Республика илмий-амалий масофавий онлайн конференцияси



Download 27,87 Mb.
bet160/409
Sana25.02.2022
Hajmi27,87 Mb.
#276065
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   409
Bog'liq
ТЎПЛАМ SAYT

Адабиётлар:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” фармони. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда.

  2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги Умумий ўрта таълим тўғрисида низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги 140-сонли Қарори. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 11-сон, 167-модда.

  3. Ишмухамедов Р.Ж., Юлдашев М. Таълим ва тарбияда инновацион педагогик технологиялар.- Т.: “Ниҳол” нашриёти, 2013, 2016.-279 б.

  4. Иноятов У.И., Муслимов Н.А., ва бошқ. Педагогика: 1000 та саволга 1000 та жавоб. - Т.: “Илм-Зиё” нашриёти, 2012 й.12 б.т.

  5. Муслимов Н., ва бошқалар. Касб таълими ўқитувчиларининг касбий компетентлигини шакллантириш технологияси. - Т.: “Фан ва технологиялар”. 2013 й. 8 б.т.

  6. www.edu.uz.

  7. www. ZiyoNet. uz.

  8. www.texnoligiya.zn.uz



ФИЗИКА ФАНИНИ ЎҚИТИШДА ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ИЖОДИЙ
ҚОБИЛИЯТНИ ЎСТИРИШ ОРҚАЛИ КОМПЕТЕНЦИЯЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ЎКИТУВЧИНИНГ РОЛИ
Б.Арзымбетовa
Қорақалпоғистон Республикаси ХТХҚТ ва УМОҲ Маркази «Аниқ ва табиий фанлар методикаси» кафедраси катта ўқитувчиси.
Мамлакатимиз инновацион ривожланиш йўлида шиддат билан ривожланиб бораётган бир даврда келажагимиз давомчилари бўлмиш ёшларни, уларнинг билим ва кўникмаларини хорижий таълим стандартлари асосида шакллантириш, замонавий аниқ мезон ва талаблар асосида баҳолаш тизимини такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эгадир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш туғрисида” ги PF-5712-сонли фармонинда белгиланган устивор вазифалар мазмунидан келиб чиқкан ҳолда, замонавий талаблар асосида фан ўқитувчилари малакасини ошириш жараёнларининг мазмунини такомиллаштириш ҳамда уларнинг касбий компетентлигини оширишини назарда тутади.
Бу кўрсатилган талабларни амалга оширишда фан ўкитувчилари белгиланган вазифаларни ҳал этишда ўкитиш жараёнига инновацияларни қўллаш орқали ўқувчиларда ижодий қобилиятларини шакилланишини амалга оширишга хизмат қилмоқда. Мактаб ўқувчиларининг ижодий қобилиятларини устириш ўқитишнинг бош масалаларидан биридир. Турли-туман, чуқур ва мустаҳкам билимлар, маҳорат ва малакалар, билишга қизиқтириш, қизиқувчанлик, ташаббускорлик, жонбозлик, мустақиллик масалаларини ҳал этишда аниқ бир мақсадга интилувчанлик ва талабчанлик ижодий қобилиятларининг заминидир, ижодий қобилиятнинг ўзи эса инсон руҳий кучининг кўрсаткичидир.
Ижодкорлик – инсон фаолияти ва мустаҳкамлигининг олий шаклидир. Ижодий қобилятлар бу янгилик яратиш зарурлиги, мумкинлигини тушунтириш, муаммони ифодалай олиш, гипотезани илгари суриш учун керак бўлган билимларни амалиётда фойдалана олиш қобилиятлари, гипотезани назарий ва амалий тасдиқлаш (ёки ундан воз кечиш) муаммони ҳал этиш йўлини излаш ҳамда топиш натижасида янги ўзига ҳос ечим яратиш қобилиятидир.
Ижодий фаолият ҳамма руҳий кучларнинг зуриқиш ишлари, инсоннинг олий даражада аниқ бир максадга интилувчанлиги, махсус ҳиссий ҳолати-илҳомланиш, шунингдек руҳий кечинмаси, ҳурсандчилик ҳислари муаммони жон-жаҳди билан ҳал этиш истаклари билан олиб борилади. Ижодий қобилиятнинг ўстиришнинг бошқа ўзига хос ҳусусияти шундан иборатки, улар бошқа қобилиятлар сингари фаолият даврида ривожланади. Демак, бу муаммони хал этишда ўқитувчиларнинг асосий вазифаси физика ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини ташкил этиш усулларини ва воситаларини қидиришдан иборат.
Назарий текширишлардан хулоса чиқаришда мантиқ муҳим аҳамиятга эга бўлади. Гипотезаларни илгари суришда, шунингдек назариядан текширишга ўтишда ёки назарий башоратни қўллашда ички ҳиссиёти биринчи ўринга ўтади. Кузатилаётган ҳодисанинг сабаби нимадан иборатлигини унинг ички тузилиши қандайлигини ва бошқаларни тахминлаш талаб этилади.
Бу эса назарий башоратнинг тўғрилигини амалда қандай текшириш мумкинлигини ёки зарурлигини техник эффектини қандай қилиб ошириш мумкинлигини тахминлаш керак бўлади. Ижодий қобилиятларни ривожлантириш ўқитишни ижобий асослашдан ва билимга қизиқиш ҳамда қобилиятларни шакллантиришдан, чуқур ва мустаҳкам билимлардан ва уларни ҳодисаларни тушунтириш учун қўллай билишдан, умумлашган ўқув ва амалий билим ҳам да малакалардан, ўқувчилар мустақиллигининг самарали ривожланишидан ажралмасдир. Ижодий қобилиятларнинг асосий қисми назарий фикрлаш ва билим фаоллиги ҳисобланади. Ишни режалашда ўқувчиларнинг ижодий фаолиятлари қаёрда ва қачон, қандай қилиб амалга оширилишини олдини ўйлаб қўйиш зарур.
Бунда ўқувчиларнинг ижодиётга тайёргарлиги, уларнинг мотивациясини билим маҳорат ва малакаларнинг даражасини, тахминларини назарий ва экспериментал текшириш имкониятини эътиборга олиш керак.
Ижодий масалаларни ҳал этишдан олдин зарурий билимлар эгалланган бўлиши керак. Янгилик кашф этиш учун шароитлар қанчалик яхши яратилган бўлса, ижодий активлик шунчалик юқори бўлади. Демак, ўқувчи субъектив кашфиёт амалга оширишга канчалик яхши таёргарлик кўрган бўлса, унинг ижодий фаолияти шунчалик қисқа бўлади. Ижодий қобилиятларнинг ривожланишига ўқитиш жараёнида ўқитувчи ва ўқувчиларнинг педагогик муомаласини характери ҳам таъсир этади. Дарсга янги материални баён этишда савол-жавобли суҳбат ва муаммоли метод ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини ривожлантиришнинг самарали воситаси ҳисобланади. Бундай суҳбатларди ўқувчилар орасида ўқитувчи ташкил этган тортишув вужудга келиб, турли қарашлар бир-бири билан дуч келади. Ижодий қобилиятни ривожлантиришга ёрдам берадиган бошқа ўқув муаммоли шакли бўлиб. ўқувчилар жамоаси ҳисобланади. Бунда ўқитувчи бир гуруҳ ўқувчилар билан ҳамкорликда иш олиб боради. Ўрта мактабнинг юқори синфларидаги ўқув семинарлари умумий қизиқиш, тортишув пайдо бўладиган пайтларда жамао бўлиб ишлашнинг энг яхши шакллардан биридир. Ҳар бир ўқувчи фикрлар тўқнашувини кўзатади, ўзининг нуқтай назарини аниқлашга (ҳатто ичида бўлса ҳам) ҳаракат қилади. Масалалар ва ижодий характердаги лаборатория ишлари ҳам амалда қўлланилмоқда. Ижодий лаборатория ишларига мисоллар келтирамиз: арабачани маълум тезланиш билан ҳаракатга келтириш, пружинали тўпдан снарядни маълум баландликка отиш, жисмларнинг зичлигини аниқлаш, жисмларнинг ишқаланиш коэффицентини топиш. Бунга ўхшаш лаборатория ишларининг муҳим афзалликлари шундан иборатки, бунда ўқувчи тўғри хал этилганини жавобга қараб эмас, балки ўзининг ўтказган тажрибасига асосланиб ишонч ҳосил қилади.
Ўқитувчи шуни эсдан чиқармослиги керакки, ўқитиш жараёнида ўқувчилар ижодий қобилиятларини ўстира бориш билан ҳозирги замоннинг энг муҳим муаммоларидан бири бўлган юқори даражали қобилиятларга эга бўлган ижодий фаол шахсларни тайёрлаш муаммосини ҳал этишга ёрдам берган бўлади.

Download 27,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   409




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish