«radioelektronika» kafedrasi «radioapparaturalar diagnostikasi»


Радиоаппаратуралар фанига кириш. Техника хавфсизлиги чоралари



Download 3,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/20
Sana24.02.2022
Hajmi3,97 Mb.
#218216
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
2 5350572611275328566

Радиоаппаратуралар фанига кириш. Техника хавфсизлиги чоралари.
Радиоаппаратура тузилиш схемасини таҳлил қилиш. 
 
 
Режа: 
1. Радиоаппаратуралар фанига кириш.
2. Техника хавфсизлиги чоралари.
3. Радиоаппаратура тузилиш схемасини таҳлил қилиш. 
 
 
Хозирги 
даврга 
келиб 
радиоэлектрон 
аппаратураларидан 
(РЭА)фойдаланилмайдиган соҳани тасаввур ҳам қилиб бўлмайди. Маиший 
техника воситалари, яъни радио-теле воситалари, компьютерлар, 
ахборотларни узатишва алоқа техникаси қурилмалари, автоматлаштириш ва 
бошқарув қурилмалари, робототехника, косманавтика, тиббиёт ва турли 
соҳаларда радиоэлектрон воситалардан фойдаланилади. 
РЭА ривожланиши аниқ бир йўналишда амалга ошади, яъни 
фойдаланиш диапазонининг кенгайиши, система мураккаблигини ошиб 
бориши, мажмуалаштириш, микроминиатюразициялаш, ахборотларга ишлов 
бериш ва узатишнинг рақамли услубларини қўллаш асосий йўналишлар 
ҳисобланади. 
РЭАларнинг фойдаланувчи учун асосий хусусияти фақатгина унинг 
ишлаши бўлиб қолмай, балки унинг берилган техник параметрлари ва 
характеристикаларининг аниқ бўлишлиги ҳам ҳисобланади. Шунинг учун 
уларни ишчанлигини назорат ва диагностика қилиш бўйича билимлар жуда 
муҳим ҳисобланади. РЭА ва системаларнинг мураккаблигини ошиб бориши, 
уларни техник назорат ва диагностика қилишни ҳам мураккаблашиб 
боришига олиб келади. 
Электрон қурилмаларнинг мураккаблиги ўсиб бориши, уларнинг 
функционал имкониятлари кенгайиб, сифати, самарадорлиги, нарҳи ҳам 
ортиб боришига олиб келади. Мураккаб радиоэлектрон системанинг узоқ 
вақт ва пухта ишлаши таъминланиши керак, шундагина бу система 
иқтисодий жиҳатдан фойдали ҳисобланади. Радиоэлектрон аппаратурани 


ишчанлик ҳолатини сақлаб туриш, бу техник эксплуатация қилишдаги 
асосий функционал масала бўлиб,илмий-техник таъминот талаб қиладиган 
кўп босқичли, кўп факторли жарён ҳисобланади. 
Техник эксплуатация қилиш жараёнида системанинг ҳолати бошқариб 
борилади, буни амалга ошириш учун учун, унинг ҳолати ҳақида доимо 
ахборот талаб этилади. Техник диагностика қилиш техника махсулоти ҳолати 
ҳақида маълум аниқликда ахборот олиш ҳисобланиб, радиоэлектрон 
аппаратуранинг ишлатилиши жараёнининг ажралмас қисми бўлиб қолмоқда. 
Бу жараён диагностика қилинувчи объектлар ва техник ҳужжатларда 
ўрнатилган аниқ услуб ва қонун бўйича диагностика қилишни амалга 
оширувчи фойдаланувчилар мажмуаси билан техник диагностика қилиш 
системаларида амалга оширилади. РЭ аппаратураларни техник диагностика 
қилиш, улардан функционал фойдаланишда сифатлилик шарти ҳисобланиб, 
доимо уни амалга ошириш учун илмий-техник изланишлар олиб боришни ва 
диагностика қилиш воситалари, услуб ва масалалари билан яхши таниш 
бўлган, улардан фойдалана олувчи илмий ҳодимларни тайёрлаб боришни 
тақазо этади. 
РЭАни диагностика қилишдаги энг муҳим масала бу РЭАнинг 
ҳолатини аниқлаш учун керакли параметрларни аниқлаш, бу ҳолатларни 
аниқлашнинг рационал алгоритмларини тузиш (масалан, бузилиш жойини 
аниқлаш учун) ва ҳолатларни башорат қилиш ҳисобланади. РЭА ни 
диагностика қилиш объекти сифатида тадқиқ қилишдаги асосий масала бу 
моделлаштиришдир. 
Замонавий техник диагностика қилиш – бу диагностика қилиш 
объектини техник ҳолатини тадқиқ қилувчи ва бу ҳолатни аниқловчи, 
аниқлаш услубларини ишлаб чиқувчи, ундан ташқари техник диагностика 
қилувчи системани яратиш ва ташкиллаштириш тамойиллари ҳақидаги 
билим соҳаси ҳисобланади. Техник диагностика қилиш системалари ўз 
таркибигажуда кўпуслуларни ва техник воситаларни киритади. Техник 
диагностика қилиш воситалари мураккаб қурилмалар ҳисобланади ва 


турлича схемотехник ечимлартамойиллари, элементлар базалари билан 
фарқланади. 
Диагностика қилишнинг методологик асоси бўлиб, тизимли ёндошиш 
ҳисобланади. Тизимли ёндошув - бу бир томондан объектни тўлиқлигини 
характерловчи аниқ механизмни излаш схемаси асосида жамланадиган 
тамойиллар, бошқа томондан унинг боғлиқлиги ва унинг параметрларини 
операторлар орқали таққослаш, бошқариш имкониятини тасаввур қилишдир. 

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish