Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-технология институти



Download 14,55 Mb.
bet3/52
Sana27.06.2022
Hajmi14,55 Mb.
#710060
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52
Bog'liq
LANSHAF SANATI MARUZA КИРИЛ Автосохраненный

Ландшафт санъатининг замонавий муаммоларини унинг илдизларидан келиб чиқиши ва тарихий тажрибасини ўрганмасдан тушуниб бўлмайди. Ландшафт санъатиининг илдизлари бўлиб декоратив боғдорчилик ҳамда боғ-парк санъати хизмат қилади. Бизнинг даврда улар шаҳарларни кўкаламзорлаштириш ва ландшафт санъатии даражасига ўсиб етди. Бу процесс инсоният цивилизациясининг ривожланиши билан узвий боғлиқ ва барча мамлакатлар учун умумийдир.
Декоратив боғдорчилик ҳаммадан олдин Миср, Мессопотамия, Вавилон, Яқин Шарқ мисолидаги иссиқ мамлакатларда пайдо бўлди. Сояга бўлган эхтиёж бу ерларда энг муҳим зарурат ҳисобланган. Сўнгра декоратив боғдорчилик Греция, Рим ва бошқа мамлакатларга тарқалди.
Дунё декоратив боғдорчилиги тарихи турли регионлар сиёсий тарихи билан тўғридан-тўғри боғланган. Ўлкан Шарқий империяларнинг пайдо бўлиши, декоратив боғдорчиликнинг юксалишига олиб келди. Ўлкан давлат тузилмалари яратган ҳукмронларнинг кўпчилиги ўзларининг қаҳрамонликларини, муваффақиятларини боғлар яратиш орқали ҳам нишонлаганлар. Буюк империя инқирозга юз тутганда декоратив боғдорчилик ҳам тушкунликка юз тутган. Эрта ўрта асрларга хос бўлган тўхтовсиз урушлар, босқинлар, феодал бўлинганлилик декоратив боғдорчиликнинг йирик объектларини яратишга имкон бермаган.
Одамлар ўзларини фақат қалъа деворлари ортидагина нисбатан беҳатар ҳис этишган, шунинг учун фақат кичик қалъа боғлари мавжуд бўлган. Бундан ташқари, монастирлар кўпроқ хавфсизроқ жой бўлгани учун монастир боғлари ташкил қилинган. Аҳолининг ва ўз чегараларининг ҳавфсизлигини таъминлаган мустаҳкам марказлашган давлатларнинг пайдо бўлиши шаҳарларнинг ўсишига ва шаҳар истеҳкомларидан ташқарида йирик парк объектларини пайдо бўлишига олиб келди. Натижада декоратив боғдорчилик кейинги босқичга боғ-парк санъати даражасига етди.
Шаҳарларнинг тўхтовсиз ўсиши уларнинг санитар ҳолатини яхшилаш ва ободончилигини юксалтириш эҳтиёжини келтириб чиқарди. Шу тадбирлардан бири сифатида шаҳарда кўкаламзорлар тизимини яратиш бўлди. Жамоат кўкаламзорлигининг биринчи тури – бульварлар эди. Ҳозирги пайтда кўкаламзорлар санитар-ҳимоя ўсимликлари, саноат корхоналари кўкаламзорлари, махсус ўсимликлар ҳамда квартал ичи ва кичик туманлар кўкаламзорларини бирлаштиради.
ХХ аср бошларида шаҳарлар ўзининг ривожланиш темпини кескин оширдилар. Шаҳарларнинг ўсиши кун тартибига аҳолининг дам олишини нафақат шаҳар чегарасида, балки ундан ташқарида ҳам ташкил этиш заруратини туғдирди.
Илмий техник революция, шаҳарлар ва саноатнинг гуркираб ўсиши, айниқса йирик ва энг йирик шаҳарларни экологик ҳалокат ёқасига олиб келди, у шаҳарларни кўкаламзорлашни архитектурадаги экологик йўналиш бўлган ландшафт санъатиига айланишга олиб келди. Ландшафт санъатининг пайдо бўлиши декоратив боғдорчилик ва боғ-парк санъатининг йўқолишини билдирмайди. Худди боғ-парк санъати ўзига унинг муҳим қисми бўлган декоратив боғдорчиликни қўшиб олганидек, шаҳарларни кўкаламзорлаш ҳам ўзига декоратив боғдорчилик ва боғ-парк санъатини қўшиб олди, кўкаламзорлаш эса ландшафт санъатининг юрагини ташкил этди.
Декоратив боғдорчилик, боғ-парк санъати, шаҳарларни кўкаламзорлашдан ландшафт санъатигача бўлган ривожланиш процесси турли мамлакатларда табиий, иқтисодий ва сиёсий шароитлардан келиб чиқиб ҳар хил кечди. Унинг ривожланишига фалсафий, диний оқимлар катта таъсир кўрсатди, бу жараён архитектура, санъат ва техника ривожи билан боғлиқ бўлди.
Ландшафт санъатини ташкил этишнинг ҳам табиий, ҳам сунъий шакллари мавжуд. Ландшафтнинг табиий шаклларини ўрганишда – геологик тузилиш, иқлим, рельеф, сув ҳавзалари, флора ва фауна – геология, география, ландшафтшунослик, дендрологик токсация, биология, ботаника каби фанлар ўз ҳиссаларини қўшдилар.
Ландшафтнинг архитектура, инженерлик иншоотлари, сунъий сув ҳавзалари, йўллар, йўл қопламалари, аллеялар, бадиий декоратив санъат объектлари, санъати технологияси ва агротехника ва ландшафтнинг бошқа элементлари каби сунъий шаклларини ташкил этишда техник, аниқ ва ижтимоий фанлар, социология, иқтисод, архитектура ва санъат катта рол уйнадилар. Инсон фаолиятининг ландшафт санъатининг тикланишига таъсир кўрсатмаган соҳаси йўқ.

Download 14,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish