44-оят. "Одамларни яхшиликка чорлаб, ўзингизни унитасизми? Ҳолбуки, ўзларинг Китоб (Таврот) тиловат қиласизлар. Ақлларингни ишлатмайсизларми?".
Калбийнинг ривоятида Ибн Аббос (розиялаҳу анҳу) айтади: «Бу оят Мадина аҳли ҳақида нозил бўлган. Айрим кишилар қудаларига, қарин-дошларига, эмикдошларига (яъни, мусулмонларга): «Ислом динингда маҳкам тур ва Муҳаммад (алайҳиссалом) буюрган ишни қил. Унинг йўли ҳақдир", дейдилар. Одамларни яхшиликка чақирадилар, лекин ўзлари қилмайдилар».
إِنَّ الَّذِينَ آمَنُواْ وَالَّذِينَ هَادُواْ وَالنَّصَارَى وَالصَّابِئِينَ مَنْ آمَنَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ وَعَمِلَ صَالِحاً فَلَهُمْ أَجْرُهُمْ عِندَ رَبِّهِمْ وَلاَ خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلاَ هُمْ يَحْزَنُونَ
62-оят. "Албатта, иймон келтирган зотлар, яҳудийлар, насронийлар ва (Аллоҳга ишонадиган, аммо бирон шариатга амал қилмайдиган тоифа бўлган) собиийлар (улардан) қайсилари (аввал қайси динда бўлганларидан қатьий назар , иймонга келиб, Ёлғиз) Аллоҳга, Охират кунига ишонса ва яхши амаллар қилса, уларга Парвардигорлари ҳузурида ажр бордир ва улар учун хавфу- хатар, ғам-андуҳ йўқдир”.
Суддий айтади: "Бу оят Салмон Форсийнинг ҳамроҳлари ҳақида нозил бўлган. Салмон Расулуллоҳнинг олдиларига келгач, ҳамроҳларининг ибодатлари, ижтиҳодлари ҳақида хабар бериб: "Эй Расулуллоҳ, улар намоз ўқирдилар, рўза тутардилар ва сизга иймон келтиришарди ва сиз пайғамбар бўлиб юборилишингизга гувохдик беришарди", деди. Салмон уларни мақгаб тугатгач, Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам): "Эй Салмон, улар дўзах аҳлидандир", дедилар. Шунда Аллоҳ мазкур оятни туширди».
أَفَتَطْمَعُونَ أَن يُؤْمِنُواْ لَكُمْ وَقَدْ كَانَ فَرِيقٌ مِّنْهُمْ يَسْمَعُونَ كَلاَمَ اللّهِ ثُمَّ يُحَرِّفُونَهُ مِن بَعْدِ مَا عَقَلُوهُ وَهُمْ يَعْلَمُونَ
75-оят. «(Эй мўминлар,) мана шулар сизлар(нинг динингиз)га иймон келтиришига орзуманд бўласизларми? Ҳолбуки, улардан бир гуруҳи Аллоҳнинг Каломини эшитадилар-да, сўнгра уни англаб етганларидан кейин билиб туриб ўзгартириб юбораверадилар».
Ибн Аббос айтади: «Бу оят Мусо (алайҳиссалом) ўзлари билан бирга (Тур тоғига) бориш учун ажратиб олган етмиш киши ҳақида нозил бўлган. Уларни Аллоҳ айрим нарсаларга буюрди ва баъзи ишлардан қайтарди. Сўнг улар қавмларига қайтиб келишди. Ичларидаги ростгўйлари эшштан нарсаларини адо этишди. Баъзилари эса: "Биз Аллоҳнинг сўзини эшитдик. У: "Агар қодир бўлсангиз, бу нарсаларни қилинг, хоҳламасангиз, қилманг, фарқи йўқ, деди", дейишди...»
فَوَيْلٌ لِّلَّذِينَ يَكْتُبُونَ الْكِتَابَ بِأَيْدِيهِمْ ثُمَّ يَقُولُونَ هَـذَا مِنْ عِندِ اللّهِ لِيَشْتَرُواْ بِهِ ثَمَناً قَلِيلاً فَوَيْلٌ لَّهُم مِّمَّا كَتَبَتْ أَيْدِيهِمْ وَوَيْلٌ لَّهُمْ مِّمَّا يَكْسِبُونَ
79-оят. «Ўз қўллари билан китоб ёзиб, сўнг уни озгина кийматга сотиш учун: "Бу Китоб Аллоҳ ҳузуридан (келган)", дейдиган кимсаларга ҳалокат бўлсин, бас, ёзган нарсалари сабабли уларга ҳалокат бўлсин, топтан фойдалари сабабли уларга ҳалокат бўлсин».
Бу оят Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Тавротда келган сифатларини ўзгартирганлар ҳақида нозил бўлган.
Калбий айтади: "Ҳайбарликлар Расулуллоҳ саллоллоҳу алайхи ва- саллам) Тавротда келган сифатларини ўзгартиришди: "қорароқ, узун бўйли, сочлари силлиқ", деб тасвирлашди. аслида эса, "буғдойранг, ўрта бўйли", дейилган эди. Улар эргашувчиларига: "Охирзамонда чиқадиган пайғамбарнинг сифатларига қаранглар. Булар мана шу кишининг (Муҳаммаднинг) сифатларига ўхшамайди-ку", дейишади. Олим ва роҳиблари Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) сифатларини аниқ баён қилишса, бошқалар берадиган баъзи нарсалардан қуруқ қолишдан қўрқишарди”.
وَلَمَّا جَاءهُمْ كِتَابٌ مِّنْ عِندِ اللّهِ مُصَدِّقٌ لِّمَا مَعَهُمْ وَكَانُواْ مِن قَبْلُ يَسْتَفْتِحُونَ عَلَى الَّذِينَ كَفَرُواْ فَلَمَّا جَاءهُم مَّا عَرَفُواْ كَفَرُواْ بِهِ فَلَعْنَةُ اللَّه عَلَى الْكَافِرِينَ
89-оят. «Қачон уларга Аллоҳнинг ҳузуридан ўзларида бор нарсани (Тавротни) тасдиқ этувчи китоб келганида (яъни, ҳазрати Муҳаммадга алайҳиссалом) Қуръон тушиб, у зот пайғамбар бўлганларида) — ҳолбуки, илгари улар куфр эгаларига қарши (ўша пайғамбардан) ёрдам кутардилар — бас, қачон уларга ўзлари билган нарса келганида унга куфр келтирдилар».
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) айтади: «Ҳайбар қабиласи: "Эй Аллоҳ, охир замонда чиқаришни ваъда қилганинг уммий пайғамбар ҳаққи, бизга ёрдам бер!" деб дуо қиларди. Энди ўша охири замон пайғамбари чиққанида, унга эргашишмади. Шунда Аллоҳ мазкур оятни туширди».
مَن كَانَ عَدُوًّا لِّلّهِ وَمَلآئِكَتِهِ وَرُسُلِهِ وَجِبْرِيلَ وَمِيكَالَ فَإِنَّ اللّهَ عَدُوٌّ لِّلْكَافِرِينَ
Do'stlaringiz bilan baham: |