Режа: Мотивларнинг мазмуни ва моҳияти. Мотивларнинг турлари


Мотивларнинг англанганлиги: ижтимоий установка ва уни ўзгартириш



Download 100,42 Kb.
bet3/19
Sana30.04.2022
Hajmi100,42 Kb.
#600418
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
3-Мавзу Маъруза матн (28)

Мотивларнинг англанганлиги: ижтимоий установка ва уни ўзгартириш
муаммоси. Юқорида таъкидлаганимиздек, мотивлар, яъни хатти-ҳаракатларимизнинг сабаблари биз томонимиздан англаниши ёки англанмаслиги ҳам мумкин. Юқорида келтирилган барча мисоллар ва ҳолатларда мотив аниқ, яъни шахс нима учун у ёки бу турли фаолиятни амалга ошираётганлигини, нима сабабдан муваффақиятга эришаётганлиги ёки мағлубиятга учраганини билади. Лекин ҳар доим ҳам ижтимоий хулқимизнинг сабаблари бизга аён бўлавермайди. Англанмаган ижтимоий хулқ мотивлари психологияда ижтимоий установка (инглизча “аттитуд”) ҳодисаси орқали тушунтирилади.
Установка – бу ибора психологияда инсон хатти-ҳаракатининг англанмаганпрограммаси сифатида тушунилади. Инсон доимий бажарадиган хатти-ҳаракат даставвал англанилган ҳолда амалга ошади ва у такрорлангани сари беихтиёр, автоматлашган ҳолатга ўтиб боради. Айнан шундай англанилмаган ҳаракат режаси установка деб аталади. Шахсдаги мақбул ҳаракатлар мунтазам такрорланиши натижасида унда мақсадга мувофиқ фаолият установкаси шаклланади. Бинобарин, шахснинг доимий аолияти ва хулқини кузатган ҳолда унда қай мазмундаги установкалар устувор эканлиги ҳақида хулоса чиқариш мумкин. Ижтимоий установка шахс хулқ-атворининг ички, англанмаган ёки қисман англанган мотивларига киради. Масалан, бир кишига бадиий адабиётдан айнан бир гуруҳ асарлар ёқади. Лекин нима учун худди шу асарлар гуруҳи ёки шу адиб ёқишини тушунмайди. Ўша гуруҳдан янги бир китоб қўлга кирганда у албатта ёқиши керак деган тасаввурда бўлади. Шу маънода олиб қаралганда, ижтимоий установка шахсдаги англанмаган муносабатларга ўхшайди. Лекин аслида унинг табиати жуда мураккабдир. Чунки ижтимоий установка тушунчасида муносабатлар ҳам, шахсий маъно ҳам, баҳолар системаси ҳам, билимлар ҳам ўз ифодасини топади. Ижтимоий установка шахснинг ижтимоий обектлар, ҳодисалар, гуруҳлар ва шахсларни идрок қилиш, баҳолаш ва қабул қилишга нисбатан шундай тайёргарлик ҳолатики, у бу баҳо ёки муносабатнинг аслида қачон шаклланганлигини аниқ англамайди. Масалан, Ватанимизни ҳаммамиз севамиз, байроғимиз муқаддас, немис инвесторларга ишонамиз, негрларга раҳмимиз келади, тижорат ишлари билан шуғулланадиганларни албатта пулдор, бадавлат, деб ҳисоблаймиз ва ҳоказо. Бу тасаввурлар, баҳо ва ҳиссиётлар қачон ва қандай қилиб онгимизда ўрнашиб қолганлигига эътибор бермасдан юқорида санаб ўтган ҳиссиётларни бошдан кечираверамиз. Мана шуларнинг барчаси ижтимоий установкалар бўлиб, уларнинг мазмун моҳияти аслида ҳар бир инсон ижтимоий тажрибаси давомида шаклланади ва узоқ муддатли хотирада сақланиб, конкрет вазиятларда рўёбга чиқади.
Ижтимоий установка муаммоси Ғарбда, айниқса, АҚШда ҳар тарафлама чуқур ўрганилган муаммолардан ҳисобланади. Америкалик олимлар установкани шахснинг аввалги ҳаётий тажрибасига, ундаги ижтимоий тасаввурларга боғлиқлигини ўрганиб, шахс хулқ-атворини турли шароитларда бошқарувчи механизм эканлигини исбот қилдилар. Улар ижтимоий установкани бир сўз билан – “ъаттитюд” сўзи билан ифодалайдилар. 1942 йилдаёқ М.Смит аттитюднинг уч компонентли тизимини ишлаб чиққан. Унга кўра аттитюдда уч қисм бўлиб, булар когнитив, аффектив ҳамда конатив қисмларидир.
Когнитив қисм – бу шахсдаги аттитюд обектига нисбатан билимлар, унинг одам томонидан англанишидир. Бунга шахсдаги билимлардан ташқари ғоялар, тасаввурлар, тамойиллар ва ҳоказолар киради. Атттюднинг аффектив қисми – бу ўша обектни ҳиссий-емоционал баҳолаш бўлиб, ёқтириш ёки ёқтирмаслик тарзидаги ҳиссиётлар киради.

Конатив қисм ёки хулқ-атвор билан боғлиқ қисмга эса, шу обектга нисбатан амалга ошириладиган ҳатти-ҳаракатлар, айнан хулқ-атвор киради. Лекин баъзи олимлар таҳлилларида установканинг айнан обектга ёки вазиятга нисбатан бўлиши мумкинлига ҳақида маълумотлар ҳам бор эди. Хусусан, Лапернинг 1934 йилда ўтказган машҳур эксперименти бунга мисол бўлиши мумкин. Экспериментнинг мазмуни қуйидагича эди. Лапер иккита нафар хитойлик талаба билан АҚШ бўйлаб саёҳатга чиқади. Ҳаммаси бўлиб 252 та меҳмонхонада бўлишиб, уларнинг деярли барчасида (биттасидан ташқари) илиқ, самимий муносабатнинг гувоҳи бўлишади. Маълумки, ўша пайтларда ирқий белги бўйича одамларга танлаб муносабатда бўлишар, хитойликлар ҳам сариқ танлилар сифатида камситиларди. Лапер билан ҳамроҳ бўлган талабаларга муносабат билан олимга бўлган муносабат ўртасида деярли фарқ сезилмади. Саёҳат тугагач, Лапер ўша барча меҳмонхона эгаларига миннатдорчилик хати ёзиб, яна ўша талабалар билан борса, худди олдингидай илиқ кутиб олишлари мумкинлигини сўради. Жавоб фақат 128 та меҳмонхонаегаларидан келди, уларнинг ҳам биттасида ижобий жавоб, 58 %да рад жавоби, қолганларида турлича формаларда ноаниқ жавоблар олинди. Бундан Лапер шундай хулосага келди: демак хитой миллатига мансуб шахсларга нисбатан ижтимоий установка билан меҳмонхона эгаларининг реал хулқ-атворлари ўртасида фарқ бўлиб, аслида установка салбий эканлиги, вазиятга қараб эса, у бошқача – ижобий намоён бўлганлиги аниқланди.
Рус олими В.А.Ядов ўзининг диспозицион консепциясини яратиб, унда
установкаларни тўрт босқич ва тўрт тизимли сифатида тасаввур қилган.

Download 100,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish