Республикаи ӯзбекистон вазорати таълими олӣ ва миёнаи махсус донишгоҳи давлатии фарғона



Download 0,51 Mb.
bet69/102
Sana22.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#110084
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   102
Bog'liq
Матни маърӯзаҳо аз адабиёти ҷаҳон курси 2

ФРЕДРИК СТЕНДАЛЬ.(1783-1842)
Юзлаб тахаллусларга эга бўлган француз ёзувчисининг битта тахаллуси асосий бўлиб қолди. – Фредрик Стендаль (Стендаль – XVIII асрдаги машҳур санъатшунос Винкельман туғилган Германиядаги шаҳар).
Стендаль Греноблp шаҳридаги адвокат оиласида туғилди. Онасидан эрта ажрайди. 1800 йили 17 ёшли Стендалp Напалеон армияси сафига киради ва бир қанча ҳарбий юришларда иштирок этади.
Напалеон қулаши ва Бурболлар тахтга қайтгандан сўнг Стендалp Италияга кетди. Италияни севган адиб зўр қизиқиш билан италян санoатини ўрганади. Италия унинг «Италия тасвирий санoати тасвири тарихи», «Рим. Флоренция. Неополp», «Рим бўйлаб саёҳат» сингари санoат тарихи бўйича ишларини, бир қанча новеллаларни ва «Парма ибодатхонаси» романини яратилишига асосий сабаб бўлган мамлакат. Стендалнинг бу мамлакатга муҳаббати бошқача бўлган.
Стендалp ҳаётлик даврида катта шуҳрат қозонмайди. У кўпинча, « Мени ёки XIX аср охирида, (80-йиллар) ёки XX асрнинг 30-йиллари ўқиши мумкин» деб айтади.
Стендалp санoатда ҳаққонийликни ёқлаб чиқади.У «Расин ва Шекспир» рисолласи (1825) – ёзувчининг бадиий дастурига айланади. Бунда икки буюк трагик шоир ижоди батафсил таҳлил қилинади. Санoаткор жамиятни ўз ортидан эргаштира олсагина, ўз вазифасини уддалаган бўлади, дейди Стендалp.
«Расин ва Шекспир» ўз маoносига кўра реализм манифести ҳисобланса ҳам Стендалp ўзини романтик деб тан олади. «Романтизм санoатнинг барча турларида – бу қаҳрамонлик даврлари одамларини (биздан йироқ бўлган ва балки бутунлай бўлмаган) тасвирлаш эмас, балки замонамиз кишиларини тасвирлашдир» - дейилади рисолада.
Санoат ҳаққоний бўлиши керак. У романни («Қизил ва қора») катта йўл бўйлаб олиб борилувчи ойнага ўхшатади.
Стендалpнинг илк асарларидан бири «Арманс» (1827) романидир. Бу асар рус қизи Арманс Зоиловага ва Октава де Маливерларнинг драматик севгиси ҳақида.
Ёзувчи 20-йиллари «Ванина Ванини» новелласини ёзади. Бунда италиян карбонарийларининг инқилобий ҳаракатлари тарихидан бир эпизод берилган. Асар қаҳрамони – ёш карбонар Петро Миссирилли У маҳфий ташкилотнинг раҳбари Бир куни полиция таoқибидан қочиб задогон қиз Ванина Ванини хонадонига яширинади. Икки ёш бир-бирини севиб қолади. Қиз йигитни инқилоб ишидан ажратиш ва уни тамомила ўзига қаратиб олиш мақсадида маҳфий ташкилот аoзолари номларини полицияга маoлум қилади. Буни билган Пpетро қизни лаoнатлайди шахсий бахтини халқ озодлигидан устун қўймайди.
1830-йил «Қизил ва қора» романи пайдо бўлди. Романдаги қизил сифати «эркинлик»,»республика» тушунчаларини англатса, «қора» реакцион кучларни англатади.
Роман сюжети 1827 йил газетада босилган суд хроникасидан олинган. Антуан Берто исмли йигит ўзи ўқитувчилик қилган хонадон бекаси Мишу хонимга суиқаст қилган ва бунинг учун қлим жазосига хукм этилган.
Романдаги қаҳрамон биографияси зинасимон ҳаракат сифатида тасвирланган. Қаҳрамон тарихи унинг отаси – камбағал дурадгор хонадонидан бошланади. Билимли ва иқтидорли Сорелни жисмоний меҳнатга унчалик уқуви йўқ.Шунинг учун унга отаси ва акалари текинхўр сифатида қарашади Кейинги босқич- Верpер шаҳри мэри жаноб де Реналp хонимга муҳаббати бу хонадонни тарк этишга мажбур қилади.
Кейинги қадам –Безансон семинарияси. Схолостик билим бериш усули,ҳар қадамда талабаларни таoқиб остига олиш, улар кетидан жосуслик қилиш каби семинария тартиблари қаҳрамонни қаноатлантирмайди.
Ва ниҳоят, Жюлpен Парижда йирик зодагон марказ де ля Молp саройига котиб ва библиотекари бўлиб ишга киради. Қобилиятли йигит тез орада кўзга ташланиб қолади. Маркиз қизи уни севиб қолади.Аммо қиз отаси йигитни аввалги иш жойидан характеристика сўрайди. Реналp хоним католик руҳонийсининг тазйиқи остида Сорелpга салбий характеристика ёзади. Сорелp Реналp хонимга ўқ узади. Кейин қамоқ ва ўлим жазоси.
Стендалp вафотидан анча кейин – 1850 йиллардан бошлаб унинг асарлари қайта нашр этила бошланди. Кейинчалик реалист ёзувчилар Стендални ўзларининг йўлбошчилари деб тан олдилар. Символистлар эса Стендалp романларини ёд олдилар. Улар ёзувчи асарларидаги психологик таҳлилни қадрлар эдилар.

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish