Reja: Tahlilning ahamiyati, maqsadi va vazifalari



Download 435,87 Kb.
bet15/16
Sana22.07.2022
Hajmi435,87 Kb.
#836688
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Маърузалар тўплами 2021

активларнинг топширилиши ёки ишлатилиши орқали. Масалан,харидор бирон бир ХЮС товарлари учун олдиндан пул ўтказиб қўйди, деб фараз қилайлик. Бунинг натижасида ХЮС учун харидор олдида мажбурият юзага келди ва бу мажбурият бўйича ҳисоб-китоб қилиш учун у харидорга товарларни етказиб бериши, яъни активларни топшириши керак. Ёки бошқа бир мисолни кўрайлик: ХЮС кассасига ускуна ижараси учун ижарачи пул топширди. Бунинг натижасида ХЮСнинг ижарачи олдида мажбурияти пайдо бўлди, уни ҳисоб-китоб қилиш учун еса ХЮС (фирма ёки ташкилот) ўз ускунасини ижарачига ишлатиш учун бериб туриши керак.

  • хизматларнинг кўрсатилиши - агар ХЮС ҳисоб рақамига унинг хизмат кўрсатишини сўраб, бирон шахс томонидан олдиндан пул ўтказилган бўлса, ХЮС учун хизмат кўрсатиш мажбурияти пайдо бўлади. Демак, бундай ҳолларда мажбуриятни бажариш учун пул ўтказган шахсга хизмат кўрсатилиши керак.

  • бошқа келгуси иқтисодий фойданинг камайишига олиб келиши мумкин. ХЮС фаолияти давомида баъзан шундай мажбуриятлар пайдо бўладики, улар бўйича ҳисоб-китоб қилиш нафақат активларнинг берилиши, балки келгусидаги фойданинг ҳам камайишига олиб келади. Масалан, банкдан олинган кредит бўйича банк ташкилоти билан ҳисоб-китоб қилиш учун аввало кредитнинг ўзини тўлаш, қолаверса, корхона фойдаси ҳисобидан кредит бўйича фоизлар ҳам тўланиши талаб етилади.

    Хусусий капитал – бу хўжалик субъектининг активларга егалигининг улуши бўлиб, бунда унинг мажбуриятлари чиқариб ташланади. Хусусий капитал махсус бир тоифадаги моддаларни ўз ичига олади, масалан, хусусий капиталнинг турлари ва тақсимланмаган фойда.
    Келтирилган таърифнинг моҳиятини ёритиш учун мавзунинг бошида кел-тирилган мисолга қайтамиз.
    2020 йил 1 декабр куни бизнесни яхшироқ йўлга қўйиш мақсадида тад-биркор Қодиров банкдан 1000 минг сўм кредит олган эди. Қодировнинг фаолиятида содир бўлган воқеа - ҳодисаларни қуйидаги маълумотлар орқали ифода этган дик:

    Қодировнинг мавжуд маблағлари маблағлари манбалари


    А.Ўз маблағи 3200.м.с

    1. Бино - 3000.м.с

    2. Товарлар - 200.м.с

    3. Пул - 1000.м.с

    2.Банкдан қарзи 1000.м.с

    Жами 4200 м.с

    Бу вазиатни қуйидаги тенглик билан тавсифлаш мумкин:


    АКТИВЛАР  МАЖБУРИЯТЛАР + КАПИТАЛ


    Ана шундай ҳолатда биз Сиз билан Қодиров фирмасининг дастлабки 2020 йил 1 декабр ҳолатига балансини туздик. Декабр ойи давомида Қодиров фирмада мавжуд товарларни 150 минг сўмга сотди. Демак, у 50 минг cўм зарар кўрди. Энди унинг баланси қандай кўринишда бўлади? Аввало, унинг фирмасида 3000 минг cўм қийматга эга бино ва 1150 минг cўм (150+1000қ =1150), жами 4150 минг cўмлик активлари мавжуд. Қолаверса, фирманинг банк олдида 1000 минг cўм қарзи ҳам бор, у ҳали тўлангани йўқ. Демак, барча активларнинг 3150 минг cўмлиги (мулкдорнинг дастлаб қўйган маблағи 3200 минг cўм эди!) фирмага тегишлидир, яъни хусусий капиталдир. Шунинг учун ҳам капитал тушунчаси баъзида соф активлар тушунчаси билан баробар ишлатилади. Умумий хулоса шуки, капитал қуйидаги формула билан аниқланади:


    АКТИВЛАР - МАЖБУРИЯТЛАР  КАПИТАЛ

    2.Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботга тегишли элементлар

    Юқорида келтирилган бухгалтерия балансининг асосий элементларидан ташқари, молиявий ҳисобот элементларига молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг қуйидаги тўртта элементи ҳам киради:


    1.Даромадлар - бу субъектнинг хўжалик фаолияти натижасида, одатда, ижара ҳақи, фоизлар, лицензия тўловлари ва дивидендлар шаклида даромад келтирадиган фаолияти, яъни товарларнинг сотилиши, хизматларнинг кўрсатилиши ёки бошқа шахсларнингхўжалик субъектининг ресурсларидан фойдаланиши натижасида активларнинг келиб тушиши ёки мажбуриятларнинг камайиши орқали рўй берадиган иқтисодий ресурсларнинг кўпайишидир.
    Даромадлар тушунчасининг моҳиятини ёритишга ҳаракат қиламиз. Даро-мадлар концепциясида қуйидаги муҳим шартлар мавжуд:

    1) даромадлар - иқтисодий ресурсларнинг кўпайишидир:




    1. Download 435,87 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish