Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-технология институти


И. НАЗАРИЙ ЎҚУВ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ



Download 14,55 Mb.
bet2/52
Sana27.06.2022
Hajmi14,55 Mb.
#710060
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52
Bog'liq
LANSHAF SANATI MARUZA КИРИЛ Автосохраненный

И. НАЗАРИЙ ЎҚУВ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ


1-МАВЗУ: ФАН ҲАҚИДА ТУШУНЧА. ЛАНДШАФТ САНЪАТИ ФАНИНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
РЕЖА:
1. Фан ҳақида тушунча.
2. Фаннинг мақсад ва вазифалари
3 . Ландшафт санъатининг боғдорчилик фанлари билан боғлиқлиги
“Ландшафт санъати” термини илк бор бундан юз йил аввал АҚШда биринчи миллий боғлар ташкил этилиш даврида пайдо бўлди. Европага бу тушунча кейинроқ кириб келди.
Шунга қарамай бу ландшафт санъат жуда қисқа тарихга эга деган маънони билдирмайди. Аксинча, бу тушунча билан боғлиқ инсон фаолияти асрлар қаърига қараб кетади. Ландшафт санъатнинг ривожланиш йўлларини тасаввур этиш учун ландшафт архитекторлари нима билан шуғулланиши ва уларнинг касблари кенг архитектура дунёсида қандай ўринни эгаллашини тушунмоқ керак.
Замонавий тушунчада архитектура умуман олганда инсоният жамияти ва хусусан унинг ҳар бир аъзоси яшовчи фазовий муҳитни ташкил этувчи фаолиятдир. Бундан 2000 йилча аввал римлик архитектура назариётчиси Марк Витрувий Поллион меъморчиликнинг ажралмас сифатлари деб фанда, мустақиллик ва гўзалликни кўрсатди. Замонавий тил билан айтганда архитектура фаолияти ёки фазовий муҳитни ташкил этиш функционал, техник ва эстетик жиҳатлар билан шаклланди, архитектура эса ўзида инсон фаолиятининг уч энг муҳим компонентларини – фан, техника ва санъатини бирлаштиради.
Архитекторлар шакллантирган муҳит сифат жиҳатдан турлича бўлиши мумкин. Аввало бу атрофда кўп ёки кам даражада ажратилган сунъий яратилган фазовиий муҳитдир. У турли хил иморат, иншоотлар, шунингдек ер ости, ҳаракатланувчи ва бошқалар билан ифодаланган. Девор ва тўсиқлар ичида ёпиқ фазога эга бўлган барча бино ва иншоотла р архитектурага қарашлидир. Архитектура воситаланшафтлариниари билан шаклланувчи муҳитнинг бошқа тури конструкциялар орасида уралмаган очиқ фазолар муҳитидир. Буларга кўчалар, бульварлар, боғ ва ҳиёбонлар, умумфойдаланувчи боғлар, қирғоқ бўйлари, квартал ичи фазолари, тарихий ландшафтлар ва бошқалар киради.
Очиқ фазолар диапазони жуда катта, уларнинг турларини санаб саноғига етиб бўлмайди. Ландшафт санъати очиқ фазолар муҳитини шакллантириш билан шуғулланади.
Ландшафт архитекруасининг умуман ва хусусан унинг энг муҳим тармоғи бўлган боғ-парк санъатининг ёрқин ўзига хослиги табиий қурилишда ўсимлик, сув, ер, жой топографиясининг хусусиятларидан фойдаланишдир. Очиқ фазолар муҳитини шакллантиришда худди шу материаллар асосий бўлиб хизмат қилади. Оддий қурилиш моллари ҳам муҳим роль уйнайди. Лекин улар ҳар ҳолда шаклланаётган муҳитни тўлдирувчи бўлиб ҳизмат қилади.
Ландшафт архитектори табиий муҳит билан ишлайди. Баъзи холларда у бу муҳитни инсон эҳтиёжлари учун минимал даражада аралашиб фойдаланиш муаммосини ечади. Бошқа ҳолда эса «сунъий табиатни» яратиш, яъни бутунлай янги очиқ фазолар муҳитини шакллантириш меъморий ижод маҳсули бўлиб чиқади. Ландшафт санъат ривожининг бутун тарихи давомида иккала оқим уларнинг турли хил чатишмаси ҳолида кузатилади.
Ландшафт санъатининг умум қабул қилинган архитектура амалиётига нисбатан ўзига хослиги бўлиб, ундаги эстетик ҳамда эколого-гуманистик ибтидо, унинг бош мезони бўлиб ҳизмат қилади. Ландшафт санъатда муҳитни шакллантиришнинг функционал ва техник томонлари, уларнинг қанчалик муҳимлигига қарамай, ёрдамчи ўрин тутади. Бу сифат ландшафт санъатининг, хусусан боғ-парк санъатининг бир хили деган тушунчага келади. Шу билан бирга ландшафт санъат доирасини хатто баъзи бир мутахассислар қилаётгандек фақат боғ-парк санъати билан чеклаш, айниқса ўтган асрларга нисбатан нотўғри бўлар эди. Ландшафт санъати фаолиятининг муҳим соҳаларидан – шаҳарнинг очиқ фазоларини ташкил этишдир. Энг оҳирги вақтларгача бу иш меъморий ижоднинг иморат ва иншоотлар учун микросфера яратиш эҳтиёжидан келиб чиқувчи қўшимча муаммоси ҳисобланган.
Уни ободонлаштириш, кичик шаклларни лойиҳалаш деб аташган (ва аташади), у билан кўпинча профессионал тайёргарлиги бўлмаган одамлар шуғулланишади. Шу билан бирга айтиш керакки, ўтмишда шаҳарнинг очиқ фазоларини яратиш билан йирик архитектор ва шаҳарсозлар турли даврларда шуғулланганлар. Ландшафт санъати асарларидан антик даврнинг агора, фарум ва пиёда йўлларини, уйғониш, барокко ва классицизм даврларининг монумент ва фонтанли майдонларини кўрсатиш мумкин.
Меъморчилик ва ландшафт санъатнинг туташмасида грек театрлари, рим акведуклари, ўрта асрлар мудофа деворлари, замонавий йўл иншоотлари каби кўпчилик иншоотлар ётибди. Ўтмиш ландшафт санъатининг буюк асарларига, масалан Гениал Микеланджело томонидан яратилган Римдаги Капитолий майдонини, унинг зиналари, бўлиниши, ҳайвонларни ёки буюк меъмор Фельтон ва қатор бошқа рус архитекторлари ижоди бўлмиш Петербург қирғоқ бўйларива кўприкларни келтириш мумкин.
Охирги юз йилликда ландшафт санъати фаолияти доираси анча кенгайди. Унга ҳозир анча кенг худудлар киради. Алоҳида шаҳар худудига нисбатан, шаҳарнинг ҳамма худуди шаҳарсозлик ландшафти тушунчаси билан бирлаштририлади ва унинг ландшафтини ташкил этиш ландшафт санъат чегарасидан келиб чиқиб ландшафт шаҳарсозлиги доирасига киради. Ландшафт санъатининг бу йирикроқ соҳаси шаҳар ландшафтини унинг барча элементлари - қурилмалар (шаҳар рельефи ролини бажарувчи) ва турли хил очиқ худудлар билан шакллантиришга қаратилган. Ландшафт санъати, шунингдек, меъморий ижоднинг учинчи муҳим соҳаси-режалаштириш ва туманни режалаштириш билан туташа бошлади. Ландшафт режалаштиришнинг ажратадиган томони вертикал ўлчови тарихий ўлчамига нисбатан жуда кичик бўлган кенг худудлар фазовий муҳитини ташкил этишдан иборатдир.

Download 14,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish