МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
4
Қадиров Қ.А.
Ажиниёз номидаги НДПИ ўзбек тилшунослиги кафедраси доценти ф.ф.н.
ТИЛ ҲӘМ ӘДЕБИЯТ
ХХ АСРНИНГ 20-ЙИЛЛАРИДАГИ ТИЛШУНОСЛИК АСАРЛАРИДА
БОҒЛОВЧИЛАРНИНГ ИФОДАЛАНИШИ
Таянч сўзлар:
тилшунослик, асар, адабиёт, тарих саҳифалари, қўшма гаплар, ўзбек тили,
тил қоидалари.
Ключевые слова:
языкознание, произведения, литература, страницы истории, предложе-
ния, узбекский язык, языковые правила.
Key words:
linguistics, works, literature, pages of history, sentences, Uzbek language, language
rules.
Ўзбек тилшунослигининг шаклланиш босқичида ХХ асрнинг 20-йиллари ўзбек
халқи, унинг тарихи, маданияти, адабиёти ва фани ривожланишининг энг муҳим ва
айни пайтда ўта зиддиятларга бой бўлган давр сифатида тарих саҳифаларидан ўрин
олган.
Ўтган асрнинг 20-йилларида ўзбек тили, унинг ички қонун қоидаларини акс этти-
рувчи асарлар сифатида «Чиғотой гурунги» томонидан 1919 йилда нашр қилинган
«Битим йўллари», Фитратнинг 1925 йилдан 1930 йилларгача бир неча бор нашр
қилинган «Ўзбек тили қоидалари тўғрисида бир тажриба» циклида чиққан «Сарф»
(Морфология) ва «Наҳв» (Синтаксис) асарлари, М.Қори, Қ.Рамазон, Ш.Зуннунлар
томонидан бошланғич мактаблар учун 1925 йилда ёзилган «Ўзбекча тил қоидалари»
каби асарларини кўрсатишимизга бўлади.
Таъкидлаш лозимки, юқорида қайд этилган манбаларда боғловчи термини қайд
қилинмайди, биз боғловчи деб ишлатадиган сўзлар кўмакчи сўзлар, деб юритилган.
Бириктирув боғловчилари. Абдурауф Фитрат тағин, дағи, билан, ила,-ла, ҳамда
бириктирув боғловчиларини келтиради ва уни қабатлов кўмакчилари, деб ном-
лайди. Қабатлов сўзи «ёнига олмоқ» маъносида қўлланган ва ўзининг «икки маъ-
нони йиғиб» тушунчасидан келиб чиққан, бошқача айтганда, ҳозирги тушунчалар
доирасида изоҳлайдиган бўлсак, бу иборани уюшиқ бўлакларни ва боғланган қўшма
гапларни ўзаро боғлаши деб тушуниш лозим. Тўғри, келтирилган сўзларнинг барчаси
ҳозир бириктирув боғловчиси бўла олмайди, яъни ҳамда боғловчисигина мунозара
талаб қилмайди, лекин Абдурауф Фитрат келтирган барча сўзлар тилимиз тарихида,
қисман ҳозир ҳам боғловчи вазифасида қўлланади. Бунда тағин ва дахи тарихан ва
боғловчисининг функциясини бажариб, тағи, дағи вариантларида қўлланган, билан,
ила, -ла кўмакчиларининг ҳозир ҳам боғловчи функциясида қўлланаётганлиги исбот
талаб қилмайди. Демак, қабатлов кўмакчилари бириктирув боғловчиларига тўла мос
келади. Тағин, дағи сўзлари IV бўлим «Ўзбекча тил сабоқлиғи»да ҳам тилга олинади,
лекин уларда бошқа тушунча акс этган. Уларни ўз ўрнида изоҳлашга ҳаракат қиламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |