Режа I. Кириш ҳамду сано II. Ассий қисм а қуръони Карим нозил бўлишининг бошланиши. Б саҳобаларнинг тафсир қилиш усуллари. В саҳобалардан чиққан муфассирлар. Г оятларнинг тушиш сабаблари. III. Хулоса IV. Фойдаланган манбаълар 1 кириш



Download 191,11 Kb.
bet19/49
Sana23.02.2022
Hajmi191,11 Kb.
#155974
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   49
Bog'liq
Мавзу

Энг охири тушган оят ҳақида

Абу Исҳоқ айтадилар: Барро ибн Озибдан (розияллоҳу анҳу) эшитдим, у киши: "Нозил бўлган энг охирги оят: "Сиздан фатво сўрайдилар. Айтинг: "Аллоҳ сизларга ота-онасиз ва фарзандсиз бўлган одам ҳақида фатво беради", ояти­дир. Охирги сура эса Бароат сурасидир", деди (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).


Ибн Аббос (розияллоху анҳу): "Нозил бўлган энг охирги оят "Аллоҳга қайтадиган кунингиздан қўрқингиз" оятидир", деган. Яна, Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) мазкур оят ҳақида: "Шу оят ва Нисо сурасининг охир­ги ояти энг охирида тушган, деб эслашади", деган.
Ибн Аббос Убай ибн Каъбнинг (розияллоҳу анҳу) гапини келтиради: "Энг охирги тушган оят " Дарҳақиқат, сизларга ўзингиздан бўлган, қий-налсангиз, унга оғир бўладиган, сизлар (саодатга эришишингиз учун) ҳарис ва мўминларга раҳмли ва меҳрибон пайғамбар келгандир. Бас, (шунда ҳам) юз ўгирсалар, айтинг: "Аллоҳ менга кифоядир, Унга таваккал қилдим, Ундан ўзга илоҳ йўқдир ва У буюк Аршнинг Раббисидир" (Тавба, 128—129) (Ҳоким ривояши).
Яна, Убай ибн Каъб (розияллоху анҳу) айтади: "Энг охирида тушган оят Тавба сурасининг 128-129-оятларидир".
Абу Қатода (розияллоху анҳу) айтади: «Бир киши сўради: "Эй Расулуллох, душанба куни (рўза тутиш) ҳақида нима дейсиз?" У зот: "Бу кунда менга Куръон туширилгандир. Илк Қуръон туширилган ой Рамазондир. Аллоҳ таоло: "Рамазон ойида Қуръон нозил қилинди", деб марҳамат қилган, дедилар».
Васила (розияллоҳу анху) ривоят килади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бундай де­дилар: "Иброхимнинг сахифалари Рамазоннинг илк кечасида тушган. Таврот Рамазоннинг олти куни ўтганидан кейин тушди. Инжил Рамазоннинг ўн уч куни ўтганидан сўнг, Забур эса Рамазоннинг ўн саккиз куни ўтганидан кейин тушган. Куръон Ра­мазоннинг йигирма тўртинчи куни тушди".


"Бисмиллаҳ..." ояти ва унинг тушиш сабаби

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) ривоят кила­ди: «Жаброил (алайҳиссалом) Расулуллоҳга (сол­лаллоҳу алайҳи васаллам) энг олдин: "Эй Муҳаммад, Аллохдан паноҳ сўра, сўнг "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм", дегин", деди».


Яна, Ибн Аббос (розияллоху анху) ривоят килади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васал­лам) то "Бисмиллаҳ" тушмагунича сураларнинг тугашини билмасдилар»".
Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу): «То "Бисмиллаҳ..." тушмагунича иккита суранинг орасини ажратишни билмас эдик», деган.
Абдуллоҳ ибн Нофеъ отасидан, у киши эса Абдуллоҳ ибн Умардан (Аллоҳ ҳаммаларидан рози бўлсин) ривоят килади: «Абдуллоҳ ибн Умар: "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм" ҳар бир сурада тушгандир", деган».


Фотиҳа сураси ҳақида

Бу суранинг тушиши ҳақида олимлар ҳар хил фикр айтишган. Абу Майсара (розияллоҳу анҳу) бундай дейди: «Расулуллоҳ (соллаллоху алайҳи ва саллам) ташқарига чиқсалар, эй Муҳаммад, деган нидони эшитар эдилар. Буни эшитгач, қўрқиб, орқага қайтардилар. Шунда Варақа ибн Навфал у кишига: "Агар нидони эшитсанг, жойингда туриб, нима демоқчилигини эшитгин", деди. Кейин у зот яна, эй Мухаммад, деган ни­дони эшитганларида "Лаббайка", дедилар. Нидо килувчи: "Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадар расулуллоҳ", дегин ва "Алҳамдулиллаҳи роббил аъламин...", деб айт", деди». Бу Алий ибн Абу Толибнинг (розияллоҳу анҳу) сўзидир.


Кўп уламолар фикрича, Фотиҳа сураси Маккада нозил бўлган.
Ибн Аббос (розияллоху анҳу) бундай дейди: "Расулуллоҳ (соллаллоҳи алайхи васаллам) Маккада турганларида "Бисмиллаҳ..."ни айтиб Фо­тиҳа сурасини ўқирдилар. Шунда Қурайш: "Аллоҳ оғзингни юмсин", деди ёки шунга ўхшаш гапни айтишди" (Ҳасан ва Қатода ҳам ривоят қилишган).
Мужохид Фотиҳа сурасининг Мадинада тушганини айтади.
Ҳусайн ибн Фазл бу фикрга муносабат билдириб, бундай дейди: "Ҳар қандай олим хам янглишади. Бу Мужоҳиднинг хатосидир. Чунки бу сўзни факат у айтган. Уламоларнинг фикри бўлакча. Бу суранинг Маккада нозил бўлганига қатъий далил ушбу оятдир: "Дарҳақнқат, биз сизга етти такрорланувчини (яъни, Фотиҳа сурасини) ва улуғ Курьонни бердик" (Ҳижр, 87).
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) айтади: "Ра­сулуллоҳга (соллаллоху алайхи васаллам) Убай ибн Каъб уммул Қуръон (яъни. Фотиҳа)ни ўқиб берди. Шунда у киши: "Нафсим измида бўлган Зотга қасам, Аллоҳ на Тавротда, на Инжилда, на Забурда, на Қуръонда бундан ўзгани нозил килмаган. Албатта, у етти такрорланувчи ва мен­га берилган улуғ Қуръондир", дедилар».
Ҳижр сураси, шубҳасиз, Маккада тушган. Демак, Аллоҳ Расулуллоҳга (соллаллоху алайҳи васаллам) Маккада ушбу оятни нозил килиб, анча вактдан кейин Мадинада Фотиха сурасини тушириши мумкинми? Яна Расулуллоҳ (соллаллоху алайҳивасаллам) шунча йил Маккада туриб, Фотиҳа сурасисиз намоз ўқиб юрганлари ақлга сиғмайди.


Бақара сураси тушиш сабаби

Икрима (розияллоҳу анҳу) айтади: "Мадинада туширилган энг биринчи сура Бақара сурасидир".


Муфассирлар айтишича: "Суранинг бошидаи беш оят мўминлар ҳақида, ундан кейинги икки оят кофирлар тўғрисида ва кейинги ўн уч эят мунофиқлар хусусида тушган".

إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُواْ سَوَاءٌ عَلَيْهِمْ أَأَنذَرْتَهُمْ أَمْ لَمْ تُنذِرْهُمْ لاَ يُؤْمِنُونَ





Download 191,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish