Оли Имрон сураси 18-оят.
شَهِدَ اللّهُ أَنَّهُ لاَ إِلَـهَ إِلاَّ هُوَ وَالْمَلاَئِكَةُ وَأُوْلُواْ الْعِلْمِ قَآئِمَاً بِالْقِسْطِ لاَ إِلَـهَ إِلاَّ هُوَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ
«Аллоҳ, фаришталар ва илм аҳллари — Ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай тангри йўқ, фақат унинг Ўзи борлигига гувоҳлик бердилар. У адолат билан тургувчи — ҳукм қилгувчидир. ҳеч қандай тангри йўқ, фақат унинг Ўзи бор. У Қудратли, ҳикмат Эгасидир».
Калбий айтади: "Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Мадийнада турганларида олдиларига Шом роҳибларидан иккитаси келди. Улардан бири Мадийнани кўргач, ҳамроҳига: "Бу шаҳар охирзамонда чиқадиган пайғамбарнинг шаҳрига жуда ҳам ўхшар экан", деди. Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни кўргач эса, у кишини белги ва сифатларидан танишди ва: "Сиз Муҳаммадмисиз?" дебсўрашди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): "Ҳа", деб жавоб қилганларида улар яна: "Сиз Аҳмадмисиз?" деб сўрашди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) яна: "Ҳа", дедилар. Улар: "Биз сиздан гувоҳлик ҳақида сўраймиз. Агар бизга айта олсангиз, сизга иймон келтириб, тасдиқдаймиз", дейишди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): "Сўрайверинглар", деганларидан сўнг улар: "Аллоҳнинг Китобидаги энг улуғ гувоҳлик ҳақида бизга хабар беринг", дейишди. Шунда мазкур оят тушди. Улар Исломни қабул қилиб, Расулуллоҳ-ни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни тасдиқлашди".
أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِينَ أُوْتُواْ نَصِيبًا مِّنَ الْكِتَابِ يُدْعَوْنَ إِلَى كِتَابِ اللّهِ لِيَحْكُمَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ يَتَوَلَّى فَرِيقٌ مِّنْهُمْ وَهُم مُّعْرِضُونَ
23-оят.» (Эй Муҳаммад,) Китобдан (Тавротдан) насибадор бўлган кимсалар ораларида ҳакамлик қилсин учун Аллоҳнинг китобига чақираётганларини, сўнгра улардан бир гу-руҳи юз ўгирган ҳолларида бурилиб кетаётганларини кўрмадингизми?»
Уламолар бу оятнинг тушиш сабабида ихтилоф қилишган.
Суддий айтади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) яҳудийларни Исломга чақирдилар. Шунда Нуъмон ибн Арфа: "Эй Му-ҳаммад, юр, роҳиблар олдига бориб ҳукм сўраймиз", деди. У киши: "Йўқ Аллоҳнинг Китобига қараймиз", дедилар. У эса: "Йўқ, роҳибларга борамиз", деб туриб олди. Шунда мазкур оят тушди.
قُلِ اللَّهُمَّ مَالِكَ الْمُلْكِ تُؤْتِي الْمُلْكَ مَن تَشَاء وَتَنزِعُ الْمُلْكَ مِمَّن تَشَاء وَتُعِزُّ مَن تَشَاء وَتُذِلُّ مَن تَشَاء بِيَدِكَ الْخَيْرُ إِنَّكَ عَلَىَ كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
26-оят. «Айтинг: "Эй мулку давлат Эгаси бўлган Аллоҳим, Сен Ўзинг истаган кишингга мулк ато қилурсан ва истаган кишингдан бу мулкни тортиб олурсан, истаган кишингни азиз қилурсан ва истаган кишингни хор қилурсан. Бор яхшилик Ёлғиз Сенинг измингдадир. Албатта Сен барча нарсага Қодирсан"».
Ибн Аббос ва Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳумо) айтишади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Маккани фатҳ килиб, умматларига Форс ва Рум мулкларини эгаллашни ваъда қилгач, мунофиқлар ва яхудийлар: "Ҳайҳот, ҳайҳот Муҳаммад Рум ва Форс ерларини қандай ҳам фатҳ қила оларди. Улар кучли ҳимояланган, бақувват давлатдир. Муҳаммадга Макка билан Мадина етмайдими, Рум ва Форс подшохлиги истаб қолибди!", дейишди. Шунда мазкур оят тушди.
Қатода айтади: «Бизга зикр қилиндики, Расулуллоҳ (соллаллоху алайҳи васаллам) иларидан Форс ва Рум мулкларини умматлари эгаллашини сўрадилар. Шунда мазкур оят тушди.
Касир ибн Абдуллоҳ ибн Амр ибн Авф оталаридан, у киши оталаридан ривоят қилади: «Аҳзоб кунида Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам) хандақ бўйида хутба қилдилар ва ҳар ўн кишига қирқ зироъ қазишни бўлиб бердилар. Амр ибн айтади: "Мен, Салмон, Ҳузайфа, Нуъмон ибн Миқрон ал-Музаний ва олти ансорий бирга қирқ зироъ хандақни қазиётгандик. Тўсатдан хандақ ичидан битта каткон тош чиқди. У асбобларимизни қирди. Бизга жуда оғирлик қилди. Биз: Салмон, бориб Расулуллоҳга (саллоллоҳу алайҳи ва- саллам)га бу хабарни айт, биз тошни четлаб ўтайлик, ёки бирор нарса-буюрсинлар. У кишининг кўрсатмаларисиз бирор иш қилолмаймиз", дедик. Салмон Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) олдиларига борганида у кишининг устиларида туркий қубба бор эди. У: "Эй Расулуллоҳ, бир оқ тош чиқиб қолди. Бизга халақит қиляпти, асбобларимизни синдирди,Ҳар қандай тадбир ҳам фойда бермаяпди бирор нарсага буюринг, кўрсатмангизсиз бирор иш қилолмаймиз", деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Салмон билан хандаққа тушдилар. Қолган тўққиз киши хандақ устида қолди. Расулуллоҳ (соллаллоху алайҳи васаллам) Салмондан кавлагични олиб, тошни бир уриб ёpдилар. Ундан чақмоқ чиқиб, Мадийнанинг томонини ёритиб юборди. Қоп-қоронғулик ичида чироқ ёнгандек бўлди. Расулулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам) такбир айтдилар, мусулмонлар ҳам айтишди. Кейин Салмоннинг қўлини ушлаб хандақдан чиқдилар. Шунда Салмон: "Расулуллоҳ! Шундай бир нарсани кўрдимки, у каби насани ҳеч қачон кўрмаганман", деди. Расулуллоҳ (соллаллоху алайҳи васаллам) қавмга қараб: "Салмон нима деганини эшитдитдингизми?" деб сўрадилар. Улар: "Ҳа, Аллоҳнинг пайғамбари", дейишди. Расулуллоҳ (соллаллоху алайҳи ва- саллам): "Мен биринчи зарбани урганимда чақмоқ чиққанини кўрдиларинг. Шунда менга Рум ерларидаги қизил қасрлар кўринди. Жаброил (алай-ҳиссалом) умматим уларни эгаллаши ҳақида хабар берди. Сўнг иккинчи зарбамни урганимда сизлар кўрган чақмоқ чиқиб, менга Санъо қасрлари кўрсатилди. Жаброил (алайҳиссалом) менга умматим уларни эгаллаши ҳақида хабар берди. Сўнг учинчи зарбамни урганимда, сизлар кўрган чақмоқ чиқиб, менга Ҳирот қасрлари ва Кисронинг шаҳарлари кўрсатилди. Жаброил (алайҳиссалом) яна менга умматим уларни эгаллаши ҳақида хабар берди. Хурсанд бўлинглар", дедилар. Мусулмонлар хурсанд бўлишди ва: "Аллохга ҳамд бўлсин, унинг ваъдаси ростдир, бизга нусратини ваъда қилди", дейишди. Мунофиклар эса: "Ажабланмаяпсизларми? Сизларни умидлантириб, ёлғон ваъдалар беряпти. Сизларга у Ясрибдан туриб Ҳирот қасрларини, Кисронинг шаҳарларини кўрганини, улар сиз учун фатҳ қилинишини айтяпти. Сизлар эса душманга юзма-юз келишдан қўрқиб, хандақ қазияпсизлар", дейишди. Шунда: "Ўшанда мунофиклар ва қалбларида касаллик бор кимсалар: "Аллоҳ ва Расули бизга ёлғон ваъдалар берди", деб айтишган эди...." ояти тушди ва мазкур оят ҳам бўлди".
لاَّ يَتَّخِذِ الْمُؤْمِنُونَ الْكَافِرِينَ أَوْلِيَاء مِن دُوْنِ الْمُؤْمِنِينَ وَمَن يَفْعَلْ ذَلِكَ فَلَيْسَ مِنَ اللّهِ فِي شَيْءٍ إِلاَّ أَن تَتَّقُواْ مِنْهُمْ تُقَاةً وَيُحَذِّرُكُمُ اللّهُ نَفْسَهُ وَإِلَى اللّهِ الْمَصِيرُ
28-оят. «(Барча иш — бутун мулк Ёлғиз Аллоҳнинг измида экан, демак) мўминлар мўминларни қўйиб, куфрга кетганларни дўст тутмасинлар! Ким шундай қилса, бас, Аллоҳ томонидан ҳеч нарсада эмас (яъни, Аллохга бегонадир). Магар улардан эҳтиёт бўлиб тур-саларинг (жоиздир), Аллоҳ сизларни Ўзининг (азобидан) огоҳ қилур. Ва фақат Аллоҳга қайтажаксизлар».
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) айтадилар: «Яҳудлардан Ҳажжож ибн Амр, Кахмас ва Кайс ибн Зайдлар бир гуруҳ ансорлар билан сирдош дўст бўлиб олишган эди. Мақсадлари уларни диндан чиқариш эди. Рифоа ибн Мунзир, Абдуллоҳ ибн Жубайр ва Сайд ибн Ҳайсам ўша ансорийларга: "Булардан йироқ юринглар. Уларнинг олдига кўп бориб, яқин дўст бўлиб олманглар. Улар сизларни динингиздан фитналантиради ва чалғитади", дейишди. Улар эса бош тортиб, яна яҳудлар билан учрашиб юришда давом этди. Шунда мазкур оят тушди».
Калбий айтади: "Бу оят мунофиқлар Абдуллоҳ ибн Убай ва ҳамроллари ҳақида тушган. Улар яҳуд ва мушрикларни дўст тутишар ва хабарларни уларга етказишар эди. Улар Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи васаллам) енгишларини хоҳлашарди. Шунда оят тушиб, мўминлар уларнинг амалларидек иш қилишдан қайтарилди".
قُلْ إِن كُنتُمْ تُحِبُّونَ اللّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَاللّهُ غَفُورٌ رَّحِيمٌ
31-оят. «(Эй Муҳаммад,) айтинг: "Агар сизлар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. (Шунда) Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) Мағфират қилгувчи Меҳрибондир».
Ҳасан ва ибн Журайж айтади: «Расулуллоҳ (соллаллоху алайҳи ва саллам) даврларида одамлар Аллоҳни яхши кўрамиз деб ўйлашарди. Ва: "Эй Муҳаммад, биз Раббимизни яхши кўрамиз", дейишди. Шунда мазкур оят тушди».
Муҳаммад ибн Жаъфар ибн Зубайр: «Бу оят Нажрон насоролари ҳақида тушган. Улар: «Биз Аллоҳни яхши кўриб, уни улуғлаганимиздан Исо Масиҳга ибодат қиламиз», дейишарди. уларни рад килиб, ушбу оят тушди», деган.
إِنَّ مَثَلَ عِيسَى عِندَ اللّهِ كَمَثَلِ آدَمَ خَلَقَهُ مِن تُرَابٍ ثِمَّ قَالَ لَهُ كُن فَيَكُونُ
Do'stlaringiz bilan baham: |