МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
6
ноларини англатиши ҳам айтиб келинган. Демак, Абдурауф Фитрат уни ўз семантик
хусусиятидан келиб чиқиб номлаган. Бу ўринда тасвир сўзи изоҳ сўзига маънодош
эканлигини эътиборга олиш лозим.
IV бўлим «Ўзбекча тил сабоқлиғи»да боғлов кўмакчиси дейилганда, унинг син-
тактик хусусияти кўзда тутилган.
Сабаб ва мақсад боғловчилари. Бундай боғловчилар ҳар иккала асарда ҳам сабаб
кўмакчиси, деб аталади ва Абдурауф Фитрат учун, чунки, IV бўлим «Ўзбекча тил
сабоқлиғи» муаллифлари чунки, зероки, токи, шунинг учун, шул сабабли, шунга кўра
сўзларини келтириб, унга: «Сабаб кўмакчилари бир гапнинг иккинчисига далил ва
сабаб эканлигин англатадир» (55-бет), деб изоҳ беришган.
Шарт боғловчилари. Бу даврда шарт кўмакчиси, деб юритилган. Бунга Абдурауф
Фитрат агар, агарчи, йўқса сўзларини, IV бўлим «Ўзбекча тил сабоқлиғи» муаллиф-
лари эса агар ва гар сўзларини келтиришган. Юқорида Абдурауф Фитрат кўрсатган
йўқса сўзи шарт боғловчиси сифатида қўлланганлиги номаълум бўлиб қолса-да,
унинг шарт боғловчилари ҳақидаги фикри бир мунча диққатни ўзига жалб қилади.
У ҳам бўлса, агар сўзини гап таркибида қўлланиши ортиқча деган фикридир. Бир
томондан қараганда, гап структурасида қўлланган (ўзбек тили қонун-қоидалари асо-
сида тузилган гап кўзда тутилса) ҳеч қандай сўз ортиқча ҳисобланмайди. Иккинчи
томондан қараганда эса, унинг фикрида ҳам эътиборли жиҳатлари бор, чунки шарт
эргаш гапли қўшма гапда, аксарият ҳолларда шарт маъноси боғловчи деб юритила-
ётган сўзлар билан эмас, балки -са аффиксли феъл формаси туфайли юзага келади.
Шу жиҳатдан қараганда, «Агар келсак» иборасидаги агар «ортиқча»дир. Демак, бу
ўринда агар сўзининг боғловчилик хусусияти намоён бўлмайди, балки у юкламага
яқинлашади. Демак, шу жиҳатдан З.С.Исақовнинг агар, башарти, мабодо сўзларини
юкламага киритиши тўла ўзини оқлайди. Абдурауф Фитрат бу ҳолни ўша даврдаёқ
тўғри баҳолаган. Ҳатто, агар, агарчи сўзларини ўзбек тилида ишлатилиши лозим
эмас, деган хулосага ҳам келади. Бундай фикрни юқоридаги аниқлов боғловчисига
нисбатан ҳам қўллаш мумкин.
Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, бу даврдаги асарларда инкор, мақсад
боғловчилари ҳақида маълумот берилмайди. Кўп ўринларда боғловчилар кўмакчи,
модал сўзлар билан аралаштириб юборилган. Масалан, гўёки чоғиштириш боғловчиси
каби, янглиғ, сингари сўзлари билан бир қаторда берилади. Масалага бошқа жиҳатдан
ёндашганда, улардаги бу ҳолатни танқид қилиб бўлмайди, чунки улар, аввал таъкид-
лаганимиздек, ёрдамчи сўз туркумига кирувчи туркумларни бир-биридан фарқлаган
эмас. Шу нуқтаи назардан қараганда, 20-йиллар ўзбек тили морфологик тизимини
яхлит ҳолда махсус тадқиқот сифатида ўрганиш – тилшунослигимиз олдида турган
асосий вазифалардан ҳисобланади.
Адабиётлар:
1. Нурмонов А. Ўзбек тилшунослиги тарихи.-Тошкент, «Ўзбекистон», 2002. 165-202-бет-
лар.
2. Аширбоев С. Ўзбек тили грамматик қурилишининг ўрганилиш тарихидан (1875 - 1917
йиллар рус туркологлари асарлари асосида). Номзодлик диссертацияси. – Тошкент. 1975; Чичу-
лина Л.Г. Из истории изучения узбекского языкознания (по трудам русских туркологов 1917-
1974г.г.). Номзодлик диссертацияси. – Тошкент. 1975.
3. Қурбонова М.М. Фитратнинг тилшунослик мероси. Номзодлик диссертацияси. – Тош-
кент. 1993. М.Қурбонова. Фитрат - тилшунос – Тошкент, «Университет», 1996.
4. Бобомуродова Ш.Э. Ўзбек тилшунослиги ривожида Элбекнинг роли. Филология фанлари
номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати. – Тошкент. 2002.
Do'stlaringiz bilan baham: |