Ёдда тутинг! Байроннинг «Шарқ достонлари» туркумига «Гяур» (1813), «Корсар» (1814), «Лара» (1814) каби достонлар киради.
айрон Лордлар палаталарида бир неча маротаба нутқ сўзлади. У ўз нутқларида луддачилик ҳаракати деб ном олган ишчилар ҳаракатини ёқлади.
Байроннинг 1814-1815 йиллар давомида «Яҳудий оханглари» шеoрий тўплами нашр этилди. Маoлумки Байрон болалигидан «Инжил» ни яхши билган. Бу шеoр туркумида шоир Инжил образларига мурожаат қилади.
Байроннинг парламентдаги дадил чиқишлари ҳамда сиёсий қарашлари учун реакцион-романтизм вакиллари ўч олиш режасини тузиб қўйган эди. Айниқса, Байроннинг ўз хотини билан бўлиб ўтган можароларини реакцион гуруҳлар ўз мақсадлари йўлида фойдаланмоқчи бўладилар. Байронга қарши ҳар қандай кучларни ишга соладилар. Матбуотда Байрон шаoнига мос келмайдиган турли бўхтон ахбортлар тарқатилди. Аммо бундай ҳуружлар Байрон матонатини бука олмади. У ўз ватанини ташлаб кетишга мажбур бўлади. 1816 йил 26 апрелда Байрон бир умрга ватанини Англияни ташлаб кетди.
Байрон 1816 йил ёзида Швецарияда бўлиши, унинг руҳий тушкинлик даврига тўғри келди. Бу руҳий тушкунлик бир томондан Ватандан ажралиш бўлса, иккинчи томондан оилавий бўлиб ўтган кўнгилсизликлар эди. У бу давр ҳақида «Менинг қалбим қайғуга тутқин бўлса ҳам, аммо қайғунинг қули эмас» дейди. Байрон романтизмидаги қарама-қаршиликлар бевосита шоирнинг Ватандан жудолик, халқ озодлик ҳаракатидан ажралиб қолиши, шахсий ҳаётидаги фожиалар билан бевосита боғлиқдир.
Байрон «Манфред» /1817/ достонида исёнкор шахс образини акс эттиришни мақсад қилиб қўяди. Манфред образи орқали яққаланиб қолган шахс истироблари ва фожеасини акс эттиради. Манфред жамият ақидаларидан юқори турувчи, ўзига хос қарашларга эга бўлган мағрур шахс. У жамиятнинг қонунларига, ҳаёт қонунларига қарши шахс. Мутелик унга ёт нарса.
Байроннинг «Шилpон тутқини» /1816/ достони ҳам ёлғиз исёнкор шахс қиёфасини акс эттиришга баишланган эди. Бу достон Байроннинг Шилpон қалoасига борганидаги таассуротлари асосида ёзилган эди. Шилpон қалoаси Женева кўлида жойлашган бўлиб, бу ерда 1530-1535 йиллларда республикачи, Швецариянинг мустақиллиги учун толмас курашчи Франсуа Бонивер қамоқда сақланган. У герцог Саватский буйруғи билан қамоққа олинган эди.
Байрон 1816 йилнинг кузида Италияга келди. Бу ерда Байрон ижоди гуллаб яшнади. Бу даврда Италияда карабанарийлар раҳбарлигидаги халқ озодлик ҳаракатида австрия босқинчиларига қарши авж олган эди. У кўп ўтмай Италия революцион ҳаракатининг иштирокчисига айланди. Болония, Рим, Венеция полицияси уни ва унинг дўстларини доимо назорат остида сақлади. Байроннинг тарихий трагедияси «Маркс Фалpеро» Неапалда ёзилди. Бу ерда 1820 йилнинг революция ғалабага килган эди.
1821 йилда ёзилган «Каин» драмасида ҳам шоир «Инжил» мавзусига мурожаат қилди. Драма мифологик образларни акс этган бўлса-да: унда оддий инсон, унинг ҳаётий кечинмалари, ҳуқуқлари ҳақида фикр юритилади.
Байрон «Дон Жуан» шеoрий романи устида бир неча йил давомида, Италияда яшаётган 1819-1824 йиллар давомида ишлади. Байрон ижодининг юксак чўққиси бўлган «Дон Жуан» романи Европа ижтимоий ҳаётининг сатирик энцклопедияси бўлиб хизмат қилди. Асар якунланмаган.
Байрон 1924 йилда Италияда вафот этди
Байроннинг ижодий фаолияти исёнкорлик руҳи билан тўладир. Утабиатнинг эхтиросли куйчиси эмас, инсон шахсий кечинмаларини катта шеoрий қудрат билан оча олган ижодкордир.
Байроннинг исёнкор, ўз моҳити билан тўлғин ижтиоий-сиёсий шеoрияти инглиз жамиятининг реакцион доираларига қарши қаратилган эди. Бутун реакцион матбуот Байронга қарши иғволар ёғдирди.
Ўликлар шарпаси бўронлар ошиб,
Қулоғимга ҳудди нидодай келар.
Қаҳрамонлар руҳи юрар адашиб,
Она юрт кўксига шамолдай елар.
Байрон Англияда инқилобий кўтарилишини орзиқиб кутди, у агар инқилоб бўлса, курашда шахсан иштирок этиш учун ватанияга қайтажагини кўп марта айтган эди.
У умрини охиригача собит курашчи сифатида ижод қилди. Уни доимо озодлик учун кураш майдонлари ўзига тортди. 1823 йилнинг июнида Байрон «Геркулес» кемасини ўз маблағи ҳисобига қуроллантирди. У Греция миллий-озодлик курашининг илҳомчиларидан бирига айланди. Грек қўзғалончиларини билаштиришда фидокорона ишлар олиб борди. Замондошлари унинг ҳарбий қўмондон сифатидаги юксак иқтидори ҳақида ҳам сўзлайдилар.
Байроннинг энг яхши асарлари бугун ҳам катта кучга эгадир. В.Белинский таoбири билан айтганда, XIX аср Промитейннинг ижодиёти озодлик ва ҳақиқат жарчиси сифатида бутун инсоният учун қадрлидир.
Байрон муҳаббат мавзусига бағишланган шеoрларида ҳам даврнинг муҳим сиёсий, ижтимоий – фалсафий фикрлари ўз аксини топади:
Йўқол, эй, жимжимадор адабий инжа сўзлар,
Тарқал ёлғону яшиқ, ғийбатларнинг тўдаси.
Нурин сочиб мафтункор нафису шаҳло кўзлар,
Сархуш этади мени севгининг илк бўсаси.
Ҳаёл тасаввурга асир қофиябозлар,
Етар чучмал туйғулар ва оҳанглар чашмаси.
Совуқ сонетларингиз – бачкана эҳтирослар,
Сизга танишмас жонбахш севгининг илк бўсаси.
«Севгининг илк бўсаси» шеoридан олинган ушбу парчада лирик қаҳрамон жамиятнинг иллатларини танқид остига олади. Бачкана эхтирослардан ҳоли бўлган порлоқ туйғулар жарчисига айланади. Ёки «Бош суякдан қилинган косадаги ёзув» шеoридаги ушбу сатрлар инсон умрининг ўткинчилиги ҳақидаги фалсафий фикрларни ифодалашга интилади:
Қўрқма: мен оддий суякман, холос,
Сўнган қалбимни эслаб, қилма хумори.
Энди бу косадан чиқолмас паққос
У тирик бошларнинг шум кирдикори.
Мен сендай яшадим, севдим ва ичдим,
Энди-чи, жонсизман, тўлдириб май қуй!
Мастлик жиннилигинг ранжитмас, кечдим,
Қуртлар чайнагандан шу менга маoқул.
Хуллас, Байрон шеoрияти мавзу жиҳатдан ғоят ранг-баранг. Унда мавжуд тартибларга қарши исёнкорлик руҳи кучли бўлиб, даврнинг шиддаткор воқелигининг ўзида мужассамлаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |