Раќим соли бођдонли



Download 344,5 Kb.
bet25/33
Sana23.04.2022
Hajmi344,5 Kb.
#576642
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   33
Bog'liq
4 3 Sadoqat (Bog’donli - Abdurahim Soliyev) Badiiy asar

Фориш. Июль 1961 йил.


МАЛОҲАТ

Бугун эрталаб жуда енгил уйғондим. Бирмунча вақтдан бери спортни эсдан чиқарган бўлишимга қарамай, беш-ўн дақиқа бадан тарбияси билан шуғулландим. Нонуштадан сўнг, институтни мен билан бирга битирган ўртоғимникига боришга қарор қилдим. Йўлга чиқишим билан, менинг бахтимга, у турадиган жамоа хўжалигининг юк машинаси ўтаётган экан, тўхтатиб ҳайдовчининг ёнига ўтирдим. Аввалдан ташиш бўлганлигимдан, ҳайдовчига Абдухолиқникига бормоқчи эканимни айтдим.


Машина асфальтланган тўғри йўлга чиққач, тезлаб кетди. Эрталабки хушнудлигим машинага елпиб урилаётган шабададан яна ҳам ўзгача тус олган эди. Йўлнинг икки чеккаси бир текис экилган ёш тол ниҳоллари билан ўралган. Толлар орқасида ҳар тупи бир нечатадан гул ва беш-ўнтадан кўсакларини кўз-кўз қилиб турган ғўзаларнинг «яшил денгизи» кишига ором бахш этувчи ҳусн касб этган.
Йўл-йўлакай ғўзага ишлов бераётган тракторларнинг ҳайқириғи эшитилар, баъзилари йўлга яқин жойда салобат билан «яшил денгиз»да сузарди. Бирдан йўлнинг четидаги пайкаллардан бирида универсал тракторида менга таниш чеҳрали қизни кўрдиму, таниб улгурмасдан ўтиб кетдик., кимлиги менга кейин аён бўлди.
Ярим соатча йўл босгач, хўжалик марказидаги мактаб биносига етиб келдик. Дўстимнинг уйи шу мактаб биносининг нариги томонида деб эшитган эдим, ҳайдовчи уни аниқ кўрсатиб қўйди.
Уйида Абдухолиқ ёлғиз экан. Мен кириб борганда у сезмади, китобга берилиб кетганидан бўлса керак, бошини ҳам кўтармади. Лекин, йўлда турган гугурт қутисига оёғим тегиб кетиб, унинг шақиллаши Абдухолиқни ҳам чўчитиб юборди.
- Э… келинг. Қандай шамол учирди?
- Яхши ўтирибсизми, бир отамлашайлик деб келдим.
- Раҳмат, мана ўтиринг, - у ёнидаги стулни кўрсатди.
- Қўйсангизчи, мана бу кўрпачаларда ёзилиб ўтирайлик-да, - дедим мен кулиб.
- Хўп, майли, марҳамат. Мен ҳозир…
- Ҳа, қаёққа? Э… ташвиш қилмай туринг. Бу, Малоҳат кўринмайдими?
- Ишда, ҳозир айни қизғин даври.
- Қанақа ишда?
- Рафиқамиз – турсунойчи.
- Жуда яхши.
- Бошқа ўқишга ўт десам унамади, механизатор бўламан деб туриб олди.
Шунда кўз олдимга келаётганимда йўл четида кўзимга чалинган, барваста тракторни бошқариб бораётган қиз келди. «Њша Малоҳат бўлса керак», кўнглимдан ўтди. Малоҳатнинг ўзини кўрмаганман, ўртоғимда унинг расминигина кўрган эдим. Њртоғимнинг тўйига ҳам зарур ишим чиқиб қолиб кела олмагандим.
- Бу иш яхши-куя, - деди ўртоғим бир мунча вақт жим тургач, сўнгра кулиб қўйди.
- Ҳа, нега куласиз? Мени мазах қиляпти деб ўйладингизми? – Унинг кулгисидан таажжубга тушиб сўрадим.
- Йўқ, асло. Бир ўтган ҳодиса эсимга тушди, - деб, яна кулиб қўйди ва кўрпачага чўккалади.
- Қанақа ҳодиса?
- Уйланмасимдан олдин Малоҳат билан бир аразлашиб ҳам олган эдик. Ҳа, шундай… Њқишни тамомламасимдан олдин хат ёзишиб туришимизни билардингиз. Њқишни тамомлаб, жамоа хўжалигига қайтиб келганимда Малоҳат дўконда сотучига ёрдамчи бўлиб ишларди.
Кунларнинг бирида у: «Бир учрашинг», - деб қолди. Ҳайрон бўлиб, у айтган жойга – боғнинг нариги ёнидаги булоқ бошига бордим. Бу вақтда ой ҳам кўтарилиб қолган эди. Малоҳат айтилган вақтдан ҳам илгари келган экан. У булоққа қўлини суқиб, сувга термулган ҳолда маъюс хаёл суриб турган эди.
- Ҳа, Малоҳат?
- Келдингизми?!
- Келдим. – Нима дер экан деб, унга тикилиб қолдим. Унинг юзларида ҳаяжон сезилиб турарди.
- Абдухолиқ ака, - у бошини кўтармасдан сўзларди, - сиз-ку ўқишингизни битирдингиз, ўқитувчи ҳам бўлиб олдингиз. Энди мен ҳам ўқисам…
- Малоҳат! – қувонч билан унинг сўзини бўлдим. – Шунга шунча маъюс турибсизми, сизни қарангу. Майли, жуда хурсандман. Шу тўғрида њзим ҳам сизга гап оча олмай юргандим. Қанча ёрдам десангиз тайёрман.
У менинг бу гапларимни эшитмаган каби пинагини бузмасди, ўша хаёлпаришонлигича булоққа тушиб турган ойнинг аксига тикилиб турарди.
- Хўш, қайси ўқишга бормоқчисиз?
У бирдан бурилди. Унинг бу қарашида шубҳаланиш, ишончсизлик сезилиб турарди.
- Олти ойлик механизаторлар тайёрлаш курсига…
- А?.. – ўзимни йўқотиб қўйдим, бу гап менга чақмоқдек тегди.
- Ҳа, шундай. Мен ҳам механизатор бўлсам деган эдим…
- Малоҳат, бошқа бирортасига бора қолинг. Нима қиласиз, шу…
- Шундайми? Менинг бу истагимни хоҳламайсиз, демак.? – Маъюс турган қиз бирдан дадиллашди. Мен бошим қотиб, лол бўлиб қолган эдим.
- Майли бўлмасам, хайр…
Шу сўзни айтиб, қиз ўрнидан турди ва тез бурилиб жўнаб қолди.
- Малоҳат!.. Малоҳат!..
Мен қанча орқасидан чақирмай, у фақат уйига етгач, бир қайрилиб қаради-ю, лекин тўхтамай кириб кетди. Ҳафсалам пир бўлиб уйга келдим. Кечаси билан мижжа қоқмай, тўлғаниб чиқдим. Нима қилиб қўйганимга тушунмасдим.
Эрталаб туриб, тез ювиндим ва овқатланмасдан унинг уйига бордим. Онаси нохуш қарши олди ва Малоҳатнинг эрталабки автобусда ўқишга жўнаб кетганлигини истар-истамас айтди.
Бир неча кун хат жўнатиш учун манзилини билмай, хуноб бўлиб юрдим. Охири жамоа хўжалиги раисига учрашиб, манзилини билиб олдим ва хат жўнатдим. Хато қилганлигимни айтиб, узр сўрадим. У эса, қайсарлик қилиб:

Download 344,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish