Раќим соли бођдонли


«Сирдарё» газетаси 5 январь 1964 йил



Download 344,5 Kb.
bet28/33
Sana23.04.2022
Hajmi344,5 Kb.
#576642
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
4 3 Sadoqat (Bog’donli - Abdurahim Soliyev) Badiiy asar

«Сирдарё» газетаси 5 январь 1964 йил.
ЎКИНЧ

Латофат саранжом-саришта қилинган хонани бир кўздан кечирган бўлди-ю, деразанинг ўнг ёнида жойлашган каравот тегидаги жомадонни стол устига қўйди; унинг ичидан альбомни олиб, тез-тез варақлай бошлади. Уч-тўрт варақ очиб тўхтади ва ундаги суратга тикилиб қолди. Бир оз вақт ўтгач, унинг лаблари: «Ўша, ўша, ўша…» деган сўзларни такрор этарди. Ҳатто, у эшикнинг очилиб ёпилганини ҳам сезмай қолган эди.


- Ҳа, Латофат опа, - эшикдан кирган ўрта бўйли, хушбичим қиз сўради ундан. – Нимага дарсга бормадингиз?
Латофат чўчиб тушди ва тезда альбомни ёпди, уни жамадонга солмоқчи эди, қиз тўхтатди.
- Қани, альбомингизни кўрай?
- Қўйинг, нима қиласиз, Кифоят.
- Бера қолинг, - Кифоят қўярда-қўймай альбомни олди ва варақлар экан, яна сўради, - нега ўқишга бормадингиз?
- Сиз-чи?
- Ўқитувчимизнинг иши чиққан экан, шекилли, келмади. Бир пара бўшмиз. – У яна савол назари билан қаради. Латофат индамасди: чеҳрасида ғамгинлик акс этар, кўзларини столга тиккан ҳолда, қўли билан клиёнкани тимдаларди.
- Нимага хафа кўринасиз? – Кифоят албомга ҳам қарамай қўйди.
- Ўзим, шундай…
- Айтсангиз-чи, нега хафасиз?
- Нима дейсиз, қўйинг, мени тинч қўйинг, Кифоят, - Латофат бошини столга қўйиб олди. Кифоят эса, қийғос қошларини чимириб, нима қиларини билмай, сукут сақлаб турарди. Латофат оғир юк бордек бошини секин кўтарди ва ғамгин ҳолда альбомни очиб, Кифоят томон сурди.
- Мана бу…
Кифоят дам суратдаги кулимсираб, тикилиб турган йигитга, дам хафаҳол турган қизга қарар ва ҳеч нарса англай олмас эди.
- Сиз танимайсиз, кўрган эмассиз. Сиздан олдинги курсдагилар ҳаммаси билади… Билади, ҳа. Унинг ташкилотчилигидан ҳамма танир ва ҳурмат қилар эди. Мен ҳам…, мен ҳам у билан таниш эдим… Келинг, сизга юрагимни бўшата қолай.
Бир-икки соат кўришмасак етиб келар, ҳол-аҳвол сўраган бўлар эди. Унинг менга бўлган муносабатида қандайдир бошқача меҳр кўргандек бўлардим. Натижада, ўзимнинг ҳам унга бўлган қарашим ўзгара борди, ҳар бир келишини илҳақ кутадирган бўлдим… Биз аҳд қилдик.
Латофат кўзларига ёш олди ва бир сирни Кифоятга айтишдан қўрққандек, тикилди. Кифоят бутун вужуди билан тинглаб турарди.
- Ҳа, аҳд қилдик. Бу воқеа шу бугунги кун бўлган эди. Эслаб дарсда туролмадим. У мени «бахтим, сен қалбда истагим» дер эди. Мен ҳам унга айтмасам-да, ўз қуёшим деб билар эдим…
Биз севгимизнинг ошкор бўлишидан ҳам мамнун эдик. Кунлар қандай ўтганини билмасдим. Рост, ўз қалбинг истаган кишинг ёнингда бўлса, шундай бўлар экан.
Бу узоққа чўзилмади, ярим йилгина давом этди, холос. Ёшлик экан-да, унинг менга бўлган эҳтироми, куюнчаклиги, ҳурматини сингдира олмадим. Ўзимча, нима десам экан, шу назаримда…, рости, тенгсиз чиройга эга бўлган қизга ўхшадим. Ҳа, шундай. Ўзимга ортиқ ора бера бошладим, кўнгил янги – ҳали аниқ бўлмаган, ўзимга «тенг» ҳусн эгаси оғушини излай бошлади. Кўзларимга қуёш бўлиб кўринган йигит назаримдан қолмоқда эди. Унинг мен томонга келишини тўхтатиш учун баҳона ахтардим.
Кўчада, акациялар тагида кечга яқин ҳамшаҳарларим билан гаплашиб турган эдим, у хафаҳол ҳамма билан салом-алик қилди. Жиғи-бийроним чиқиб турдим. Ҳамшаҳарларим кетгач, ётоқхонага кирдим ва энди Ботир билан учрашмасликка аҳд қилдим.
Бирор соат ўтгач, менга таниш оҳангда хона эшиги чертилди, мен очмадим. У эшик ёнидан кетмай ҳамон тақиллатар эди.
- Хўш, нима дейсиз? – эшикни очиб, қўрслик билан дедим. Ҳолатимдан саросимага тушди ва: «Нима дердим, чиқсангиз…», - деди.
- Йўқ, чиқмайман, вақтим зиқ, - шудай деб, эшикни қаттиқ ёпиб, занжирини солдим. Ўринга ётиб олдим. Кейин билсам, унингг бу кунги хафалиги рашкдан эмас, уйидан бир нохуш хабар олган экан. Билмадим, бирор яқин кишиси вафот этган, шекилли.
Икки-уч кун кўринмай кетди, мен эсам ўз ишимдан мамнун эдим.
- Латофат, нима бўлди сизга? – деди яна бир кун у. Атрофда ҳеч ким йўқ эди.
- Ҳар ким ўз тенги билан, - деб муддаомни айта қолдим. Ўша пайтдаги унинг ҳолатини кўрсангиз… ҳали-ҳали эсимда. У ҳайкалдек қотиб қолган эди. Мен эса, ўз сўзимдан мамнун ҳолда, илжайиб унинг ёнидан ўтиб кетдим.
- Шундан сўнг, - Латофат оғир уф тортди ва кўзларига яна ёш олиб, суратга тикилган ҳолда давом этди, - унинг юзларидаги мана шу кулги, табассум йўқолди. Унинг ўрнини қайғу, ҳорғинлик эгаллаган эди, лекин ачинмадим. У ҳам энди йўлда учраб қолмаса, менга бирор сўз айтишга келмасди.
Бизнинг бу ҳолатимиздан ҳамма ҳайрон эди. Ботир ўқишни битириб, Янгиерга ишга кетди. Мен қилган ишимдан мамнун эдим. Чунки, авваласи уни шу ерда қолар деб, қилган ишимдан оз бўлса-да, пушаймон қилардим.
Ҳа, энди яна эркин ҳолда кеза бошладим… Ойлар ўтди. Ойлар кетидан йиллар. Менинг хаёлларим кўкка соврилгандек эди. Ўша мен орзу қилган «тенгдош»лар кўринмас, ҳеч ким орқамдан югурмас, ҳуснимга учмасди. Нега у куйиб пишарди, нега?.. Ўзимга шундай саволлар бериб, кўзгуга боқардим. Сочларим тарардим, ҳатто қошимга ўсма қўя бошладим…
Икки йил. Бу давр ичида бошимдан нималар кечмади дейсиз. Толеим ҳақида кеча-кундуз хаёл сурдим. Аста-секин шошқалоқлик билан янглиш иш қилиб қўйганим, бу умрбод ўчмас из қолдиражагини англаб етдим. Дунё бир айланиб, аввалги мен хаёл қилганимдан бошқача, ҳақиқий ва яққол гавдалана бошлади. Ҳа, ҳаётни эндигина тушуна бошлаган эдим. Кишилар ҳам кўз олдимда қиёфасини ўзгартириб олгандек, вазмин кўрина бошлади. Икки йил ичида менга гап отувчилар ҳам бўлди, лекин уларнинг нимасидир ёқмасди. Бу характер бўлса керак. Баъзиларнинг менга қилган муносабати, куйиб-пишиб муҳаббат изҳор этса-да, ўткинчи ҳис эканлиги кўриниб турарди. Ҳа, мен ўз «тенгдош»имни, ўйлаган «тенгдош»имни топа олмадим.
Икки йил бурун топган эдим. Ёшлик, калта ўйлик натижасида уни йўқотдим. Афсус… Бугун ўша аҳд ва илк бўсани эслаб дарсда тура олмадим. Ҳа, шундай бўлар экан, Кифоят. Сизга ҳам бахт келса, қўлдан чиқарманг.
Кифоят чурқ этмади. У баъзан қошларини чимирар ва баъзан ўз ҳаётини кўз-кўз қилаётган қизга, дам деразага тинимсиз урилиб, чнртаётган ёмғир томчиларига, дам электр ёритқичига қоплаб қўйилган яшил рангдаги абажурга тикилиб тутрарди.
Латофат ҳаёти ҳақидаги дил изҳорини тамомлаб, юзларида томчилаб турган ёш томчиларини қўли билан артди. Альбомни ёпди ва оғир тин олиб, Кифоятга маюс тикилди. Кўзлар бир зум тўқнашиб, ерга қаради…

Download 344,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish