Республика илмий-амалий масофавий онлайн конференцияси


БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИНИНГ МАХСУС СИРТҚИ ТАЪЛИМИГА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ



Download 27,87 Mb.
bet163/409
Sana25.02.2022
Hajmi27,87 Mb.
#276065
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   409
Bog'liq
ТЎПЛАМ SAYT

БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИНИНГ МАХСУС СИРТҚИ ТАЪЛИМИГА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ.
Мамарахимов Шухрат Уралович, Абдурасулова Шоира Кушаковна, Мансурова Дилфуза Бакировна
Гулистон давлат университети ўқитувчилари

Ҳозирги кунда республикамиз олий таълим муассасаларининг махсус сиртқи таълимда ўқитишни инновацион ёндашув асосида амалга ошириш долзарб аҳамиятга эга бўлиб бормоқда. Бошланғич таълим йўналишининг махсус сиртқи таълими жараёнининг асосий мазмуни сессиялараро (ҳар ҳафтада график асосида топшириқлар бериш ва уларни топшириш) режалаштирилган ишлар ёрдамида амалга оширилади. Талабаларга ўқув фани бўйича ўқув материали мазмунини ўзлаштиришга ёрдам берувчи маъруза матнлари, ўқув-услубий мажмуалар ва электрон педагогик воситалар яратиш орқали таълим жараёни амалга оширилади. Оралиқ баҳолаш учун тайёрланган топшириқлар мажмуасига жавобни реферат кўринишда ёзма ҳолда топшириш ҳам мумкин бўлади. Махсус сиртқи таълимида оралиқ баҳолаш ишларини бажариш борасидаги тажрибаларимиз ўқув фани мазмуни билан боғланган ўзига хос усулларини ишлаб чиқишга илмий ёндашиш ҳозирги кунда долзарбдир.


Бошланғич таълим фанларини ўқитиш методикаси мазмуни ва таълим мазмунига инновацион ёндашишнинг ўзига хос хусусиятларини математика фани мисолида келтириб ўтамиз. Масалан, бошланғич таълимда математика фани нега ўқитилади? Бошланғич таълимда математика фани қандай ўқитилади? Бошланғич таълим ўқитувчисига математика фани қандай ва қайси ҳажмда ўргатилиши лозим? Бошланғич таълим ўқитувчисининг илмий дунёқараши ривожланишида математика фанининг ўрни қандай белгиланади? Бошланғич таълим математика фани мазмуни ва унинг ўқитиш усуллари қандай хусусиятларга эга? Бу каби долзарб саволларга жавоб топиш борасида изланишларимиз билан боғлиқ хулосаларимизни келтирамиз. Бошланғич синф математика фани умумтаълим математика курсидан мазмуни, ҳажми ва ўқитиш методлари билан тубдан фарқ қилади. Бошланғич синфларда ўқитиладиган математика фани бошланғич синфда ўқитилаётган бошқа фанлар жумладан, табиат фанини ўрганишга ёрдам беради. Бошланғич синфлардаги фанлар мазмуни интегралланган (синтезлашган) яъни бир неча фаннинг йиғиндисини ўзида ифодалайди. Бошланғич синф математика ўқитиш методикаси индуктив ҳарактерда берилган. Бошланғич таълим ўқитувчиси фанларни ўқитишнинг замонавий усулларини ишлаб чиқиши лозим бўлади. Жумладан, таълим мазмунини дифференциаллаш, индивидуаллаштириш билан бир қаторда таълим мазмунига интегратив ёндашувни амалга ошириш ҳам мақсадга мувофиқ бўлади. Таълим мазмунини ўрганиш ўқитувчи-талаба-ўқитувчи ва талаба-ўқитувчи-талаба каби икки схема асосида олиб борилади. Математика таълими учун сессиялараро топшириқлар ёки вазифалар (машқ, мисол, масала, ўқув материалининг назарий қисми) қуйидаги аломатлар асосида тайёрланади:
топшириқ билим, кўникма ҳосил қилувчи ва уларни ўзлаштириш воситаси;
топшириқ талабаларнинг билиш фаолиятини ташкил этувчи ва бошқарувчи усул;
топшириқ талабаларни ўқув билув фаолиятини рағбатлантирувчи ва мотивация ҳосил қилувчи усул;
топшириқ таълим методларини намоён бўлиш шаклларидан бири;
топшириқ назария ва амалиётни боғловчи восита.
Тажрибаларимизда талабаларга сессиялараро ишлар учун бериладиган топшириқлар ўқув материалини келтирилган аломатлардан бирини ўзида ифодалаган ва уларни маълум кетма-кетликда мақсадли йўналишда тайёрланиши самара келтириши тасдиқланди. Талабалар учун ўқув материалини замонавий ахборот ва педагогик технологиялар асосида тайёрланган, масофавий таълим ва автоматлаштирилган тизимга мослаштирилган ҳолдаги топшириқларнинг янги вариантлари устида изланишлар олиб борилмоқда.

Download 27,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   409




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish