3.Халқаро ландшафт архитекторлари федерацияси. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг ландшафт санъати ривожланишида янги муҳим босқич бошланди. У инсоннинг табиий муҳитга таъсирининг кескин ўсиши ҳавфи билан боғлиқ - тропик ўрмонларнинг йўқ бўлиб кетиши, қумли чўлларнинг бостириб кириши, жаҳон океанининг ифлосланиши ва бошқалар. Айниқса, табиий муҳитнинг деграцияси гигант шаҳарларда кескин билинади. Бу шароитларда ландшафт архитекторларининг роли турли хил ландшафт муҳитларини шакллантириш ва ўзгартиришда янада кенгроқ қатнашувида ифодаланади. 1948 йили Англияда Кембридж шаҳрида 9 мамлакат вакиллари Халқаро ландшафт архитекторлари федерациясига (ИФЛА) асос солдилар. Бу касб тан олинди ва БМТ қошида Халқаро меҳнат ташкилоти официал касблар рўйхатига киритилган. Ҳозир ИФЛА фаолиятида барча континентлардан 50 дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этмоқда, уларнинг кўпчилигида ландшафт архитекторлари тайёрланади. Ҳар йили ИФЛА конгресслари ўтказилади, уларнинг ҳар бири долзарб замонавий муаммолардан бирига бағишланади.
Аҳолининг ўсиши ва инсон фаолиятининг ҳар томонлама ривожланиши муаммолари яшаш муҳитини ўзгартириш билан боғлиқ. Муҳитни ландшафтли қурилиш воситалари билан яхшилаш тажрибалари йирик ва ўрта шаҳар туркумларига тегишлидир. Шунинг учун шаҳар муҳитининг функционал, экологик ва эстетик сифатларини уйғунлаштириш ландшафт архитектурасининг асосий мақсади ҳисобланади.
Ландшафтли қурилишнинг асосий вазифалари:
ландшафтларни муҳофаза қилиш;
ландшафтларни ўзгартириш;
янги ландшафтларни ландшафт лойиҳалашнинг турли босқич-ларида яратиш ҳисобланади.
Табиий омилларни шаҳар муҳити билан ўзаро таъсирини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Бу асосан 3 та босқичда кўрилади:
I- босқичда шаҳар муҳитини шаклланиш қонуниятлари, у улкан муҳим элемент сифатида қурилади. Шаҳарни ўраб турган ўсим-ликлар икки хил таъсирни сезади:
а) шаҳарнинг ўсиши ва функционал фойдаланиш ўзгариши муносабати билан ҳудудни тозалаш натижасида ўсимликлар йўқотилади:
б) шаҳар атрофида иқлимнинг ўзгариши ўсимликларнинг ҳола-ти ва ривожланишида барқарор ўзгаришларни келтириб чиқаради.
Ўсимликлар шаҳарнинг ўзида ва унинг атрофидаги инсон фаолияти барча турларининг ноқулай таъсирида бўлади деб ҳисоблаш мумкин. Ҳатто шаҳар яқинидаги махсус қўриқланадиган майдонлардаги ўсимликлар ҳам ўзида шундай таъсирни сезади.
II – босқичда шаҳар муҳитини ташкил этиш муаммолари кўрилади. Шаҳар муҳити ўзининг табиий атрофига қарама-қарши қўйилади. Табиий ландшафтлар радикал ўзгаришларга учраган, уларни таниб бўлмайди: янги муҳитни шакллантирувчи меъморий-шаҳарсозлик элементлари киритилган. Бу муҳит ҳозирча қисман ўрганилган. Масалан, архитектура ва шаҳарсозлик назариясида 215
рельеф ёки шаҳар кўриниши масаласи озми-кўпми ўрганилган: аммо рельеф шаҳарнинг геологик таркибининг ифодаси сифатида ва муҳитнинг бошқа компонентларини белгиловчи элемент сифа-тида кам сонли ишларда кўриб чиқилган. Кўрилмаларнинг ўзини ша-ҳарнинг бирламчи рельеф асосининг ўзгариши, шаҳарнинг «антро-поген рельефи» деб қарайдиган концепция кам ишлаб чиқилган.
III – босқичда шаҳар муҳити шаҳарсозлик нуқтаи назаридан, унинг бевосита атрофи кўриб чиқилади, яҳлит шаҳар муҳитини шакллантирувчи бўлинмлар қурилади. Бу босқич, нисбатан кўпрқ ўрганилган, масалан, халқ уй-жой аспектида, унда «микромуҳит» ҳолатини бошқаришнинг кўп асрлик тажрибаси тўпланган.
Бундан ташқари шаҳар муҳитини «хусусий» дан бошланган замонавий тадқиқотлари яшовчиларнинг таассуротларини ҳисобга олишга ёрдам беради, чунки шаҳар шулар учун мавжуддир. Бу ерда инсоннинг ҳолатини, ҳаёт ритмини белгиловчи атроф-муҳит турлари билан бевосита контракт амалга ошади. Бу ерда табиий ва сунъий компонентларнинг муҳитини шакллантиришда қатнашуви тенглашади ва табиий ландшафт элементларидан у ёки бу ҳолда сунъий шаклда фойдаланилади.
Уччала босқичда ҳам табиий элементларни шаҳар билан ўзаро таъсирини қурилаётганда ўша бир хил қонуниятлар аниқланади:
рельеф ва қурилмалар шаҳар муҳитининг экологик алоқалари шаклланадиган тенг ҳолдаги асоси бўлиб хизмат қилади;
иқлим ва микроиқлим, сезгирлик билан антропоген таъсир-ларниқабул қилиб, ўзининг ўзгариши билан инсон яшаш муҳи-тининг комфортлигини белгилайди;
шаҳар муҳитининг шаклланиши ва соғломлашишининг барча процессларида сув етакчи роль уйнайди;
ҳавонинг химик таркибини яхшилашда ишончли восита бўлмиш ўсимликлар, бошқа ҳолларда муҳит ҳолатини нисбатан кучсиз бошқарувчисиз бўлиб ҳисобланади.
Ландшафт лойиҳалаш соҳасида ўзининг типологияси мавжуд: шаҳарнинг кўкаламзорлаштирилган ҳудудлари умумий тизими; шаҳардан ташқарида дам олишнинг кўкаламзор ҳудудлар тизими; кўкаламзор тизимларнинг алоҳида элементларини лойиҳалаш – типидаги ва туман аҳамиятидаги паркларни, бульварларни, санитар – ҳимоя қисмларни ва бошқа кўп ландшафт объектларни.
Шаҳарнинг кўкаламзор тизимини лойиҳалаш унинг бош тар-хини лойиҳалаш билан узвий боғланган. Шуни таъкидлаш лозимки,
Do'stlaringiz bilan baham: |