлиб кўриниши мумкин, лекин улар вақт ўлчови бўйича фарқ қилади: учбурчак анча узоқроқ шаклланади. Байроқлар ва вимпеллар, одатда, кучли тренддаги паузаларни акс эттиради. Бошқача қилиб айтганда, бу моделлар ортида, қоидага кўра, улар шаклланишидан олдинги йўналишдаги нархлар ҳаракати келади.

Download 2,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   204




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish