Республика илмий-амалий масофавий онлайн конференцияси



Download 27,87 Mb.
bet158/409
Sana25.02.2022
Hajmi27,87 Mb.
#276065
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   409
Bog'liq
ТЎПЛАМ SAYT

Фаолият босқичлари

Фаолият мазмуни

Фаолиятни ташкил этиш шакллари

Тайёрлов

Педагогик фаолият, илмий-педагогик фаолият, илмий ижод, илмий изланиш тушунчалари моҳиятини англаш, методологик маданият билан боғлиқ назарий билим-ларни эгаллаш

Олий таълим муас-сасалари, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари, давра суҳбатлари, дебатлар, илмий конференция ва семинарлар

Асосий

Илмий-педагогик фаолиятни шакл
лантириш ва такомиллаштириш, илмий-педагогик фаолиятни таш-
кил этиш жараёнига янгиликни киритиш билан боғлиқ бўлган
шарт-шароитларларни яратиш
борасидаги билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш, изла
ниш, тажриба-синов дастурларини ишлаб чиқиш, янгилик киритиш
жараёнида қўлланиладиган воси
талар, методлар шаклларини танлаш малакасини такомиллаш -
тириш

Муаммоли ва мақсадли
курслар, очиқ, кўргазмали
машғулотлар, семинар-
тренинглар

Якунловчи

Педагогикнинг инновацион фао-
лияти самарадорлигини аниқлаш, лойиҳа яратиш малакасини эгаллаш, янгиликларни яратиш ва амалиётга татбиқ этиш

Мутахассислик бўйича
индивидуал малака ошириш дастурлари, лойиҳалар, кейс-
стадилар



Фойдаланилган адабиёт:
Н.А.Муслимов ва бошкалар. Педагогик компитентлик ва креативлик асослари. Ўқув қўлланма. ТДПУ. –Т.: 2015 йил.
ПЕДАГОГЛАР ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТИДА ДИДАКТИК ЎЙИНЛАР ОРҚАЛИ ЎҚУВЧИЛАР ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ


М.А.Сотволдиева Андижон вилоят Асака тумани
53-умумий таълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида таълим-тарбия соҳасини ривожлантириш, уни модернизация ва инновация қилиш борасида кенг кўламли ислохатлар олиб борилмоқда. Мазкур ислохатларни олиб боришда давлатимиз томонидан таълим тизимини барча бўғинларини танқидий тахлил қилиниб уни хозирги замон талаблари бўйича, хорижий тажрибалардан келиб чиқиб амалга оширишимиз керак.


Бу борада хурматли Президентимиз Ш.М.Мирзиёев “Фарзандларимизни мустақил фикрлайдиган , замонавий билим ва касб-хунарларни чуқур эгаллайдиган , мустахкам хаётий позицияга эга чинакам ватанпарвар инсонлар сифатида тарбиялаш биз учун хамиша долизарб масала хисобланади. Биз таълим ва тарбия тизимининг барча бўғинлари фаолиятини бугунги замон талаблари асосида такомиллаштиришни ўзимизнинг биринчи даражали вазифамиз деб биламиз”23 таъкидлаган.
Мазкур вазифаларни амалга оширишда педагоглар олдида масъулиятли вазифалар турмоқда. Уларни хал этишда педагогик фаолиятимизда муаммоларни инновацион усуллар орқали хал этишимиз зарур.
Инновацион фаолият ўқитувчининг ҳамма муваффақиятини белгиловчи асосий фаолият бўлиб, у шахснинг касбий, методик маҳоратини сифатли қайта қуриш демакдир.
Инновацион фаолиятда дидактик ўйинлардан фойдаланиш орқали болаларнинг ёш хусусиятлари ва тайёргарликларига қараб самарали ташкил қилишга, уларга билим ва маълумот беришни енгиллаштиришга, таълимда кўргазмалиликни таъминлашга қаратилган бўлиб, болаларни ўқув материаллари билан ортиқча банд қилиб қўймаслик имкониятини яратади.
Дастур материалларини ўзлаштиришда бир қатор қулайликлар туғдиради.
Дидактик ўйинлар болаларнинг ақлий фаолиятини, онгини ўстиришга, уларнинг фикрий ташаббускорлигини оширишга хизмат қилувчи ўйинлар сирасига киради. Ўқувчиларни ҳис-туйғуларини шакллантиришга, айниқса уларнинг сезги аъзолари (сезиш, кўриш, тинглаш ва бошқалар) фаолиятини фаоллаштиришга ёрдам беради. Бола миясини “машқ” қилишга, тафаккурини теранлаштиришга ўргатади. Унинг идроки, зеҳни, фаҳм-фаросати, хотираси, иродаси, билим олиш иштиёқи ва эҳтиёжи мустаҳкамланади. Зийраклиги, ихтиёрий диққати, топқирлиги, ташаббускорлиги ошиб боради. Боланинг истеъдоди, ижодий қобилияти намоён бўла бошлайди ва олган билимларини ўз фаолиятида, меҳнат ва ўйинда синаб кўриш эҳтиёжи пайдо бўлади. Бунинг учун ўйинларни таълим-тарбия ишларида кенг қўлланилишини дастур амал қилинмоғи лозим.
“Саёҳат” ўйини. Ўйиндан бироз олдин ҳакам тайинланиб, бир неча гуруҳлар шаклланади ва ҳар бир гуруҳда 5-6 тадан ўқувчи, гуруҳлар сардор тайинлайди. Ўйин иштирокчиларидан шаҳарлар қуруш талаб этилади, маълум изчилликда масалан шаҳар 1, эрудит 1 кутилмаган саволлар очилмаган сир-синоатдан ташкил топган. Ҳар бир шаҳарда сардорлар махсус конвертларда топшириқлар оладилар ва уларда 1 та асосий ва 2 та қўшимча саволлар мавжуд. Гуруҳ фақат шу вазифани бажариб текширгандан сўнг гуруҳ кейинги босқичга ўта олади. Ҳар бир гуруҳнинг мақсади иложи борича барча шаҳарга етиб бориш. Жавоблар маълум тизимда қабул қилинади: бунда жавоблар сони, ижод, муаммо ечими ва аниқлиги ҳисобга олинади.
“Қисқа муддатли ёзма иш” ўйини. Бу турдаги ёзма ишнинг дарс охирида ўтказилиши мақсадга мувофиқ бўлиб, бунда ўқувчилар ўрганилаётган мавзу бўйича олган билимларини умумлаштириш имкониятига эга бўладилар. Ўқитувчи эса ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси қандай бўлаётганлигини билиб олади. Бунда ўқувчиларга икки йўналишдаги ишни бажариш таклиф этилади:
1. Ушбу мавзу юзасидан нималарни билиб олдилар?
2. Қайси саволга улар қониқарли жавоб ололмадилар?
Ўқувчилар томонидан ёзилган иншоларни ўқитувчи йиғиштириб олади ва уларни кейинги дарсни режалаштиришда ёки ўқувчилар билимини тегишли йўналишларда янада чуқурлаштириш мақсадида ишлатилиши мумкин.
"Юмалоқланган қор ўйини”. Ушбу метод ҳам мавзуни муайян қисмларга бўлган ҳолда ўзлаштириш имконини беради ҳамда ўқувчиларда гуруҳ ва жуфтликда ишлаш кўникмаларини шаклланти­ришга хизмат қилади. Методни қўллаш жараёнида қуйи­даги ҳаракатлар амалга оширилади:

  • тасвирли карточкалар тайёрланади:

  • уларни орқa томонига мавзуни ўзлаштиришга оид ўн-беш вариантдан иборат топшириқлар ёзилади;

  • синф ўқувчилари икки ёки уч гуруҳга бўлинадилар;

  • (гуруҳларни ҳосил қилишда тасвирли карточкалардан фойдаланилади;

  • ҳар бир гуруҳ аъзолари бир нечта жуфтликларга бириктириладилар;

  • ҳар бир жуфтлик бир вариантдаги топшириқни бажаради; жараён якунида умумий хулосалар чиқарилади.

"Юмалоқланган қор ўйини" методидан муайян бўлим ёки боблар бўйича ўзлаштирилган назарий ва амалий би­лимларни мустахкамлаш мақсадида фойдаланиш ниҳо­ятда қулай.
“Заковатли зукко” ўйини. Мавжуд билимларни пухта ўзлаштиришда ўқувчилар­нинг фикрлаш, тафаккур юритиш лаёқатларига эгалик­лари муҳим аҳамиятга эга. “Заковатли зукко” ўйини ўқув­чиларда тезкор фикрлаш зукколикка, шунингдеқ уларнинг тафаккур тезликларини аниқлаш­га ёрдам беради. Ўйин ўз хоҳишларига кўра шахсий им­кониятларини синаб кўриш истагида бўлган ўқувчилар учун қулай имкониятни яратади. Улар ўқитувчи томони­дан берилган саволларга қисқа муддатларда тўғpи ва аниқ жавоб қайтара олишлари зарур. Саволларнинг мураккаб­лик даражасига кўра ҳар бир саволга қайтарилган туғри жавоб учун баллар белгиланади. Якуний балларнинг ўртача арифметик қийматини топиш асосида ўқувчиларнинг тафаккур тезлиги аниқланади.
Балларнинг белгиланиши ўқувчиларнинг шахсий им­кониятлари тўғpисида аниқ тасаввурга эга бўлишларини таъминлайди.
Ушбу дидактик ўйин ўқувчилар билан якка тартибда, гуруҳли ва ом­мавий ишлашда бирдек қўлланилиши мумкин.
Шундай қилиб, ўйинлардан материалларни, янги билимларни эгаллаш, ўтилганларни мустаҳкамлаш, ижодий қобилиятларини ривожлантириш, умумий малакани шакллантириш, мантиқий, танқидий, мустақил фикр ва тафаккурини ошириш каби бир қатор вазифаларни ечишда фойдаланилади.
Ўйин жараёнида тортишиш, мусобақалашиш, бахс-мунозара юритиш руҳиятининг бўлишини таъминлаш зарур. Бу эса ўқувчида муаммоларни қўя билиш, уни ечиш, ҳал қила олиш, мустақил фикрлаш, мантиқийлик, объективликка нисбатан қизиқишни шакллантиради, муаммони ечишда ўзини тута билиш кўникмаларини ҳам шакллантиради ва ҳосил қилади.



Download 27,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   409




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish