АССУРИЯ-ВАВИЛОН. Энг қадимги боғларнинг расмлари шоҳ Сарагон 11 нинг бошқариш даврига тўғри келади (эр.ав. 1100 й). У Ассуриянинг пойтахти Ниневия шаҳри устида Дар-Шаккурин шаҳрига асос солди, уни баланд девор билан ўради, унда хетт флорасини ҳамда турли хил тоғ ўт ўсимликларини эктирган. Дар-Шаккуриндаги Сарагон 2 саройининг бош тархи иншоотнинг улуғворлиги ва безакларнинг бойлиги билан бирга уйғун ҳолда яхлит, ягона ички жойлаштирилган ички ҳовлиларнинг кўп хиллиги билан ўзига диққатни тортади. Саройнинг ҳовли боғлари миср боғларига ўхшаб ҳал қилинган.
ВАВИЛОН. Бу тарихий шаҳар Евфрат дарёси қирғоғида, Тигр ва Евфрат оралиғида жойлашган улкан шаҳар бўлган, 1925 йилда ўтказилган археологик қазилмаларининг кўрсатишича Ироқнинг ҳозирги пойтахти Боғдоддан 90 км узоқликда бўлган. Вавилон таржимаси «Худонинг эшиги» маъносини англатади, у 490 кв.км майдонни эгаллаган бўлиб, ҳозирги Лондондан уч марта катта эди. Евфрат қирғоғида сарой жойлашган бўлиб, у айниқса шоҳ Новуходоносор томонидан безатилган, сарой яқинида эса «Осма боғлар» жойлашган.
Вавилондаги машҳур «Осма боғлар
«Осма боғлар» бир-бирининг устига чиққан йигирмата террасадан иборат бўлган. Қуйи терраса томонлари 120 м ли квадрат пойдевор бўйича жойлашган эди. Террасалар қалинлиги 1,5 м, эни 5 м ли тош харсанглардан ташкил топган бўлиб, уларни мустаҳкам устунлар ушлаб турган.
Террасалар юқорига пирамидага ўхшаб қисқарган. Энг юқори терраса 25 м баландликка кўтарилган. Ҳамма қурилма очиқ бўлган.
ЭРОН. Эрамиздан аввалги ВИ асрда Эрон шоҳи Кир ИИ бутун Икки дарё оралиғини, Мидия, Лидия, Фаластин, Кичик Осиё, Финикия, Кавказ ортини, эр.ав. 539 йилда эса Вавилонни бўйсунтирди. Ўша даврдаёқ ов учун ёввойи ҳайвонлар билан тўлдирилган боғлар яратила бошланди. Кирнинг ўлимидан сўнг унинг укаси Артаксеркс ИИ «парадиз» номли ажойиб боғ яратди. Ов ҳайвонлари билан тўла улкан боғ тоғ ёнбағрида жойлашган бўлиб, шоҳ унда ўзининг 13 минг кишилик армиясини кўригини ўтказиши мумкин эди.
Шоҳлар боғларда кўриклардан ташқари катта халқ сайиллари ҳам ўтказганлар. Бошқа шоҳлар «парадиз»ларини тасвирлай туриб, тарихчи Ксенофонт уларнинг геометрик шаклини қайд этади, у ерда манзарали ва мевали дарахтлар уйғунлашган, ирригация тизими мавжуд бўлган. Боғнинг энг содда ечими иккита бир-бирига перпендикуляр йўналиш бўлиб, уларнинг кесишган жойида сарой, айвон ёки фонтан ҳовуз жойлашган.
Ҳовузлар доимо боғ ва экинзорлардан баландда жойлашган бўлиб, суғориш имкониятини берган. Эрон боғдорчилик санъати бутун Қадимги Шарқ боғларини яратишга таъсир кўрсатди.
Дунёнинг кўп ландшафтли боғлари – Туркия, Испаниядаги Мавритан боғлари, Қримдаги татар хонлари боғлари, Ўзбекистондаги Темурийлар даври боғлари ва Ҳиндистондаги Бобурийлар боғлари - қадимги шарқ боғдорчилик санъати таъсирида пайдо бўлди ва ривожланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |