Республика илмий-амалий масофавий онлайн конференцияси


ИҚТИСОДИЙ БИЛИМ АСОСЛАРИ ФАНИНИ ЎҚИТИШДА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВЛАР



Download 27,87 Mb.
bet156/409
Sana25.02.2022
Hajmi27,87 Mb.
#276065
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   409
Bog'liq
ТЎПЛАМ SAYT

ИҚТИСОДИЙ БИЛИМ АСОСЛАРИ ФАНИНИ ЎҚИТИШДА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВЛАР
У.К.Сотволдиев
АВХТХҚТУМОХМ худудий марказ Ижтимоий-иқтисодий фанлар методикаси кафедраси мудири , иқтисод фанлари номзоди

Мамлакатимизда кенг кўламли ислохотлар жараёнида давлатимиз томонидан таълим –тарбия тизимига алохида эътибор берилмоқда. Жамиятда бозор иқтисодиёти механизмларини такомиллашуви натижасида барча фуқаролар онги ва фикрлашида янгича қарашлар ва муносабатлар тизими вужудга келдики, бу олиб борилаётганкенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг таъсиридир. Бунда эса таълим мазмунини такомиллаштириш масалалари ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шундан келиб чиқиб бугунги кунда ҳар бир киши ўз аҳлоқи ва қарашларида янги жамият барпо этаётган келажакка мос келадиган сифатларни, фазилатларни шакллантириши, ҳар соҳада фаоллик билан иш юрита олиш имконига эга бўлиши зарур. Бу эса кишиларда ижодий меҳнат имкониятларини кенг очишга, боқимандалик кайфиятини енгишга, йўқолиб кетган хўжайинлик ҳиссини қайта тиклашга қодир бўлган жараён ҳисобланади.


Бу борада ёшлар энг фаол изланувчилар ва янгиликларни зўр чанқоқлик билан ўзлаштирувчилар бўлиб ҳисобланадилар. Зеро Президентимиз жамиятнинг катта қатлами ҳисобланган ёшларни жамиятдаги ислоҳотларда фаол бўлишларига алоҳида эътибор қаратмоқдалар: “...биз дунёда юз бераётган туб ўзгаришлар жараёнида эгаллаб турган ўрнимизни холисона ва танқидий баҳолашимиз, тобора ўзгариб бораётган хаёт талабларига жавоб беришимиз, кечаётган давр билан хамқадам бўлишимиз шарт”21.
Бугун замонавий билимга, интеллектуал салоҳиятга эга ёшларни тарбиялашимиз учун биз педагоглар ҳам ана шундай талабларга мос бўлишимиз даркор. Бу хусусида Президентимиз ўз чиқишларидаги маърузаларида ва асарларида ҳақли фикрни қайд этганлар: “ биз таълим –тарбия муассасаларининг моддий-техника базасини мустахкамлаш, муаллимлар, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш, хориждаги етакчи таълим марказлари билан илмий-педагогик хамкорликни кучайтириш, ўқув-тарбия жараёнларига замонавий таълим ва ахборот технлогияларни , янги ўқув методикаларини жорий этиш бўйича хали олдимизда кўплаб долзарб вазифалар турганини яхши англаймиз ”22. Ушбу фикрлардан келиб чиқиб бугунги кун педагоги таълимда ўз ўрнига эга бўлиши учун замонавий педагогик технологиялар ва инновациялардан фойдаланган ҳолда ўз методикасини яратмоғи зарур. Бу методика 3 талабга жавоб берсагина самаралидир; истиқболли, ишончли, кафолатланган.
“Иқтисодий билим асослари” фанини ўқитиш ва ўқувчиларда иқтисодий тафаккурни ривожлантириш самарадорлигини ошириш мақсадида ўз тажрибамизда самара берган айрим мулоҳазаларга тўхталиб ўтамиз.
Бунда педагогик амалиёт кўрсатмоқдаки ўқувчиларнинг иқтисодий тафаккурини ривожлантиришда ўқувчиларни мустақил ишлашга ўргатиш фаолиятидир. Педагогика соҳасидаги олим И.Г Пестолоцци таъкидлаганидек “Менинг ўқувчиларим янгиликни мендан эмас, ўзларининг изланишлари ва харакатлари орқали ўзлаштиради. Менинг асосий вазифам уларни ижодий изланишларига, ўз ғояларини тараққий этиришига йўналтириш”3. Олимнинг ушбу сўзларини амалиётда қўллашга ҳаракат қилмоқчи бўлсак, мустақил топшириқларни беришда шунчаки одатий ҳолат сифатида ёндашмаймиз. Чунки бу жараён ўқув фаолияти давомида олинган билимни амалиётда қўллашнинг энг самарали жиҳатидир. Шундай экан, бу боради ҳар бир ўқитувчи ўқувчининг фанга бўлган қизиқишини ошириш ва изланиш учун имкон берувчи фаолият турларини аниқ белгилаб олиши зарур. Кўпчилик хамкасбларимиз мустақил ишлаш учун турли мавзуларда реферат тайёрлаш сингари топшириқни берадилар. Замонавий ўқувчиларнинг жуда кўпи интернет тармоқларидаги тайёр рефератларни тақдим этиб қўядилар. Ҳеч қандай изланиш жараёни рўй бермайди. Шунинг учун мустақил ишлаш учун топшириқни бераётганимизда ўқувчининг индивидуал билим салоҳиятини инобатга олиш зарурдир. Топшириқ аниқ, муаммоли вазият ва шу вазиятга ечим кўрсатиш, иқтисодий масалаларни ишлаш ва изоҳлаш сингари муҳим босқичларни қамраб олади. Масалан; маҳаллангиздаги истеъмолчиларни кунлик сут маҳсулотига бўлган талабини ҳисобланг, сут маҳсулотларга бўлган эхтиёжини қондириш объектларини аниқланг, агар сиз сут махсулотларини қайта тайёрлаш ва ишлаб чиқариш соҳасида тадбиркор бўлишни истасангиз қандай ҳаракатларни амалга оширасиз?, каби саволлар орқали топшириқлар берилса, ўқувчи топшириқни бажаришда мустақил изланади таҳлил қилади ва ҳулоса чиқаради. Бундай ҳолатда ўқитувчи консультант вазифасини бажаради. Мустақил ишлаш жараёни ўқувчига дарсда олган билимларини амалиётда қўллай олиш имконини беради.
Ўқувчи иқтисодий тафаккурини ривожлантиришнинг яна бир омили бу янги мавзуни тушунтириш усулларидир. Янги мавзуни баён қилиш бу ўқув жараёнидаги асосий билим бериш манбаи. Дарс жараёнида ўқитувчи ҳар доим янги мавзуни баён қилиш масаласига алоҳида ёндашиб энг таъсирчан усуллардан фойдаланиш билан бирга оддий ҳаётий ҳамда тушунарли мисоллар орқали мавзу моҳиятини очиб беришга ҳаракат қилиши зарур. Ўқитувчи нутқини таъсирчанлигини ошириш мақсадида халқ оғзаки ижоди намуналари, мақоллар, шеърлар, хикматли сўзлар ва ривоятлардан унумли фойдаланиши керак. Мавзуга доир маълумотларни ёритиш мақсадида қўшимча манбалардан ва интернет сайтлари, оммавий ахборот воситаларидаги нашрлар ва турли кўрсатувларни мунтазам кузатиб бормоғи зарур. Ҳозирги давр ўқувчиси учун маълумот манбаларини кўплигини инобатга олсак( олдин ўқитувчи маълумотни ўқитувчи газета-журнал, радиодан олган бўлса, атига 3 та маълумот манбаи бўлган бўлса, бугунги кунда биргина қўл телефони орқали имконияти янада кенгайди). Шундай экан бугун ўқитувчи ягона маълумот берувчи эмас унинг вазифаси янада мураккаблашди. Биргина маълумотни ёритиб қўйиш энди камлик қилади. Эндиликда ўқитувчи изланиши, олган маълумотларни турли манбаларга солиштириши ҳамда уларни таҳлил қилиш, хулосалаш сингари муҳим босқичларни ўз ичига олган усуллардан фойдаланиш керак.
Ўқувчиларни билими олиш самарадорлигини ошириш ва мустахкамлашда уйга вазифа бериш ва уни баҳолаш мухим омиллардан хисобланади. Одатда жуда кўп хамкасбларимиз уйга вазифа беришда янги мавзуни ўқиб келиш, дарсликдаги бирон машқни бажариш сингари бир хил турдаги хамма учун бажарилиши лозим бўлган анъанавий усуллардан уйга вазифаларни бериб борадилар. Аълочи ўқувчи учун одатий уйга вазифа осон бўлиб изланишга рағбат уйғотмайди. Бу жараённи мунтазам давом этиши ўқувчини дарсга бўлган қизиқишини аста-секин сусайтиради. Одатий уйга вазифалар натижасида “мен буни биламан” деган тушунча ўқувчида шаклланиб боради. Уйга вазифа ўқувчини дарсда олган билимларини янада мустаҳкамлаши мавзу юзасидан изланишга қўшимча маълумот манбалари билан ишлашга ундаши лозим. Паст ўзлаштирувчи ўқувчи учун мураккаб уйга вазифа берилса уни дарсга бўлган бор қизиқишини ҳам йўқ қилиши мумкин. Шундай экан тажрибадан келиб чиқиб ана шу вазиятга ечим сифатида уйга вазифа бериш жараёнини оддийдан мураккабгача ёки табақалашган тизимда амалга оширишни йўлга қўйиш тавсия этилади. Масалан: “Маркетинг” мавзусидаги уйга вазифа мисолида юқоридаги холатни амалиётда қандай рўй беришини кўриб чиқамиз.

Download 27,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   409




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish