5-6--маъруза
Схемада носозликни аниқлаш. Радиоэлементлар ишдан чиқишини
таҳлил қилиш
Радиоаппаратураларнинг таъминлаш манбалари ва уларда учрайдиган
асосий носозликлар. Таъминлаш манбаларининг ишончлилигини
ошириш кўрсаткичларини ҳисоблаш
Режа:
1. РЭ аппаратураларини диагностикаси тушунчаси.
2. Техник диагностика қилишда муҳим тушунчалар.
3. РЭАсини диагностика қилишда асосий учта масала.
РЭ аппаратураларини диагностикаси тушунчаси
Техник диагностика қилиш илмий-техника соҳасидаги билимларни
тасвирлаб, ўз таркибига диагностика қилинувчи объектнинг (ДО) ҳолатини,
техник диагностика ва нозорат қилиш воситалари ёрдамида аниқлаштирувчи
назария ва услубларни киритади. Техник диагностика қилиш ГОСТ 20911-75
га асосланиб ДОнинг техник ҳолатини техник диагностика ва нозорат қилиш
воситалари ёрдамида аниқлаш жараёни ҳисобланади.
Техник диагностика қилишда муҳим тушунчалардан бири бўлиб,
диагностика қилинувчи объектнинг техник ҳолати ҳисобланади. Объектнинг
ишлаб чиқариш ва эксплуатация қилиш жараёнида ўзгартириш мумкин
бўлган хусусиятлари тўпламлари унинг техник ҳолати деб аталади. Барча РЭ
аппаратуралар, телевидения қурилмалари, радиоқабул қилгичлар, музика
марказлари ва бошқа коммуникация қурилмалари
диагностика объектлари
бўлиб ҳисобланади. Техник диагностика ва назорат қилиш воситаларига, ДО
техник ҳолатини аниқлаш учун фойдаланиладиган турли типдаги
электрорадиоўлчаш қурилмалари, ахборотли-ўлчаш системалар киради. ДО
техник ҳолатини бир қанча кўринишларга бўлиш мумкин:
1.
Ишга яроқлилик ҳолати – диагностика қилинувчи объектнинг
норматив
техник
ҳужжатларда
кўрсатилган
барча
талабларни
қаноатлантирувчи техник ҳолати ҳисобланиб, агар бирор-бир талаб
қаноатлантирилмаса, у ҳолда ДО носоз ҳолатда бўлади;
2.
Ишчанлик хусусияти - диагностика қилинувчи объектнинг
норматив
техник
ҳужжатлардакўрсатилган
барча
талабларни
қаноатлантирувчи техник ҳолати ҳисобланиб, ундан мўлжалланилиши
бўйича фойдаланиш имконияти мавжуд бўлган ҳолати ҳисобланади;
3.
Ишлашининг тўғрилиги - диагностика қилинувчи объектнинг
параметрлари қийматларини, реал вақт дақиқасида қўлланилганда, норматив
техник ҳужжатлар билан аниқланган, берилган тартибларда ва зарурий
чегараларда бўлган техник ҳолатидир.
Демак, ишга яроқли объект доимо ишчанлик хусусиятига эга ва тўғри
ишлайди. Нотўғри ишлайдиган объектда
ишчанлик хусусияти мавжуд
бўлмайди ва носоз объект бўлиб ҳисобланади. Баъзи ҳолларда ишчанлик
хусусиятига эга техник объект носоз бўлиши ҳам мумкин. Техник
диагностика қилишнинг биринчи навбатдаги мақсади ва вазифаси ДОнинг
ишчанлик
хусусиятини, ишга яроқлилик ҳолатини ва ишлашининг
тўғрилигини ишлаётган вақтида назорат қилиб бориш ҳисобланади.
Агар РЭ аппаратурани диагностика қилиш жараёнида уни носозлиги,
ишчанлик хусусияти бўзилганлиги ва нотўғри ишлаётганлиги аниқланган
бўлса, уни тузатиш учун таъмирлаш керак бўлади.
Аппаратураларни техник диагностика қилиш натижасида ажратилиши
мумкин бўлган ҳолатлар сони, унинг натижаларининг
ишончлилиги билан
аниқланади, яъни уларнинг ҳақиқий техник ҳолатига мос келишлик даражаси
билан аниқланади.Ишончлиликнинг миқдорий характеристикаси бўлиб шу
мос тушишликнинг эхтимоллиги ҳисобланади.
Давлат стандарти ГОСТ 23564-79 га мос равишда
техник диагностика
қилишнинг самарадорлиги қуйидаги кўрсаткичларда аниқланади:
- тестли таъсирлар сони;
- диагностика тестининг давомийлиги;
- диагностика қилишдаги хатолик
Р– бу
иккита ходисанинг
биргаликда юзага келиш эхтимоллиги, яъни ДО
i техник ҳолатда бўлганда,
диагностика қилиш натижасида у jҳолатда деб тан олинади. Агар
i=j бўлса, у
ҳолда объектнинг техник ҳолати
Р тўғри эхтимолликда танланганлиги
ҳисобланади.
- тўғри диагностика қилиш эхтимоллиги
Р – бу техник диагностика
қилувчи системанинг, ДО ҳақиқатан қандай техник ҳолатда эканлигини
аниқлашининг тўлиқ эхтимоллигидир;
- диагностика қилишнинг ўртача оператив давомийлиги τ
d
;
- диагностика қилишнинг ўртача нарҳи С
d
;
- диагностика қилишнинг ўртача оператив қийинлиги S
d
;
- диагностика
ва назорат қилиш
воситаси билан уланиш
қурилмасининг унификация коэффициенти;
Do'stlaringiz bilan baham: