Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-технология институти


-МАВЗУ: ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИДА ЛАНДШАФТ САНЪАТИНИ ШАКЛЛАНИШИ



Download 14,55 Mb.
bet14/52
Sana27.06.2022
Hajmi14,55 Mb.
#710060
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   52
Bog'liq
LANSHAF SANATI MARUZA КИРИЛ Автосохраненный

7-МАВЗУ: ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИДА ЛАНДШАФТ САНЪАТИНИ ШАКЛЛАНИШИ.
Режа
1. Самарқандда боғ парк санъатини шаклланиши.
2 . Темурийлар даврида яратилган боғлар.


1. Самарқандда боғ парк санъатини шаклланиши. ХIV асрдаёқ Темурийлар давлати пойтахти Самарқандда кўпгина боғлар бор эди. Улар шаҳарни ҳар томондан ўраб олган эдилар ва «Боғи шамол», «Боғи дилкушо», «Боғинав», ва бошқа номлар билан аталган 15 та боғ бор эди (расм).

  • Боғлар тарихида композициянинг асосий ўқини регуляр ташкил этиш услублари қўлланилган. Декоратив сув ҳавзалари кенг қўлланилган. Боғлар тўғрисида «Зафарнома»да, «Бобурнома»да ва А.Навоий асарларида маълумотлар бор.

Темурийлар даврида яратилган боғлар.



Темурийлар даври боғлари 2 турли бўлган. Биринчиси «Чорбоғ» - боғ-парк, улар лойиҳа асосида қурилиб, девор билан ўралган, уларда терак, чинор ва бошқа дарахтлар экилган аллеялар ташкил этилган. Иккинчиси – «Парадиз»лар - ҳудудлари табиий яшил массивлардан иборат, ов қилиш учун қулай боғ-парклар. Улар катта ўлчамли бўлиб, эркин режали бўлган. Ўша даврдаёқ боғларни ташкил этиш бўйича қўлланма мавжуд бўлган.
Анъанавий боғ-парк санъатининг диққатга сазавор жойи ва эталони «Чорбоғ» (тўртта боғ) бўлди, у ўрта асрлар боғ ва паркларини маконий ва тархий ташкил этишнинг модули сифатини олди. Уни тархий ва маконий ташкил этишнинг асосий тамойиллари жуда оддий ва экологик жиҳатдан самаралидир. Режалашнинг асосини боғнинг асосий ўқлари ва периметри бўйича рационал тақсимланаётган ариқлар кўринишидаги суғориш тизими ташкил этади, улардан сув боғ ҳудудининг ичкарисига келиб тушади.
Боғнинг периметри ва ўқлари бўйича баланд пирамида шаклидаги ёки кенг шох-шаббали дарахтлар зич қатор қилиб ўтқазилади, улар кун давомида галма-галдан боғнинг ҳудуди ва йўлкаларига соя солиб турадилар. Баланд дарахтлар қаторидан сўнг, очиқ майдонларда анча паст мевали дарахтлар эркин жойлашадилар. Йўлкалар четига гуллар экилади. Боғни бундай тархий ва маконий ташкил этиш – баланддан пастга очиқ ва сояли маконларни алмашлаш имконини беради ва ҳудудни яхши вертикал аэрациясига ёрдам беради.
Ўрта давр боғ ва паркларида дам-бадам учрайдиган сув ва кўкаламзорни ўзаро ташкил этиш усуллари ҳам қизиқарлидир. Уларни Бобурнома миниатюраларида кўриш мумкин. Ҳудди шундай боғлар Бобур ва унинг авлодлари Акбар, Жаҳонгир ва шоҳ Жаҳонлар томонидан уларнинг Ҳиндистонни бошқарган Бобурийлар даврида ташкил этилган.



Download 14,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish