Ёдда тутинг! Европа романтизми ривожининг учта босқичи ҳақида гапириш мумкин:
а) Илк романтизм (XVIII аср охири ХIX аср боши)
б) Ривожланган романтизм (20-40 йиллар)
в) Кеч романтизм (1848 йилдан кейинги)
Аммо бу схематик даврийлаштириш барча Европа давлатлари учун бир деб бўлмайди. Германияда илк романтизм йен романтиклари (Новалис, ака-ука Шлегелар) номлари билан боғлиқ. Иккинчи босқичидаги Гейделpберг романтиклари даври Напалион оккупуцияси ва миллий уйғониш даврига тўғри келади. Худди шу пайтда ака-ука Гримм эртаклари пайдо бўлган.
20-йилларга келиб, Гофман ўлимидан сўнг ва ёш Ҳейнининг релизм анoаналарини ёқлаб чиқиш муносабати билан немис романтизми эгаллаган мавқеини бой бера бошлади.
Англияда эса Шелли (1822) ва Байрон (1824) нинг ҳаётдан кўз юмиши романтизмнинг иккинчи ўринга тушиб қолишига асосий сабаб бўлди.
Романтизм Францияда 30-йилларга келиб тўла шаклланди. Бу пайтда Англия ва Германияда романтизм ўз умрини яшаб бўлганди дейиш мумкин. Франция романтиклари янги драма учун курашдилар. (унгача классицистлар театри хукмрон эди). Драма жанрининг реформати бўлиб В.Гюго майдонга чиқди.
Полpшада романтизм ҳақидаги баҳслар 18-10-йилларга тўғри келган. 20-йилларга келиб, адабиётга А.Мицкевичнинг келиши билан шаклланди ва ўзини асосий ўрнини узоқ вақт сақлаб қолди.
Романтизм типлари ҳақидаги масала тўлалигича ўрганилмаган.
Немис романтизми. Германияда Францияда бўлаётган воқеаларни зўр қизиқиш билан кузатиб бордилар. Германиянинг илғор вакллари уларнинг қолоқ, ўнлаб мустақил князликларга бўлинган мамлакатида инқилобий ўзгаришлар бўлмаслигига кўзлари етди. Шунинг учун улар маoнавий соҳада инқилоб қилишга ҳаракат қилдилар.
Немис романтиклари идеалист Фихте фалсафий қарашларини ёқлаб чиқдилар. «Ўз диққат-этиборингни сени ўраб турган атроф-оламга эмас, балки ўзингга қарат» (Фихте).
Ўз интилиш ва ҳаракатлари туфайли инсон янада яхши бўлиши мумкин ва бўлиши керак. Бунда унга ёрдам бериш керак. Немис романтикларининг асосий вазифа ва мақсади ана шундан иборат эди.
Ёдда тутинг! Немис романтизми тарихини 3 та даврга бўлиш мумкин.
1) 1795-1805 й. – йен романтиклари Ф. Шлегел, Новалис. Л, Тиклар даври
2) 1806-1815 – Гейделpберг романтиклари К. Брейнтано, А.Арнимлар немис фолpклорини йиғишга катта эoтибор берди. Ака-ука Гриммлар ҳам ана шулар тўгарагида эди.
3) 1815-1848 й. – Напалеон инқирозидан сўнг романтикларнинг ҳаракат маркази Берлингга кўчади.
Бу ерда Гофман, Шамиссо, Ҳейне (илк ижоди) ва Бюхерлар ижод қилади.
Немис романтикларининг катта ишларидан бири-халқ оғзаки ижодини ўрганишлари бўлди. Якоб (1785-1863) ва Вилpгелpм (1786-1859) Гриммлар фолpклорнинг эстетик қиммати юксак қадрлаганлардан эди: Уларнинг тарих, тил тарихи, ҳуқуқ ва мифология бўйича бир қанча илмий мақолалар мавжуд. Аммо уларга халқдан ёзиб олинган 3 томли ва 200 та эртакдан иборат «Болалар ва хонадон эртаклари» (1812-1822) катта шуҳрат келтирди. Эртакларни улар бутун Германия бўйлаб юриб турли тоифа одамлардан ёзиб олишади.
Эртакларни 3 гуруҳга бўлиш мумкин: сеҳрли, ҳайвонлар ҳақидаги (Бўри ва етти эчкича», «Бремен музикантлари») ва маиший эртаклар.
Барча эртакларда меҳнатни севувчи, доно, сабр-тоқатли қаҳрамонлар доимо ғалаба қозонишади.
Пушкин «Олтин балиқ ва балиқча ҳақида» эртаги учун «Камбала балиқ ҳақидаги эртак» эпизодидан фойдаланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |