Республикаи ӯзбекистон вазорати таълими олӣ ва миёнаи махсус донишгоҳи давлатии фарғона



Download 0,51 Mb.
bet61/102
Sana22.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#110084
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   102
Bog'liq
Матни маърӯзаҳо аз адабиёти ҷаҳон курси 2

14-МАВЗУ: МАЪРИФАТЧИЛИК АДАБИЁТИ (Шарқ маърифатчилиги)
15-МАВЗУ: ҒАРБИЙ ЕВРОПА РОМАНТИЗМ АДАБИЁТИ
РЕЖА:

  1. Р
    Таянч иборалар: Романтизм; Француз инқилоби; Романтик қаҳрамон; Тарихийлик; Ака-ука Гримм эртаклари; Гофман; В.Гюго; Г.Х. Андесен эртаклари.
    омантизм адабиётининг асосий ҳусусиятлари;

  2. Немис романтизми;

а) Гофман ижоди;

  1. Француз романтизми;

а) В.Гюго ижоди;

  1. Дания романтизми.



Мавзуга қуйидаги муаммолар қўйилади ва ёритилади: Романтизм адабиётининг адабий эстетик ғоя ва шакллари; Немис романтизмининг ўзига хос хусусиятлари; В.Гюго ижодини даврлаштириш; Дания романтизмида фолpклорнинг аҳамияти.

Шартли равишда XIX аср деб аталадиган аср, жаҳон тарихи ва адабиётидаги янги давр нафақат француз буржуазия инқилоби томонидан тайёрланган, балки ана шу инқилоб воқеалари билан очилади.
Инқилоб акс-садоси аср давомида тинмай янграб турди. XIX аср ҳақида гапириб В. Гюго шундай деганди: “XIX асрни буюк онаси – француз инқилоби бор. Унинг томирларида унинг туганмас қони жўш урмоқда».
Инқилобнинг ижтимоий-сиёсий соҳадаги асосий ютуғи-у феодал ижтимоий муносабатларни синдирди, унинг «Озодлик, тенглик, қардошлик» деб аталувчи шиори катта кучга айланди, қўшни мамлакатларда инқилобий кайфиятни вужудга келтирди.
Француз инқилобининг адабий-эстетик ғоялар ва формаларга кўрсатган таoсири бошқа соҳалар сингари адабиётда ҳам сезилди.
Инқилоб даври (1789-1894) ўз адабиётини яратадиган даражада анча вақтга чўзилди. Классицизм ва синтиментализм анoаналарини давом эттирган ва инқилоб ғояларидан руҳланган янги адабиёт вужудга келди. Инқилобий классицизимнинг вакили шиор ва драматург Мари Жозеф Шенpе (1764-1811) ҳисобланади.
Инқилобий лириканинг намунаси сифатида Руже де Лилнинг « Рейн армиясининг харбий қўшиғи» (1792) – «Марселpеза» пайдо бўлди.
Шеoриятда француз инқилоби сабаб таркиб топган анoаналар бутун XIX аср (1830, 1848, 1871 йиллар инқилоби) ва XX аср (антифашистик қаршилик ҳаракатида ) ўз долзарблигини йўқотмади.
Инқилоб сўз санoати соҳасида тугаганмас мавзуни очиб берди. Масалан: Беранженинг “14 июлp”шеoри, Стендалнинг “Парма ибодатхонаси” романи, Г.Гейненинг лиро-публистик эсселардан иборат «Ғоялар. Legrange» тўплами, Байроннинг «Чайлpд – Гаролpднинг сайёҳатлари» достони, Гюгоннинг «93 йил» романи (1874) ва XX асрдаги Р.Роллан ва А.Франс асарлари.
Француз инқилоби Европа ва жаҳон адабиётидаги кучли оқим – романтизмни вужудга келишига замин ҳозирлади.
Биз романтизмни Европа ва Америка адабиётида, 18 аср охири ва 19 аср 1 ярмида тарқалган йирик оқимлардан бири деб биламиз. Бир неча ўн йиллардан бери тадқиқотчилар нимани «Романтизм» деб аташ тўғрисида бахс олиб бормоқдалар. (Француз олими Сурpе бу оқимга бутунлай қарама-қарши бўлган натурализмни ҳам романтизмга қўшади). 50-йилларга келиб собиқ иттифоқда бутун бошли янги концепция пайдо бўлди. Унга кўра романтизм йўналиши ўз бадиий услуби билан бир-биридан фарқ қилувчи, икки оқимдан иборат.
а) фаол романтизм:
б) пассив романтизм;
Аммо 60-70 йилларга келиб бу борада бир қанча илмий ишлар пайдо бўла бошалди. Уларда янги материаллар асосида (Чйен романтиклари; Гофман, По ижоди ва бошқалар асосида), янги хулосага келдилар. Бу романтиклар бадиий услубларининг бирлиги ҳақидаги хулосадир.
Романтиклар ижоди ҳар бир мамлакатда ўз белгиларига эга. Бу давлатларнинг миллий, тарихий хусусиятлари билан белгиланади. Шу билан бирга, романтиклар ўз умумий хусусиятларига ҳам эгадирлар:
а) романтиклар пайдо бўлган тарихий шароит;
б) услуб ҳусусиятлари;
в) қаҳрамон характери;
а) Европа романтизми учун француз инқилоби тарихий шароит бўлиб хизмат қилади. Романтиклар инқилоб илгари сурган инсон озодлиги ғоясини қабул қилдилар. Аммо шу билан бирга, инсон жамиятда ҳимоясиз эканлигини, мулкчилик хисси барча нарса устидан устунликка эришаётганини хис қилди. Шунинг учун муҳит олдидаги ожизлик, иккиланиш, қаҳрамонлар тақдирини фожиявийлиги романтиклар дунёсининг ўзига хос томонлардандир.
б) Бир томондан шахсга нисбатан алоҳида муносабат, уни атроф муҳит билан алоқалари характери, иккинчи томондан, реал муҳитга идеал дунёқарашни қарши қўйиш ўзига хос бадиий услуб бўлишини белгилаб беради. Романтикларнинг вазифаси турмушни аниқ ва равшан тасвирлаш эмас, балки турмуш ҳақидаги орзу умидларни тасвирлашдир. Шундай йўллар орқали улар ўз идеалларини акс эттирадилар.
в) Романтизм адабиёти ўз қаҳрамонини ҳам илгари суради. Романтик қаҳрамон асосан юксак ва нозик хис сохиби, бошқалар бўйсунувчи қонунларга бўйсунмайдиган мағрур шахсдир. Шунинг учун у доим бошқалардан устун қўйилади ва ажралиб туради. Бундай қаҳрамон кўпинча ёлғиз бўлади. Шу сабабдан ёлғизлик мавзусига жуда кўп жанрларда, асосан шеoриятда кенг ўрин берилган.
Романтикларни шахснинг ички дунёсига бўлган қизиқиш лирик ва лиро-эпик жанрларнинг гуллаб яшнашига сабаб бўлган. XVIII аср охирига келиб маoрифатпарварлик идеологияси ўз умрини яшаб бўлгани маoлум бўлиб қолди. XVIII асрнинг иккинчи ярмида маoрифатпарварларнинг ўзларидан ўз адресларига танқид пайдо бўла бошлади (Дидронинг «Жияним Рамо» асари).
Янги тарихий шароитда - Европада, француз инқилобидан сўнг, ҳаёт романтиклар олдига жуда кўп муаммоларни қўйдики, бундай муаммолар Волpер ёки Руссоларга бутунлай ёд эди. Маoрифатпарварлар кутган ва ишонган «Ақл-идрок» мамлакати рўёбга чиқмади. Романтиклар ҳаётга маoрифатпарварларга қараганда бошқача, ўзига хос йўллар билан ёндошдилар. Ҳаёт маoрифатпарварлар таклиф этган схемаларга тушмади. Романтиклар муҳитнинг зидиятли эканлигини аниқладилар. Романтиклар адабиётда тарихийликни кашф этдилар. Маoрифатпарвар эса ўтмиш тўғрисида антитарихий холда («яхши-ёмон» деб) фикр юритган эдилар. Классицистлар трагедияларининг сюжетини асосан тарихий воқеалар ташкил этсада уларни, тасвирланаётган давр хусусиятлари қизиқтирмайди. Улар ўз асарларида умумий бўлган бурч ва эҳтирос масаласини қўядилар ва ечадилар.
Романтиклар ўтмишда нафақат инсон характерларини, балки ўз замонаси таoсирида шаклланган характерларни ҳам кўра олдилар. Маoрифатпарварлар юксак маoнавият, ақл-заковат эгалари бўлган кўплаб ижобий образларни яратган бўлсалар. Романтик қаҳрамон ижобий бўлиши шарт бўлмай, у муаллиф идеалини ўзида акс эттириши лозим эди.
Романтизм адабий йўналиш сифатида XVIII аср охирига келиб бирданига бир неча мамлакатларда пайдо бўла бошлади. Эстетик манифест, трактатлари билан Германиядан Чйен романтиклари, Франциядан Шатобрион ва де Сталp, Англиядан кўл мактаби вакиллари чиқдилар.


Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish