Режа: Мотивларнинг мазмуни ва моҳияти. Мотивларнинг турлари



Download 100,42 Kb.
bet2/19
Sana30.04.2022
Hajmi100,42 Kb.
#600418
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
3-Мавзу Маъруза матн (28)

Мотивларнинг турлари
Турли касб эгалари фаолияти мотивларини ўрганишда мотивлар характерини билиш ва уларни ўзгартириш муаммоси аҳамиятга эга. Шундай мотивлардан бири турли хил фаолият соҳаларида муваффақиятга эришиш мотиви бўлиб, бундай назариянинг асосчилари америкалик олимлар Д.Макклелланд, Д.Аткинсон ва немис олими Х.Хекхаузенлар ҳисобланади. Уларнинг фикрича, одамда турли ишларни бажаришини таъминловчи асосан икки турдаги мотив бор: муваффақиятга эришиш мотиви ҳамда мағлубиятдан қочиш мотиви. Одамлар ҳам у ёки бу турли фаолиятларни иришишда қайси мотивга мўлжал қилишларига қараб фарқ қиладилар. Масалан, фақат муваффақият мотиви билан ишлайдиганлар олдиндан ишонч билан шундай иш бошлайдиларки, нима қилиб бўлса ҳам ютуққа эришиш улар учун олий мақсад бўлади. Улар ҳали ишни бошламай туриб, ютуқни кутадилар ва шундай ишни амалга оширишса, одамлар уларнинг барча ҳаракатларини маъқуллашларини биладилар. Бу йўлда улар нафақат ўз куч ва имкониятларини, балки барча ташқи имкониятлар – таниш-билишлар, маблағ каби омиллардан ҳам фойдаланадилар.
Ғарбда деярли барча одам ёшликдан шахсий ютуқ ва муваффақиятларга интилиш руҳида тарбияланади. Бу руҳ уларда эҳтиёж даражасида бўлади. Муваффақият уларда доимо келажакка қаратилган бўлиб, унинг мазмунида шинам, гўзал иш дорасидан тортиб, хушқомат котибанинг бўлиши ҳам киради. Шуниси эътиборга лойиқки, бу ютуқларга шахс ўз меҳнати, ўқиши ва вақтида сармоя ажратиши орқали эришишини яхши билади. Бунда уларнинг ота-оналари жуда катта рол ўйнайди. оласининг омадли бўлишини хоҳлаган ота-она ёшликдан ундан мустақилликни талаб қилади, шу боис бола ёшликданоқ ўз кучига ишониш кераклигини тушуниб боради, эришган ҳар бир ютуғидан қувонади ва ўзига ишончи ортади. Бизда айрим пайтларда шундай бўладики, биз болани бошқаларга қараб ўрнак олишга, онаси ишлаб берган масаласи билан мактабда яхши баҳо олиб, ундан ўзи мақтаниб юришининг гувоҳи бўламиз. Бундай ёндошув болани бошқалар кучига ишонадиган, нима ишни бўлса ҳам катталарнинг йўл-йўриғи билан бажаришга ўрганиб қолади. Бундайлар, ақти соати келиб, оиласи, иши бўлганда, доимо ишни бошламай туриб, унинг ёмон оқибатли бўлмасмикин, деган ўй билан хавотирланадиган бўлиб қолади.
Демак, муваффақиятсизликдан қочиш мотивига таянган шахсларда биринчилардан фарқли, ишни бошлашдан аввал нима бўлса ҳам мувафиқиятсизликка дучор бўлмасликни ўйлайдилар. Шу туфайли уларда кўпроқ ишончсизлик, ютуққа эришишга ишонмаслик, пессимизмга ўхшаш ҳолат кузатилади. Шунинг учун бўлса эрак, охир-оқибат улар барибир муваффақиятсизликка учраб, “Ўзи сира омадим юришмайдиган одамман-да” деган хулосага келадилар. Агар биринчи тоифали шахслар бир ишни муваффақиятли тугатгач, кўтаринки руҳ билан иккинчи ишга киришишса, иккинчи тоифа вакиллари, ҳар қандай ишни якунлагандан сўнг, унинг натижасидан қатъий назар, руҳан тушкунликка тушадилар ва оғриниш ҳисси билан бошқа ишга киришадилар.
Америкалик олима Квинн Виржиниянинг ёзишича, мағлубиятдан қочувчи шахсларда кўпинча рақобатдан қўрқиш ҳисси устун булади. Ҳаттоки, шундай одамлар борки, улар айрим танишларининг назаридан қолиб кетмаслик, уларни хафа қилмаслик учун муваффақиятга интилмайдилар, оқибатда ҳаётда омадсизлар қаторига кириб қолади. Айниқса, бундай муносабат қизларга хос бўлиб, улар барча нарсада илғор бўлиб кетган, омадли кишиларга ишонч билдирмас эканлар. Ғарбдаги урфодатлар ва мулоқот анъаналари ўзига хослигини унутмаган ҳолда шуни эътироф етиш мумкинки, ўзбек қизлари ҳам жуда бегоналарнинг кўнглига қарайдиганлардан ҳисобланишади. Лекин ўқишда ва хизмат вазифаларини бажаришда улар йигитлардан қолишмасликка ҳаракат қилишади. Фақат оилавий муносабатларда аксарият аёллар, албатта,, эркакларнинг, катталарнинг фикрлари билан ҳисоблашишга, оилавий муаммоларни ҳал қилишда ташаббусни эркакларга беришга мойилдирлар.
Бу ўринда талабчанлик деган сифатнинг роли катта. Агар муваффақиятга йўналган шахсларнинг ўзларига нисбатан қўйган талаблари даражаси ҳам юқори бўлса, иккинчи тоифа вакилларининг талаблари аксинча, паст бўлади. Бундай ташқари, ҳар биримиздаги ўзимиздаги реал қобилиятлар тўғрисидаги тасаввурларимиз ҳам ушбу мотивларнинг фаолиятдаги ўрнига таъсир кўрсатади. Масалан, ўзидаги қобилиятларга ишонган шахс ҳаттоки, мағлубиятга учраса ҳам, унчалик қайғурмайди, кейинг сафар ҳаммаси яхши бўлишига ишонади. Ишончсиз шахс эса кичкина берилган танбеҳ ёки танқидни ҳам жуда катта руҳий азоб билан қайғуриб бошдан кечиради. Унинг учун ҳам шахснинг у ёки бу вазиятларда қайғуриш сифати ҳам маълум маънода мотивлар характерини белгилайди.
Шундай қилиб, мотивлар тизими бевосита шахснинг меҳнатга, одамларга ва ўзўзига муносабатларидан келиб чиқади ва ундаги характер хусусиятларини ҳам белгилайди. Уларнинг ҳар биримизда реал шарт-шароитларда намоён бўлишини бирор масъулиятли иш олдидан ўзимизни тутишимиз ва муваффақиятларга эришишимиз билан баҳоласак бўлади. Масалан, масъулиятли имтиҳон топшириш жараёнини олайлик. Баъзи талабалар имтиҳон олдидан жуда қайғурадилар, ҳаттоки, қўрқадилар ҳам. Улар учун имтиҳон топшириш жуда катта ташвишдай. Бошқалар эса бу жараённи босиқлик билан бошдан кечириб, ичидан ҳаяжонланаётган бўлсалар ҳам, буни бошқаларга билдирмайдилар. Яна учинчи тоифа кишилари умуман беғам бўлиб, сира койимайдилар. Табиий, шунга мувофиқ тарзда, ҳар бир тоифа вакиллари ишининг муваффақияти ва фаолиятнинг самараси турлича бўлади. Бунга ҳар бир шахсдаги даъвогарлик даражаси ҳам таъсир қилади. Даъвогарлик даражаси юқорироқ бўлганлар билган-билмаганини исбот қилишга уринсалар, ана шундай даражаси пастлар бор билганини ҳам яхши айтиб беролмай, яна ўқитувчи билан тортишмайдилар ҳам. Шунинг учун ҳам ҳар биримиз ижтимоий фаолият мотивларидан ташқари, шахсий хислатларимизни ҳам билишимиз ва онгли тарзда хулқимизни бошқара олишимиз керак.

Download 100,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish