МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
36
Nafasov D. Sh.
УрДУ таянч докторанти (PhD)
Таняч сўзлар:
компетентлик, ижтимоий-маданий компетентлик, когнитив, аксиологик,
коммуникатив.
Ключевые слова:
компетентность, социокультурная компетентность, когнитивная, аксио-
логическая, коммуникативная.
Key words:
competence, sociocultural competence, cognitive, axiological, communicative.
ТАЛАБАЛАРДА ИЖТИМОИЙ-МАДАНИЙ КОМПЕТЕНТЛИКНИ
РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ-ПЕДАГОГИК ЖИҲАТЛАРИ
Кириш.Ўзбекистонда таълим тизими ислоҳотларини амалга ошириш жараёнида
шахснинг ҳар томонлама камол топиши, ёшларнинг самарали таълим олиши учун
кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Мамлакатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев таъ-
кидлаганидек, мамлакат тараққиёти учун янги ташаббус ва ғоялар билан майдонга
чиқиб, уларни амалга оширишга қодир бўлган, интеллектуал ва маънавий салоҳияти
юксак янги авлод кадрларини тайёрлаш, таълим ташкилотлари битирувчилари замо-
навий касб эгалари бўлишлари учун уларда зарур кўникма ва билимларни шакллан-
тириш лозим. Олий таълим талабаларининг ижтимоий-маданий компетентлигини
ривожлантириш, уларни иштимоий фаол фуқаролар қилиб тарбиялаш бугунги кун-
нинг долзарб масаласи саналади.
Сўнгги йилларда «ижтимоий-маданий компетентлик» атамаси педагогик, кас-
бий ҳамда меъёрий-услубий адабиётларда энг кенг тарқалган мавзу ва тушунчалар-
дан бирига айланди. Тадқиқотчилар ушбу тушунчани таърифлашда турлича ёнда-
шувларга асосланганлиги сабабли, ҳар хил маъноларни келтириб, “компетентлик”,
“компетентцияларга асосланган ёндашув” каби мураккаб педагогик ходисаларнинг
муҳим хусусиятларни аниқлашда, ижтимоий-маданий компетентликнинг тузилишига
ҳамда уни таълимнинг турли босқичлари ва даражаларида ягона мантиқга мувофиқ
методологиясини шакллантиришда муайян қийинчиликлар келитириб чиқармоқда.
Ижтимоий-маданий компетентлик масалалари Э. И. Воробьёва, Ю. И. Костю-
шина ва бошқалар тадқиқотларида ўрганилган . Ижтимоий-маданий компетентлик
инсон шахсининг ижодий-яратувчанлик фаолиятида намоён бўладиган тизимли
характеристикаси сифатида қаралади ва у яратган маҳсулотларда, фаолият натижала-
рида ўз аксини топади. Уни яхлит педагогик жараёнда шакллантириш зарурати бир
қатор сабаб ва асосларга таянади:
– давлат сиёсатининг долзарб муаммоларини билиш;
– ижтимоий-иқтисодий муаммолар ва жараёнларни мустақил таҳлил қила олиш;
хорижий тилларни бирида касбий фаолиятга оид ҳужжатларни моҳиятини
тушуниши, табиий-илмий фанлар бўйича касбий фаолияти доирасида зару-
рий билимларга эга бўлиши ҳамда улардан замонавий илмий асосда касб
фаолиятида фойдалана билиш;
– табиат ва жамиятда кечаётган жараён ва ҳодисалар ҳақида яхлит тасаввурга
эга бўлиши, табиат ва жамият ривожланиши ҳақидаги билимларни эгаллаши
ҳамда улардан замонавий илмий асосларда ҳаётда ва ўз касб фаолиятида фой-
далана билиши” лозим .
Ижтимоий-маданий компетентликнинг феноменологик асосларини ишлаб
чиқишда тадқиқотчилар қуйидаги асосий ҳолатларга диққатини қаратадилар:
– ижтимоий борлиқ ва ижтимоий ҳаётга алоқадор компетенцияларнинг шахс
социуми билан ўзаро боғлиқлиги ва ўзаро таъсири “ижтимоий индивид” каби
Do'stlaringiz bilan baham: |