Reja: Tahlilning ahamiyati, maqsadi va vazifalari



Download 435,87 Kb.
bet13/16
Sana22.07.2022
Hajmi435,87 Kb.
#836688
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Маърузалар тўплами 2021

2020 йил маълумотлари асосида

Кўрсаткичлар

Корхоналар

Қаторлар бўйича ўртача, хi

Ўртача квадратик тафоввут, i

1

2

3

4

5

6

Жорий ликвидлик коэффициенти

2

1,76

2,12

1,7

1,6

2,24

1,90

0,57

Сотиш рентабеллиги

23,3

27,5

30,8

29,2

25,8

28,3

27,50

5,9

ТМЗ айланувчанлиги, кунда

55,1

44,0

46,6

39,2

32,3

36,0

42,22

18,3

Маҳсулот сотишдан соф тушум, минг сўм

153750

232500

236250

255000

192500

167500

206250,00

91719,7

* Муаллиф томонидан корхоналар молиявий ҳисоботлари маълумотлари асосида тузилди.
2-жадвал

Кўрсаткичлар

Корхоналар

1

2

3

4

5

6

Жорий ликвидлик коэффициенти

3

4

2

5

6

1

Сотиш рентабеллиги

6

4

1

2

5

3

ТМЗ айланувчанлиги, кунда

6

4

5

3

1

2

Маҳсулот сотишдан соф тушум, минг сўм

6

3

2

1

4

5

Ўринлар йиғиндиси

21

15

10

11

16

11

2-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, ўрганилаётган корхоналар ичида 3-корхонада ўринлар йиғиндиси энг кичик сонни ташкил қилган, демак энг биринчи ўрин ушбу корхонага тегишли. Аксинча, ўринлар йиғиндиси 21 ни ташкил этган биринчи корхона барча кўрсаткичлари бўйича қолган корхоналарга нисбатан паст даражада эканлигини кўриш мумкин.
Корхоналар молиявий ҳолатини таксонометрик усулда баҳолаш учун берилган маълумотларни қуйидаги Х матрица кўринишида ифодалаймиз.


2

1,76

2,12

1,7

1,6

2,24

Х=

23,3

27,5

30,8

29,2

25,8

28,3


55,1

44,0

46,6

39,2

32,3

36,0


153750

232500

236250

255000

192500

167500

Х матрицанинг ҳар бир элементининг қатор бўйича ўртача кўрсаткичдан фарқини ўртача квадратик тафовутга бўлиб Z матрицани ҳосил қиламиз.




0,18

-0,25

0,39

-0,35

-0,53

0,60

Z=

-0,71

0,00

0,56

0,29

-0,29

0,14


0,70

0,10

0,24

-0,17

-0,54

-0,34


-0,57

0,29

0,33

0,53

-0,15

-0,42

Эталон корхона Zэ = (Z1э, Z2э, Z3э, Z4э) = (0,60; 0,56; -0,54; 0,53). Эталон Z матрицанинг ҳар бир қаторидаги энг яхши кўрсаткичлардан ташкил топган. Шуни таъкидлаш керакки, эталон сифатида жорий ликвидлик коэффициенти, сотиш рентабеллиги ва маҳсулот сотишдан соф тушум кўрсаткичлари бўйича қатордаги энг катта миқдорлар олинган. Чунки бу кўрсаткичларнинг юқори бўлиши барқарор молиявий ҳолатни акс эттиради. Аксинча, кун ҳисобида ТМЗ айланувчанлиги кўрсаткичининг энг кичик миқдори айланишнинг тезлигидан далолат беради. Шунинг учун бу кўрсаткичнинг энг кичик миқдори эталон сифатида олинган.


Ўрганилаётган корхоналарнинг кўрсаткичларини Z эталон корхона кўрсаткичларидан фарқларининг квадратлари йиғиндисини ҳисоблаш асосида корхоналарнинг рейтинг кўрсаткичларини аниқлаймиз.

R1 = (0,18-0,60)2 + (-0,71-0,56)2 + (0,70-(-0,54))2 + (-0,57-0,53)2 = 4,56


R2 = (-0,25-0,60)2 + (0,0-0,56)2 + (0,1-(-0,54))2 + (0,29-0,53)2 = 1,49
R3 = (0,39-0,60)2 + (0,56-0,56)2 + (0,24-(-0,54))2 + (0,33-0,53)2 = 0,69
R4 = (-0,35-0,60)2 + (0,29-0,56)2 + (-0,17-(-0,54))2 + (0,53-0,53)2 = 1,12
R5 = (-0,53-0,60)2 + (-0,29-0,56)2 + (-0,54-(-0,54))2 + (-0,15-0,53)2 = 2,45
R6 = (0,60-0,60)2 + (0,14-0,56)2 + (-0,34-(-0,54))2 + (-0,42-0,53)2 = 1,13

Бунда, Z эталон корхона кўрсаткичларига энг яқин бўлган, яъни кўрсаткичлар тафовути энг кичик корхона юқори рейтингга эга деб баҳоланади.


Демак, аниқланган рейтинг кўрсаткичлари ичида энг кичик қийматга эга бўлган корхона (3-корхона) 1-ўринда ва, аксинча энг катта қийматга эга бўлган корхона (1-корхона) рейтинги энг паст деб баҳолаш мумкин.
Корхоналарнинг молиявий ҳолати ва инвестицион жозибадорлиги билан қизиқувчи субъектларнинг ахборотга бўлган талабини янада тўлиқроқ қондириш учун янада кўпроқ кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш мумкин. Бунда ҳар бир ахборотдан фойдаланувчининг қизиқишидан келиб чиқиб у ёки бу кўрсаткичларни баҳолаш асосида бошқарув, инвестицион ва молиявий қарорларни қабул қилишга асос бўладиган хулосаларга эга бўлиш мумкин. Шунингдек, корхоналар молиявий ҳолатини рейтинг баҳолашда уларнинг тармоқ хусусияти, рақобатдаги ўрни, бошқарув аппаратининг компетентлиги ва бошқа омиллар ҳисобга олиниши зарур, деб ҳисоблаймиз. Ўрганилаётган кўрсаткичларнинг аҳамиятлилик даражаси ҳам рейтинг баҳосини ўзгаришига сабаб бўлиши мумкин. Шулардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, инвестицион ва молиявий қарорларнинг самарадорлигини ошириш учун молиявий ҳолатни рейтинг баҳолашда имкон қадар (корхона молиявий ҳолати ва инвестицион жозибадорлигини ҳар тарафлама баҳолаш имконини берувчи) кўпроқ кўрсаткичлардан фойдаланилса, мақсадга мувофиқ бўларди.
Шунингдек, корхоналарни молиявий ҳолатини рейтинг баҳолашда кўрсаткичлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим, деб ҳисоблаймиз:
 Корхона молиявий барқарорлик ҳолатини аниқ акс эттириши ҳамда максимал ахборот бериш хусусиятига эга бўлиши;
 Барча кўрсаткичлар аниқ миқдорий ўлчамга ва нормативларнинг камида минимал даражасига эга бўлиши;
 Фақат корхонанинг оммавий бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари асосида ҳисобланиши;
 Корхонани замон ва макон бўйича рейтинг баҳолаш имконини бериши.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий қилиш шароитида корхоналарнинг инвестицион жозибадорлиги ва уларнинг молиявий ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотга талаб янада ортади. Бундай ахборот самарали бошқарув, инвестицион ва молиявий қарорлар қабул қилишда муҳим асос бўлиб хизмат қилади. Корхоналар молиявий ҳолати ва инвестицион жозибадорлигини комплекс баҳолаш услубларини такомиллаштириш асосида бошқарув қарорларининг самарадорлиги ортиб, молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш имкониятлари аниқланади.
Мавз: Молиявий ҳисоботнинг элементлари
Режа
1.Бухгалтерия балансига тегишли элементлар
2.Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботга тегишли элементлар

1.Бухгалтерия балансига тегишли элементлар


Элементлар - бу молиявий ҳисоботда акс еттириладиган моддаларни бирлаштирувчи гуруҳлардир ёки молиявий ҳисоботларга киритилиши лозим бўлган моддаларнинг гуруҳларидир.
Молиявий ҳисоботнинг концептуал асосларига биноан 7 та молиявий ҳисобот элементлари кўзда тутилган бўлиб, булар - бухгалтерия балансига тўғридан-тўғри тегишли бўлган 3 та элемент: активлар, мажбуриятлар ва капитал; соф активлар ва молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисоботга тегишли бўлган 4 та элемент - даромадлар, харажатлар, фойда ва зарарлар (1-чизма).




  • Активлар

  • Мажбуриятлар

Хусусий капитал
1-чизма Молиявий ҳисоботнинг элементлари

Даврий молиявий ҳисоботлар корхоналар молиявий хўжалик фаолияти тўғрисидаги жорий бухгалтерия ахборотларини улардан фойдаланувчиларга етказиб беришнинг воситаларидир. Юқорида келтирилган молиявий ҳисоботларнинг етти элементнинг моҳиятини англаб олиш алохида аҳамиятга ега, чунки улар жорий молиявий ҳисоботларда фойдаланиладиган асосий гуруҳлаш (туркумлаш)ни ташкил қиладилар. Молиявий ҳисоботлар элементларини моҳияти ва уларнинг асосий хусусиятларига қисқача тўхталиб ўтамиз.


Даставвал бухгалтерия баланси тегишли бўлган элементларини кўриб чи-қайлик.
1.Активлар бу ўтган муомалалар ва ҳодисалар натижасида хўжалик субъекти томонидан назорат қилинадиган иқтисодий ресурслар бўлиб, улар келажакда фойда келтириши мумкин.
Енди ана шу таърифнинг моҳиятини соддароқ талқинда ёритишга ҳаракат қиламиз. Фараз қилинг, Сиз ўз маблағларингиз эвазига тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчисиз. Сизда (яъни”чўнтагингизда”) 1 млн. cўм пул бор, дейлик. Иш бошлаш учун ушбу пуллар эвазига савдо дўкони ҳамда қайта сотиш мақсадларида товар ҳарид қилдингиз. Сиз учун иш бошлаган кунингизда қуйидаги ахборот мавжуд:
Савдо дўкони-0,8 млн. сўм
Товарлар - 0,2 млн. сўм
Сизнинг капиталингиз 1 млн. сўм
Ана шу товарларни 1 ой давомида 0.3 млн.сўмга сотдингиз, деб фараз қилайлик. Энди Сизнинг тадбиркорлик фаолиятингиз ҳақидаги ахборот қуйидагича бўлади:
Савдо дўкони - 0,8 млн. сўм Сизнинг капиталингиз 1 млн.сўм
Нақд пул- 0,3 млн.сўм Фойда 0,1 млн.сўм
Шундай қилиб, Сизнинг пулларингиз фаоллашиб, Сизга фойда келтира бошлади. Агар Сиз уларни ўз чўнтагингизда ушлаб турганингизда, яъни бирон-бир тадбиркорлик фаолиятига йўналтирмаганингизда, улар Сиз учун ишламаган ва фойда келтирмаган бўлар эдилар, яъни фаоллашмай, “пассив” ҳолатда қолаверар эдилар. “Актив” сўзининг маъноси ҳам ўзбек тилига ўгирганда “фаол” жумласини англатади. Мана шунинг учун ҳам хўжалик юритиш учун зарур бўлган бино, пул маблағлари, материал, товарлар каби иқтисодий ресурслар активлар деб аталади.
Энди юқоридаги ахборотларни ана шу хулосага таяниб, қуйидагича акс ет-тирамиз:
АКТИВ ПАССИВ
Савдо дўкони - 0,8 млн. сўм Сизнинг капиталингиз 1,0 млн. сўм
Нақд пул - 0,3 млн. сўм Фойда - 0,1 млн. сўм
Жами - 1,1 млн. сўм
Жами - 1,1 млн. сўм
Активларнинг таърифига диққат билан назар ташласак қуйидагиларга алоҳида еътибор қаратилганлигини англаш қийин емас:

    1. ўтган муомалалар ва ҳодисалар натижасида юзага келган

    2. хўжалик субъекти томонидан назорат қилинадиган

    3. келажакда фойда келтириши мумкин бўлган иқтисодий ресурслар.

Уларнинг маъносини ёритишга ҳаракат қиламиз:



Download 435,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish