МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
5
«Ўзбекча тил сабоқлиғи»нинг IV бўлимида бундай боғловчилар «боғлов
кўмакчилари» деб юритилган. Уни қуйидаги таърифда: «…бир неча гапни ёхуд гап
бўлакларини бир-бирига боғламоқ учун» (54-бет), қўлланиши айтилган. Демак,
боғловчиларнинг функцияси тўғри белгиланган. Лекин бунга келтирган мисоллари
ичида ва, ҳам, ҳамда боғловчилари, -да -у боғловчи ўрнида қўлланадиган юкламалар
ҳам мавжуд, фақат -ки, -ким аниқловчи боғловчисини ҳам шу қаторга хато киритади.
Бу ўринда асар муаллифларини ҳам айблаб бўлмайди, чунки –ки/-ким боғловчилари
қўшма гапларни шакллантиришда, уларнинг таъбири билан айтганда «боғлашда»
иштирок этади.
Зидлов боғловчилари. Абдурауф Фитрат асарида мазкур боғловчилар «чиқариш
кўмакчиси» деб юритилган ҳамда «бироқ, лекин сўзлари айтилган бир гапдан бир
нарсани чиқариш кўмакчиси» деб изоҳланади. Бу ўринда олдинги гапдаги фикрни
инкор этиш асосида кейинги гап шаклланиши ҳақида фикр бормоқда, барибир, унга
нисбатан чиқариш терминини қўллаш асосли эмас.
Мазкур боғловчилар «Ўзбекча тил сабоқлиғи»нинг IV бўлимида терс кўмакчилари,
деб номланган. Ҳар ҳолда, кейинги термин тилшунослигимизда қўлланиб кели-
наётган зидловчи боғловчи термини маъносига анча яқиндир. Бу асарда зидлов
боғловчиларини терс кўмакчиси деб, терс сўзи билан берилиши эътирозга сабаб
бўлиши мумкин эмас, чунки зид ва терс сўзлари семантикасидаги яқинлик бу сўзни
ишлатишга йўл қўяди, қолаверса, уни: «кетма-кет келган икки гапнинг биринчиси-
нинг ҳукмига иккинчисининг тескари эканлиги» (55-бет), фикри билан уни асос-
лашга ҳаракат қилинган.
Абдурауф Фитрат боғловчининг бу турига бироқ, лекин, IV бўлим «Тил
сабоқлиғи»да эса аммо, лекин, бироқ, ёлғиз, фақат сўзларини келтиради. Бундан
кўриниб турибдики, фақат юкламаси ва фақат ўрнида қўлланиши мумкин бўлган
ёлғиз сўзи янглиш келтирилган.
Айирувчи боғловчилари. Абдурауф Фитрат ё, ёки, ёхуд (булар қаторига балким
зидлов боғловчисини ҳам киритади) боғловчиларини аниқсизликни билдирувчи
кўмакчилар, IV бўлим «Тил сабоқлиғи» муаллифлари юқоридаги боғловчиларни
(йўқса сўзи билан бирга) эҳтимол кўмакчилари, деб юритганлар.
Кўринадики, айирувчи боғловчиларга нисбатан аниқсизликни кўрсатувчи,
эҳтимолликни билдирувчи сўз деб қаралган. Ҳақиқатан ҳам, айирувчи боғловчиларда
воқеа-ҳодисаларни бошқалардан ажратиб кўрсатиш, навбат билан алмашиб туришни
ифода қилса-да, бу боғловчилар иштирок этган гапларда аниқсизлик, эҳтимоллик
семалари ҳам иштирок этади. Буни ҳозирги грамматикаларимизда эътиборга оли-
ниши мумкин бўлган ҳодиса, деб қараш тўғридир. Маълум бўладики, юқоридаги
асарларда айирув боғловчиларининг галма-галлик, бир вақтлилик маъноларини эмас,
балки аниқсизлик ва эҳтимоллик маъноларини кўрсатадилар. Ўзбек тилшуносли-
гида айирув боғловчиларининг уюшган бўлаклардан англашилган маънонинг ёки
воқеанинг бўлиши ё бўлмаслигидаги галма-галликни билдириши қайд қилинган,
лекин шунда ҳам гоҳ-гоҳ, дам-дам, баъзан-баъзан, бир-бир боғловчиларига нисбатан
ишлатилгандир. Ё, ёки, ёхуд боғловчиларида эса бундай маъно ва оттенка сезилса
ҳам, галма-галлик маъноси кучлидир.
Эргаштирувчи боғловчилар. Абдурауф Фитрат –ки/-ким (аниқлов) боғловчисини
тасвир, изоҳ кўмакчиси, IV бўлим «Ўзбекча тил сабоқлиғи» муаллифлари эса боғлов
кўмакчиларига киритишган.
Абдурауф Фитратнинг тасвир ва изоҳ боғловчилари дейишида маълум изоҳлар
йўқ эмас, балки бу боғловчилар ҳозирги адабиётларимизда изоҳлаш ва аниқлаш маъ-
Do'stlaringiz bilan baham: |