XIX аср дания романтизми. Дания романтизми миллий адабиёт анoаналари негизида пайдо бўлди. Шу билан биргаликда Дания романтизми ривожланишига немис ва инглиз романтиклари: Гармон, Тике, Шамиссо, Рейне, Скоттюлар катта таoсир кўрсатдилар.
Дания романтиклари қаторига В.Скотт асарлари руҳида ёзган Ингеман, сага сюжетларидан фойдаланиб драмалар ёзган К. Хаух, Х.Херцларни қўшиш мумкин. Дания романтизмининг бошланиши 1802 йили чоп этилган шоир ва драматург Адам Элеклегернинг «Олтин шоҳлар» шеoрий тўплами билан боғлиқ.
Дания романтизмида афсона ва эртаклар алоҳида ўринда туради. 1810-1820 йиллар Дания адабиётида эртаклар даври деб аталади. 1818 йилда Ю.Тил «Дания халқ ривоятлари», С.Грундвич «Қадимги Дания ривоятлари» (1854-1861), Винтер «Дания халқ эртаклари» тўпламларини чоп эттирдилар.
1816 йили Элеклегер «Турли халқлар эртаклари» тўпламини нашр этдилар. Бу даврда адабиётга буюк дания эртакчиси Х.К.Андерсен кириб келди.
ХАНС КРИСТАН АНДЕРСЕН (1805-1875). Буюк эртакчи Оденс шаҳрида этикдўз оиласида дунёга келди. 1819 йили Копенгагенга келди. 1822 йили Андерсен қадимги скандинав сюжети асосида ёзилган. «Элpфлар қўшиғи» асарларини театрга олиб келди. Катта қийинчилик, мухтожликда аввал гимназияни, кейин эса университетни тамомлади.
Андерсен Копенгагинга келишидан олдинроқ шеoрлар ёза бошлаган. Драматик асарлардан I актли «Тўнғич» сатирик пpесаси шуҳрат қозонди. Андерсен 6 та романнинг муаллифи ҳисобланади. Унинг «Импровизатор», «Фақат скрипкачи» романлари машҳур бўлди. Андерсен романлари Дания романтизми учун катта аҳамият касб этади. Уни В.Скотт ва В.Гюгога қиёслашар эди.
Ёзувчига умумжаҳон миқёсида шуҳрат келтирган асарлари - унинг эртаклари бўлди. У 1835 йилдан эртаклар ёза бошлади. Адабий эртаклардан кўра халқ эртакларига яқин турувчи бу асарлар халқ орасида машҳур бўлди. 1835-1841 йилларда Андерсеннинг «Болаларга аталган эртаклар» тўплами босилиб чиқарилди. Бу тўпламдан «Чақмоқтош», «Кичкина Кляус ва катта Кляус», «Йўлдош», «Ёввойи оққушлар», «Чўчқабоқар» каби эртаклар ўрин олди. Бу эртаклар халқ эртаклари асосида ёзилган. Ушбу тўпламга бошқа халқлар асарлари асосида ёзилган асарлар ҳам келтирилган. Қирмизи бўта Элpфи» (Италия қўшиғи асосида), «Учар сандиқ» («1001 кеча») каби эртаклар ҳам киритилган. Шунигдек бу тўпламга Андесеннинг ўзи тўқиган «Кичкина Иданинг гуллари», «Дюмовочка», «Сув париси», «Бахт ковушлари», «Жаннат боғи», «Оле Лукойе» эртаклари ҳам киритилган.
Андесеннинг эртаклари ўқувчилар ва адабиёт танқидчиларининг эoтиборини ўзига тортади. Болаларга аталган бу эртаклар ўзига хос эди. Андесен болаларга ўз тенгига мурожаат қилгандей қарор, панд-насиҳат қилмас эди. Бу эртакларда яхшилик фаол курашади, инсон табиатидаги ҳақиқат, чин сифатлар намоён бўлади.
Андесеннинг энг гўзал, ёрқин эртакларидан бири «Сув париси» эртагидир. Сув парисининг инсонга жавобсиз севгиси ҳақида ёзувчи илгари ҳам, ёзган эди. («Самсе оролидан келган сув париси»)
Бу эртакда Андесен инсоннинг гўзал руҳий оламини нафақат ҳаяжонли сюжет орқали, балки қаҳрамоннинг руҳиятини чуқур очиб берувчи психологизм орқали тасвирлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |