Режа I. Кириш ҳамду сано II. Ассий қисм а қуръони Карим нозил бўлишининг бошланиши. Б саҳобаларнинг тафсир қилиш усуллари. В саҳобалардан чиққан муфассирлар. Г оятларнинг тушиш сабаблари. III. Хулоса IV. Фойдаланган манбаълар 1 кириш


Мужоҳид - Абу Муаммар - Ибн Масъуд



Download 191,11 Kb.
bet18/49
Sana23.02.2022
Hajmi191,11 Kb.
#155974
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   49
Bog'liq
Мавзу

2. Мужоҳид - Абу Муаммар - Ибн Масъуд.
3. Ал-Аъмаш - Абу Воил - Ибн Масъуд.
4. Ас-Садий Ал-Кабир - Мурра Алҳамадоний - Ибн Масъуд.
Бу тўрт йўлнинг аввалги учтасидан фойдаланиб, Имом ал-Бухорий ўз саҳиҳида, тўртинчи йўл билан эса Ал-Ҳоким «Мустадрак» номли китобида Ибн Масъуддан ривоятлар келтирган.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Куфага келганларида бир неча киши зиёратга келишди. Улар Абдуллоҳ ибн Масъуд хулқларининг гўзаллиги, таълимдаги мулойимликлари, жамоат билан ўтиришда суҳбатларининг ширинлиги ва қаттиқ тақволари ҳақида жуда яхши сўзларни айтишди. Ҳазрат Алий улардан: «Самимий айтяпсизларми?» - деб сўрадилар. Уларнинг жавобларидан сўнг: «ё Аллоҳ, гувоҳ бўлгинки, Абдуллоҳ ибн Масъуд анна шундай фазил ва илм соҳиби эдилар”.


Оятларнинг тушиш сабаблари


Энг биринчи тушган оят ҳақида

Ойша (розияллоҳу анҳо) айтадилар: "Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ваҳий энг олдин ўнгидан келувчи тушлар орқали кел­ган. Бундай тушлари тонг ёруғидек ойдин кўринарди. Ваҳий кела бошлашидан илгари Ҳиро ғорига борар ва у ерда бир неча кун ибодат қилар эдилар. Озиқалари тугаса, хотинлари Хадийчанинг олдига келиб олиб кетардилар. Бир куни Ҳиро ғорида фаришта келиб: "Ўқи!" деди. Бу ҳақда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўзлари бундай деганлар: «Ўқишни билмайман", деб жавоб қилдим. Бу жавобимдан кейин фаришта мени ушлаб, сиқди, қийналдим, сўнг мени қўйиб юбориб: "Ўқи", деди. Мен яна: "Мен ўқишни билмайман", дедим. У яна мени иккинчи марта қаттиқ сиқди, қийналдим, сўнг қўйиб юбориб: "Ўқи", деди. Мен яна: "Мен ўқишни билмай­ман", дедим. У яна мени ушлаб, учинчи марта сиқди, қийналиб кетдим, сўнг қўииб юборди ва: "Яратган Раббинг номи билан ўқи. У инсонни лахта қондан яратган, ўқи, сенинг Раббинг карамлидир, У қалам билан (ёзишни-хатни) таълим бергандир. У Зот инсонга унинг билмаган нарсаларини ўргатди" (Алак, 1—5) оятларини ўқиди».


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам юракларига қўрқув оралаб. Хадийчанинг олдига кайтиб келдилар. "Мени ўраб куйинглар", дедилар. Хадийча у кишини ўраб қўйди. Пайғамбаримиздан қўрқув кетди. Сўнг Хадийчага: "Менга нима бўлди?" деб бўлган воқеани айтиб бердилар. "Менга бирор нарса бўлишидан қўрқяпман", дедилар. Шунда Хадийча у зотга: "Йўқ, сиз хурсанд бўлинг, Аллоҳга қасам. У сизни ҳеч қачон хор қилиб қўймайди. Сиз қариндошлик ипларини боғлайсиз, рост гапирасиз, одамларга ёрдам берасиз, меҳмонни хурмат қиласиз ва етимларнинг бошини силайсиз". деди (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Яна Ойша розиаллоху анҳо бундай деган: «Энг илк тушган оят "Яратган Раббинг номи би­лан ўқи" оятидир».
Ҳоким "Сахиҳ"ларида келтирган ривоятда Икрима ва Ҳусан розияллоху анҳум бундай дейишади: "Энг олдин тушган оят "Бисмиллаҳир роҳманир- рохим"дир. у Маккада тушган би­ринчи оятдир".
Муҳаммад ибн Ибод ибн Жаъфар Маҳзумий розияллоху анҳу баъзи уламолардан ривоят килишларича: "Аллоҳ таоло Расулуллоҳга (сол-лаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилган илк сура “Алақ” сураси 1—5-оятлари Ҳиро ғорида туширилган унинг қолган қисми эса Аллоҳ таоло хоҳлаган муддатдан кейин нозил бўлган".
Яҳё ибн Касир бундай ҳикоя қиладилар: "Абу Салама ибн Абдудураҳмондан: "Энг олдин қайси оят тушган", деб сўрадим. У киши
Эй ўраниб олган зот”
(Муддассир, 1—7) оятларидир", деди. Мен: “Яратган Раббинг номи билан ўқи" ояти эмасми?" , у киши: "Мен ҳам шу саволни Жобир ибн Абдуллоҳ Ансорийга берган эдим, у киши "Муддассир", дедилар. Мен: "Иқро бўлса керак", дедим, киши: "Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам ) айтганини мен сизга айтай. У зот (соллоҳу алайҳи васаллам): "Мен Ҳирода бир ой ибодат қилдим. Овқатим тугагач, тушдим водийнинг ўртасидан кетаётган эдим, тўсатдан нидо қилинди. Мен олдимга, орқамга, ўнг томонимга, сўнг осмонга қарадим ва осмонда турган ўриндиқда уни (Жаброилни) кўрдим. қўрқув босди. Хадийчанинг олдига бориб: “Мени ўраб қўйинглар", дедим. Ўраб қўйишди. устимдан сув қуйишди. Шунда: "Эй ўраниб зот, тур ва огоҳлантир!" ояти тушди", дедим (Имом Муслим ривояти).
Бу ҳадис олдингисига зид эмас. Жобир (розияллоҳу анҳу) бу ҳадисни эшитган, олдинги ҳадисни эшитмай қолган, холос. Лекин, Муддассир сураси Иқродан кейин энг аввал тушган сурадир. Бунга қуйидаги ҳадис ҳам далолат қилади: Жобир (розияллоҳу анҳу) айтадилар: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам» ваҳийнинг тўхтаб қолиши ҳақида гапириб, бундай деганларини эшитдим: «Кетаётиб осмондан бир овоз эшитдим бошимни кўтариб қарасам, Ҳирода менга келган фаришта осмон билан ер орасидаги курсида ўтирибди. Қаттиқ қўрқдим. Уйимга кайтиб, мени ўранглар, мени ўранглар, дедим. Мени ўраб кўйишди. Шунда Аллоҳ: "Эй ўраниб олган зот..." оятини туширди" (Бухорий ва Муслим ривояти). Бу ҳадисга Иқро сураси тушганидан кейин ваҳий бир оз тўхтаб қолган, кейин Муддас­сир сураси туш­ган. Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васал­лам) "Ҳирода менга келган фаришта..." деган сўзлари ҳам бунга далилдир.
Али ибн Ҳусайн (розиаллоҳу анҳу) айта­дилар: "Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Маккада энг аввал тушган сура Иқро, Маккада энг охирги тушган сура Муъминун ёки Анкабутдир. Мадинада энг олдин тушган сура Мутоффифун, Мадинада энг охирги тушган сура Тавбадир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Макка­да таълим берган энг олдинги сура Нажмдир".
Дўзах аҳлига энг қаттиқ оят: "Бас, (эй кофирлар, азобимизни) тотиб кўринглар! Энди сизларга фақатгана азобни зиёда қилурмиз" (Наба, 30), ояти бўлса, тавҳид аҳлига Қуръондаги энг умидбахш оят: "Албатта, Аллоҳ ўзига ширк қилинишини кечирмайди ва У ундан бошқа (гуноҳларни) хоҳлаган бандасидан кечиради" (Нисо, 48) оятидир.
Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) тушган энг охирги оят "Аллоҳга қайтадиган кунингиздан қўрқингиз" ояти бўлиб, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундан кейин тўққиз кун яшадилар.



Download 191,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish