Адабиётлар:
1 Ш.М.Мирзиёев., “Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб янги босқичга кўтарамиз” номли асари. –T.: “Ўзбекистон”. – 2017.– 102 б.
КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИДА ЭЛЕКТРОН ЎҚУВ-МЕТОДИК МАЖМУА ОРҚАЛИ ЎҚУВЧИЛАР КАСБИЙ КОМПЕТЕНТЛИГИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
C.Э Нигматова., У.Нурумбетова., Г.Б. Абдиева
Тошкент шаҳар №116 –сонли мактаб ўқитувчиси
ТВХТХҚТМОХМ катта ўқитувчи
ТВХТХҚТМОХМ,Gulim_1969mail.ru техника фанлари номзоди, доцент
Замонавий ўқув-методик мажмуалар ўқув материалларнинг турли шакллари (электрон, қоғоз ва ҳ.) мажмуаси бўлиб, улар фанларнинг касбий таълим дастурларига мос келувчи, аудитория машғулотларининг барча турлари ва мустақил таълимни ўқув-методик таъминотини ўзида мужассамлаштиради. Ахборот технологиялари [2] муҳитида ўқитишнинг муаммоли усули ахборот-рецептив ва репродуктив методлари билан биргаликда кенг қўлланилади. Бу муҳитда электрон ўқув-методик мажмуалар таълим этиш, талабанинг билиш фаолиятини бошқариш ва назорат қилиш воситалари сифатида ишлатилади. Айнан бир ўқув материали бир қанча воситалар, масалан, нашр, аудио-видео, СД-дисклар кўринишида тақдим этилиши мумкин. Ўқитишнинг ҳар бир воситаси ўзига хос дидактик масалалар ечимига қаратилган ўқув ахборотларини узатиш тизими сифатида фойдалиниши мумкин.
Таъкидлаш лозимки, таълимнинг электрон воситалари замонавий ахборот технологиялари орқали жорий этилади. Анъанавий дарсликлар, ўқув-методик мажмуалар яратишда ишлатилади.
Электрон дидактик материалларни яратишда дастлаб куйидагиларга алоҳида эътибор қаратмоқ керак:
электрон ўқув кўлланмалари таркидан асосий мазмунни ёритиши ва уни изоҳлаш учун қўшимча ўқув ахборотларини олиш буйича гипермурожатлар берилганлиги;
ўқув материалларини таркибий тузилмасини шакллантиришда модул тизимидан фойдалиниши;
мустақил таълимни ташкил этиш ва ўқув материалларини ўрганиш бўйича батафсил йўриқноманинг келтирилиши;
назорат топшириқлари, ўз-ўзини текшириш саволлари, тест топшириқларининг бўлиши.
Электрон ўқув-методик мажмуалар ташкилий-методик, ахборот-ўргатувчи ва назорат қилувчи дидактик функционал блокларидан ташкил топади. Мажмуанинг педагогик-психологик [3] вазифалари ўқув материалларини гипермедиа муҳитида тақдим этиш, ўқувчилар билан ўқутувчилар орасидаги дидактик мулоқот ва таълим воситалари орқали амалга оширилади.
Электрон ўқув-методик мажмуанинг объекти маълум ўқув фанини ўқитиш бўйича қонуниятлар, илмий асосланган алгоритмларни, технологик ёндашувларни, шунингдек, маъруза, семинар, амалий ва лаборатория машғулотлари, мустақилишнинг таълим ресурсларини ўз ичига олади. Мажмуадан фойдаланиб, [6] ўқув жараёнини ташкиллаштириш, унда келтирилган таълим ресурсларидан фойдаланиш, педагог билан талабаларнинг ўзаро мулоқотлари компьютер ва коммуникация воситалари асосида амалга оширилади.
Фикримизга қўра, электрон ўқув-методик мажмуа воситалари ва таълимнинг ахборот-коммуникация муҳити куйидаги асосий талаб ва вазифаларни бажарилишини таъминлайди:
талабаларни ва уларнинг ахборот муҳитидан фойдаланиш фаолиятларини қайд этиш;
педагоглар томонидан талабаларнинг мустақил фаолиятини маслаҳат йўли билан қўллаб-қувватлашни таъминлаш;
талабаларга зарурий ўқув материалларини мустақил ўзлаштириш учун тавсия этиш;
ўқув жараёнида,талабалар томонидан ўзлаштирилган билим,кўникма ва малакаларни тест синовлари ёрдамидаташкил қилиш;
электрон ўқув-методик мажмуа базасида талабаларга тавсия қилинган ўқув материалларидан,қўшимча адабиёт ва бошқа воситалардан фойдаланиши учун таълим муассасаси ахборот ресурсларидан масофадан фойдаланиш имкониятини яратиш;
виртуал лаборатория машғулотлари ва индивидуал амалий топширикларни бажаришда масофадан туриб кафедра ўқитувчиларининг маслаҳати,шунингдек,бошқа ёрдамларни уюштириш.
Бу талабларни амалиётга жорий қилиш-ахборот-таълим муҳитини яратишни ва фан бўйича ўқув-методик мажмуанинг шаклланганлик даражасига кўра,уни босқичма-босқич амалга ошириш имкониятини беради. Тадқиқотишларимиз натижасида электрон ўқув-методик мажмуани шакллантириш ва амалиётга жорий этишнинг қуйидаги тўртта босқичи таклиф этилди. Электрон ўқув-методик мажмуани шакллантиришни биринчи боскичида ўқув дастурлари, [5] маърузаларнинг матнлари, назорат учун мўлжалланган саволлар, фаннинг мазмунини қамраб олувчи якуний назорат топшириқлари, лаборатория машғулотларининг рўйхати, баёни ва улар бўйича назорат саволлари, ўқув фани бўйича курс лойиҳалари,уларни бажариш бўйича индивидуал топшириқларга оид методик тавсияномаларнинг электрон версиялари ишлаб чиқилади. Иккинчи босқичда яратилган ўқув-методик материалларни жойлаштириш учун дастурий платформа ишлаб чиқилади.Учинчи босқичда фанлар бўйича электрон ўқув-методиқ мажмуа яратилиб,уни ўқитишнинг масофали ёки аралаш-анъанавий ва замонавий технологиялари бўйича ўзлаштириш имкониятлари таъминланади. Тўртинчи босқичда талабанинг билиш фаолиятига мос бошқариш элементлари киритилади ҳамда ўқув жараёнинг якуни бўйича талаба билим, кўникма ва малакаларининг Давлат таълим стандартларига мослиги аниқловчи дастурий таъминот орқали назорат ва мониторинг тизими яратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |