МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
38
– когнитив - ахборот (ўз мамлакати ва бошқа мамлакатларнинг тили ва мадани-
яти тўғрисидаги маълумотни қабул қилиш ва фойдаланиш қобилияти);
– аксиологик (ахборотга онгли муносабатда бўлиш, идрок, бағрикенглик, мадани-
ятга қизиқиш, мотивация, акс эттириш);
– коммуникатив-фаолиятли (мулоқотга киришишга тайёрлик, алоқа усуллари ва
услублари, шахс мустақиллиги, ижодкорлиги, ижтимоий ҳаракатчанлиги ҳақида
билим)[5]. Бинобарин, ижтимоий-маданий компетенция нафақат ижтимоий-
маданий билим ва кўникмаларни, балки ижтимоий мулоқотнинг маъносини
белгилайдиган муҳим кўрсатмаларни ҳам ўзида акс эттиради.
Метод ва воситалар
Ахборот жамияти имкониятларини фаол англаш жараёнида бўлган инсон ўзига хос
маданий тажрибани ўлаштиради. Ижтимоий-маданий компетентликни шакллантириш
ва ривожлантириш жараёнида талаба нафақат маълумот олади ва ундан фойдаланади,
балки ўз маданий тажрибасини бойитади ҳамда жамиятдаги устувор қадриятларни
онгига сингдиради.
Ижтимоий-маданий компетентлик таркибида ижтимоий-маданий маълумот ва
ахбортларни босқичма-босқич ўзлаштириш ва уни индивидуал тажрибага айланти-
риш муҳимлигини таъкидлаш зарур: ахборотни идрок этиш (субъектив тажрибани
актуаллаштириш);ахборотни тушуниш (онг ва ижтимоий-маданий тажрибанинг
синтези);орттирилган тажрибани ўз фаолиятининг самарали шаклларига тадбиқ қилиш
(ижодий фаолиятда қиймат-семантик ҳолатини аниқлаш); баҳолаш ва таққослаш
(талқин қилиш, шахсий қадриятлар устуворлигини ишлаб чиқиш).
Ижтимоий-маданий компетентлик таркибидаги ижтимоий-маданий билимлар ва
кўникмалар тизими билим ва вазият ўртасидаги алоқаларни ўрнатиш имконияти, муам-
мони аниқлаш, уни ҳал қилишнинг самарали усулини топишга хизмат қилади. Ижти-
моий-маданий маҳоратни шаклланиши бевосита талабанинг ижтимоий-маданий мос-
лашиш қобилиятига боғлиқдир. Шу сабабли, таълим жараёнида талабаларга турли хил
фаолият шаклларида маданий меъёрлар ва қадриятларни ўзлаштиришга имкон беради-
ган технологиялардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Таълимнинг культурологик парадигмасида ижтимоий-маданий компетентлик
инсоннинг ажралмас характеристикаси сифатида қаралади, турли хил ижтимоий мада-
ният (ахлоқий, миллий, ҳуқуқий, конфессионал) соҳаларида билимларнинг мавжудли-
гида намоён бўлади; уни ўрганишга қизиқиш; унинг қадриятларига мувофиқ турли хил
ҳаётий вазиятларда одамлар билан мулоқот қилишга тайёрлиги; хулқ-атворнинг ижти-
моий аҳамиятга эга мотивларининг шаклланганлигини билдиради.
Ижтимоий-маданий компетентлик асосини жамиятнинг ижтимоий маданияти,
устувор маънавий-ахлоқий қоидалар, шахслараро мулоқот шакл ва усуллари ҳақидаги
билимлар ташкил этади. Умуман олганда, талаба социум ёки жамиятни асосан кенг
(дунё, мамлакат) ва тор (оила,мактаб, маҳалла) маъноларда англайди ҳамда унинг ижти-
моий-маданий компетентлиги айнан шу иккита, ўзаро боғлиқ тушунчаларни қай дара-
жада ўзлаштирганлиги билан белгиланади. Бунда гап нафақат жаҳон, муайян минтақа,
мамлакат ёки халқнинг маданий хусусиятлари, мактаб ва оила каби ижтимоий инсти-
тутлар, балки инсонлараро муносабатларнинг ўзига хос хусусиятлари, анъана ва урф-
одатлар, одоб-ахлоқ қоидалари бўйича билимларга эга бўлиши ҳақида ҳам кетади.
Ижтимоий-маданий компетентликни ривожлантиришнинг энг самарали йўлларидан
бири бу талабаларда ижтимоий-маданият, унинг намоён бўлиши хусусиятлари, одоб-
ахлоқ қоидалари ҳамда хар бир конкрет ҳолатда инсонлараро муносабатлар ва ўзаро
таъсир кўрсатиш жиҳатлари ҳақидаги мустаҳкам билимларни шакллантиришдир.
Хулоса. Инсоннинг жамият, бошқа одамлар билан ўзаро таъсирини тавсифловчи
Do'stlaringiz bilan baham: |