МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
37
кенг камровли тушунча сифатида таърифланади;
– ижтимоий-маданий компетентлик ўз таркибий тузилмаси ва мазмунга эга;
– ижтимоий-маданий компетентлик ёш хусусиятлари ва уларнинг динамик
ўзгаришлари билан бевосита боғлиқ;
– концептуал жиҳатдан ижтимоий-маданий компетенция таркибида шахсла-
раро фаолиятда нима аниқланиши ҳамда уни қай тарзда турли мулоқот восита
ва шакллари орқали намоён бўлиши муҳимлиги.
Ижтимоий-маданий компетентликнинг психологик ва педагогик жиҳатларини
тахлил қилишда муаллифлар унинг бир қатор муҳим хусусиятларини таъкидла-
шади: шахснинг психологик ҳаракатчанлиги ва ижтимоийлиги, ижтимоий мосла-
шувчанлиги ва маданий бағрикенглиги (А.Я.Флиер), ҳаракатларнинг ижтимоий кон-
текстини идрок этиш қобилияти (Я.Г.Багдасарян, Г.В. Панина), ижтимоий-маданий
фаолиятга тайёрлиги, шахснинг муайян маъанвий-ахлоқий қадриятларга эгалиги,
мулоқотчанлиги (Д.П.Садохин), одамнинг жамият ҳаётига мослашувчанлиги ва
ижтимоий интеграция қобилиятлари (О.Н.Астафьева, О.А.Захарова).
Маданиятшуносликка оид тадқиқотларда ижтимоий-маданий компетентлик,
одатда, индивиднинг маълум ижтимоий-маданий шароитда ижтимоий аҳамиятга
молик вазифаларни ўз вақтида ҳал қилиш учун зарур бўлган қобилиятлар, шунингдек
ҳамкор билан шахсий маданиятига оид билимларга эга ҳолда мулоқотга киришишга
тайёрлиги сифатида таърифланади
Ижтимоий-маданий компетентликнинг муҳим хусусиятларини батафсил
ўрганишда унинг функцияларига ҳам мурожаат қилиш мақсадга мувофиқдир.
Булар қаторида, биринчидан, ижтимоий-маданий компетентлик инсоннинг маълум
бир ижтимоий гуруҳга мансублигида акс эттирилиши, гуруҳ жамоасида ижтимоий
ҳаракатлар ҳолатларида намоён бўлишидир. Иккинчидан, ижтимоий-маданий компе-
тентлик ички маданий ижтимоийлашув жараёнида шахснинг ўзи мансуб бўлган мада-
ният стереотиплари билан ҳамоҳанг тарзда ўзлигини англаб боришини билдиради.
Педагогик, психологик ва социологик тадқиқотларнинг таҳлили асосида ижти-
моий-маданий компетентликнинг қуйидаги асосий семантик (маъно) жиҳатларини
ажратиб кўрсатишимиз мумкин:
1. Ёшларнинг ижтимоий ҳаётга тайёрлигини акс эттирувчи минимал талабларга
мувофиқлиги ижтимоий буюртмасининг инъикоси;
2. Ижтимоий мулоқот ва фаолият муаммоларини ҳал қилишда амалий ва назарий
билимлардан ўзаро боғлиқ ҳолда фойдаланилиши;
3. Таълим-тарбия ва шахсни ривожлантириш жараёнларида ўқувчи ёки талаба-
нинг индивидуал-маданий хусусиятларининг акс эттирилиши.
Ижтимоий-маданий компетентликни семантик маънолари билан бир қаторда уни
шакллантириш тамойиллари, таркиби ва тузилиши масалаларини ўрганиш ҳам муҳим
аҳамиятга эга. Қатор психологик тадқиқотларда ижтимоий-маданий компетентлик
тузилмасининг таркибий қисмлари сифатида нафақат билим, кўникма ва малакалар,
балки когнитив (ўз маданиятини билиш), аксиологик (маданий қадриятлар), концеп-
туал (касбий, ижтимоий-маданий фаолиятга оид билимлар), ҳиссий-ахлоқий (шах-
снинг ижимоий-маданий масъулияти), коммуникатив (вербал ва новербал мулоқот
техникаси); баҳоли-рефлексив (мустақил фикрлаш, рефлексия, ўз-ўзига баҳо бериш);
шахсий-операцион (шахслар ва маданиятлараро мулоқот кўникмаларига эга бўлиш);
ҳаракатли-фаолиятли (мотивация, рефлексия ва креативлик) компонент ва элемент-
ларни киритадилар.
Тадқиқотчи Н. Г. Муравьёва ижтимоий-маданий компетентликнинг тузилишида
қуйидаги элементларнинг муҳимлигини таъкидлайди:
Do'stlaringiz bilan baham: |