Назорат саволлари
1. Замонавий радиоаппаратуралар қандай система ҳисобланади.
2. РЭА нинг умумий тузилиши схемаси таркибига қандай қурилмалар
киради.
3. РЭАсининг асосий ФҚПларига нималар киради.
4. РЭ системасининг асосий техник параметрларини санаб беринг.
3-4-маъруза
Носозлик белгиларини аниқлаш. Носозлик белгисини чуқур таҳлил
қилиш. Носозлиги эҳтимол бўлган функционал қисмларнинг рўйхатини
тузиш. Нуқсонли функционал қисмни ажратиб олиш.
Режа:
1. РЭВ ишлаш шароитлари.
2. Объектнинг ишга яроқли ҳолати.
3. Деградацион жараёнлар.
4. РЭВсининг жуда кенг тарқалган нуқсонлари.
5. РЭВларини ривожлантириш ва мукаммаллаштириш тенденцияси
Замонавий РЭВлар доимо ўзгариб турувчи мураккаб шароитларда
ишлайди ва кўпинча уларни тайёрлаш, эксплуатация қилиш жараёнида
турлича ташқи факторлар таъсирига тушиб қолади. Бунинг натижасида унинг
параметрларининг ёмонлашиши, аппаратураларини ишдан чиқиб қолиши,
яъни битта ёки бир нечта параметрларининг керакли чегарадан чиқиб кетиши
ёки системанинг тўлиқ ишламай қолиши мумкин. Бу жараёнлар деградацион
жараёнлар деб аталади.
Ташқи шароитлар ва ички жараёнлар таъсирида деградация
радиоэлектрон воситанинг S(t) техник ҳолатини ўзгартиради. Бундай
таъсирларни иккита гуруҳга бўлиш мумкин, яъни климатик ва механик. Бу
элементларни ишдан чиқарувчи таъсирлар ва ташқи таъсирлар натижасида
радиоэлектрон воситаси меъёрий ишлашдан четга чиқиши мумкин.
Таъсирлар давом этиши билан бу ҳолат кўпайиб нормал ишлаш ҳолатидан
четга чиқиб кетади. Нуқсонга эга бўлган элемент параметри техник
ҳужжатларда кўрсатилган, узига юклатилган вазифани бажармайди.
Нуқсонга эга аппаратура бузилган ҳолатга ўтади.
Объектнинг ишга яроқли ҳолати, унинг норматив-техник ҳужжатларда
кўрсатилган барча талабларга мос келувчи ҳолатидир. Носоз ҳолати эса, шу
талаблардан бирортасига мос келмайдиган ҳолатидир. Махсулотнинг ёки
унинг элементининг ўрнатилган талабга мос келмайдиган алоҳида ҳолати бу
унинг нуқсонли ҳолати ҳисобланади. Махсулотнинг носоз ҳолатида бир
қанча нуқсонлар юзага келиши мумкин. Нуқсонлар бир қанча турларга
бўлинади:
- аниқ (уларни аниқлаш учун норматив ҳужжатларда мос келувчи
қоидалар, услублар, воситалар кўрилган);
- яширин (аниқлаш учун мос келувчи қоидалар, услублар, воситалар
кўрилмаган);
- аҳамиятли (РЭВдан фойдаланишдаги самарадорликка таъсир
кўрсатувчи);
- критик (бундай нуқсонтда махсулотдан мўлжалланиши бўйича
фойдаланиб бўлмайди ёки мақсадга мувофиқ эмас, нуқсон критик нуқтага
етса махсулот бутунлай ишдан чиқади);
- тўғриланадиган (техник ва иқтисодий жиҳатдан тўғрилаш мумкин).
РЭВ ва унинг алоҳида элементларининг мураккаблиги, улардан
фойдаланишдаги шароитлар ва тартибларнинг турлича бўлишлиги
нуқсонларнинг ҳам турлича бўлишлигини ва уларнинг юзага келиши ҳам
турлича бўлишлигини келтириб чиқаради.
Климатик таъсирлар ҳароратни, намликни, қуёш радиациясини
таъсирига бўлинади. Атроф муҳитни ҳароратини ўзгариши РЭВсининг
элементлари параметрларига таъсир кўрсатади, яъни транзисторларнинг
кучайтириш коэффициентлари пасаяди, яримўтказгичли ўтишларда тескари
токлар ошади, ўтказувчанлик оқиши катталиги ошиб боради,
конденсаторларнинг сиғими ўтказувчанлик оқиши ҳисобига ўзгаради ва
уларнинг электрик мустаҳкамлиги пасаяди, изоляция материаллари ва
қистирмалари қуриб қолиши ҳисобига термоактив пластмассасининг
термомеханик
мустаҳкамлиги
пасаяди,
металл
резисторлар
қаршиликларининг катталиклари ўсиб боради, Тº<Тº
д
=-40 … 50ºC бўлганда
кристалл материалларда, айниқса турли ҳарорат коэффициентига эга
чегараларда ички кучланишлар ошади, ярим ўтказгичларнинг ички
қаршиликлари ошади ва металларнинг электр қаршиликлари пасаяди.
Ҳарорат таъсири бирданига юзага келадиган ёки секин-аста ўзгариб
борувчи носозликларни келтириб чиқаради.
Намлик ва атмосферанинг ёгингарчиликлари РЭВ конструкцияларида
ва элементларида деградацион жараёнларни келтириб чиқаради. Намлик
ошиб бориши билан металларда коррозия жараёнлари тезлашади, натижада
мустахкамлик
характеристикалари
ёмонлашади,
масалан
алюмин
қуймалардан тузилган конструкцияларнинг хизмат кўрсатиш вақти, 80 ...
100% намликда, икки маротабадан кўпроқга қисқариши мумкин. Изоляция
хусусиятининг ёмонлашуви контурлар, катушкалар, дросселлар ва
трансфориаторлардаги йўқотишларни оширади, резисторларнинг қаршилиги
ошади ва уларнинг намликка чидамлилиги пасаяди.
РЭВсининг жуда кенг тарқалган нуқсонларидан бири бўлиб намлик
конденсацияси, кейингиси тўлқин мосламаси трактларининг музлаши
ҳисобланади. Намлик конденсацияси ва антенна-фидер қурилмасининг муз
билан қопланиши, РЭВсини эксплуатация жараёнида параметрларини
ўзгаришига сезиларли таъсир кўрсатади. Улардан фойдаланиш жараёнида,
параметрларнинг ўзгаришида берилган электр юкламаси, ҳарорат тартибини
бузилишига,
электр
узилишларга,
ўтиш
жараёнлари
натижасида
аппаратурани ўчириб-ёқишда бузилишларга олиб келади.
Механик таъсирлар - булар зарблар, тебранишлар, тезланиш ва товуш
босимлари ҳисобланади. Тебранишлар ва зарблар радиоаппаратуралар
элементларини муддатидан олдин ишдан чиқишига, секин ишлашига ёки
секин-аста
бузилишига
олиб
келади.
Тебранишлар
таъсирида
бошқариладиган радиоэлементларнинг дастлабки созланиши бузилиб кетиши
мумкин. РЭВ сига товуш босими таъсири ҳам ҳудди тебранишлар таъсирига
ўхшаш бўлиб, унда ҳам деталлар ва қисмларга механик тебранишлар таъсир
кўрсатади. Транзисторларда микрофон эффекти юзага келади, натижада
радиоэлемент корпусида тебранишлар келиб чиқади.
Климатик
таъсирлар
радиолокацион
станцияларнинг
(РЛС)
конструкциясига ва материалларининг механик ва физик хусусиятларига
таъсир кўрсатиб, унинг элементлари параметрлари қийматларини номинал
қийматлардан четга чиқишига ёки бузилишига олиб келади. Ҳароратдаги
тебранишлар элементларнинг ишдан чиқиши интенсивлигини ошишига,
уларни тезроқ бузилишига олиб келади. Намликнинг юқори бўлиши
контактлардаги коррозия жараёнини тезлашишига, диэлектрик хусусиятини
ва изоляция қаршилигини пасайишига олиб келади, контурлардаги
йўқотишлар ва резисторлардаги қаршиликлар ошиб кетади. Деградацион
жараёнлар радиоэлектрон схемалардаги элементлар параметрларини
ўзгартиради, натижада радиолакацион станциянинг техник ва функционал
характеристикалари ҳам ўзгаради. Деградацион жараёнлар таъсирида қабул
қилгичнинг шовқин коэффициенти ўзгаради, бунинг натижасида унинг
сезгирлигива РЛС ҳаракатланиш доираси ҳам ўзгаради.
Деградацион жараёнлар юзага келадиган РЭВлар элементлари
ҳаракатланиш механизмига қараб икки категорияга бўлинади, биринчи
категорияга функционал қўлланилиш жараёнида хеч қандай моддалар
сарфлаш талаб қилинмайдиган, яъни эксплуатация қилиш босқичида
деградацион жараёнлар умуман сезилмайдидан элемент ва қурилмалар
киради.
Бундай
элементларга
диодлар,
транзисторлар,
интеграл
микросхемалар, резисторлар, конденсаторларнинг бир қисмлари киради.
Иккинчи категорияга функционал қўлланилиши жараёнида турлича
моддалар сарф қилиниб турадиган элементлар, яъни электровакуумли
асбоблар, катта қувватли лампалар, электр-нурли трубкалар, электромеханик
асбоблар, электрик машиналар киради.
РЭВларини ривожлантириш ва мукаммаллаштириш тенденцияси – бу
биринчи категория элементлари ва аппаратураларини ишлаб чиқаришга
қаратилгандир. Лекин иккинчи категория элементлари ҳам улардан
фойдаланишда доимо диққат марказида бўлиши керак.
РЭВлардан фойдаланиш босқичларидаги деградацион жараёнлар
нуқсонларни юзага келтириб чиқаради, натижада P
Do'stlaringiz bilan baham: |