Назорат саволлари
1. Техник диагностика қилиш деганда нимани тушунасиз.
2. Диагностика қилинувчи объектнинг (ДО) техник ҳолати қанча
кўринишларга эга.
3. Техник диагностика қилишнинг кўрсаткичларини айтиб беринг.
4. РЭАсини диагностика қилишда нечта масала ечилади.
5. РЭАларини техник диагностика қилишни умумий алгоритми нимадан
иборат.
7-8-маъруза
Импульсли таъминлаш манбаларидаги носозликлар. Таъминлаш
манбаларида носозликларни бартараф этиш усуллари.
Телерадиоаппаратуралар носозлигининг диагностикасига тизимий
ёндошув. Телерадиоаппаратура носозликларини аниқлаш усуллари.
Режа:
1. РЭ аппаратураларини назорат ва диагностика қилиш усуллари.
2. РЭАсини сифатлилигини баҳолашнинг асосий усуллари.
3. Технологик жараёнларни назорат қилиш.
4. Назорат ва диагностика қилиш услублари.
5. Автоматлаштирилган назорат қилишнинг тузилиши.
РЭаппаратураларини
назорат
ва
диагностика
қилишда
РЭ
қурилмаларини сифатини назорат қилиш асосан уларни яратиш, ишлаб
чиқариш, текшириш ва ишлатиш жараёнларида амалга оширилади. Яратиш
жараёнидаги назоратда схема ичидагиназорат ва функционал назорат амалга
оширилади. Схема ичидаги назоратда схема элементларининг ишлаши
самарадорлиги назорат қилинади. Функцинал назоратда эса, назорат
қилинаётган объектнинг параметрларини ўлчаш аниқликлари ва назоратнинг
тўлиқлиги текширилади.
РЭАнинг сифати - бу истеъмолчи талабларини қаноатлантирувчи
махсулотнинг хусусиятлари тўплами ҳисобланиб, уни тайёрлаш ва ишлаб
чиқариш жараёнида ўрнатилиб, ишлатиш жараёнида объектив баҳоланади.
Лекин олинган ахборотлар, РЭАларни барча параметрларини, улардан
фойдаланиш жараёнида ўлчашнинг имконияти бўлмаслиги сабабли унчалик
етарли ҳисобланмайди. Ундан ташқари РЭАсини ишлаб чиқариш учун катта
маблағ сарф қилинганлиги учун, аниқланган носозликлар унинг сифатига ўз
таъсирини кўрсатади. Бу муаммо РЭАсини микроминиатюризация қилиниши
сабабли,яъни бутун бир блоклар интеграл микросхема кўринишида,
таъмирлаш мумкин бўлмайдиган қилиб яратилиши натижасида янада
мураккаблашиб бормоқда.
РЭАсини сифатлилигини баҳолашнинг асосий усулларидан бири
бўлиб, назарий ҳисоблашларни амалга ошириш ҳисобланади. Лекин
ҳисоблашлар орқали баҳолаш, экспериментал текширишлар йўли билан
тасдиқланади.
РЭАсини
сифатлилигини
баҳолаш,
РЭАсининг
мураккаблашиб бориши ва микроминиатюризация қилиш жараёнининг
ривожланиб бориши билан юзага келадиган муаммолар, уларни ишлаб
чиқаришнинг барча босқичларида, яъни РЭАсини норматив-техник
ҳужжатларни яратишдан бошлаб, тайёр махсулотни ишлаб чиқаришда, унинг
параметрларини назорат қилиш йўли билан амалга оширилади.
Ишлаб чиқаришни технологик тайёрлашнинг ягона стандартига асосан
технологик назорат қилишнинг қуйидаги кўринишлари ўрнатилади:
- унификация қилиш бўйича (ягонали, унифицирланган);
- жараённи ўзлаштириш бўйича (ишчи, келажакли);
- ҳужжатларда ўрнатиладиган ҳаракатларни бошқариш даражаси
бўйича (йўналишли, операцион, йўналишли-операцион).
Жараёнларни ягонали ёки унифицирланган эканлигини назорат
қилинувчи объектларнинг таркибидаги элементларининг сонлари орқали
аниқланади (битта ёки бир турли ёки турлича хилдаги назорат объектлари).
Назорат қилишнинг ягонали жараёни битта турдаги махсулотларни ва
бир типдаги технологик жараёнларни назорат қилишда қўлланилади.
Унифицирланган назорат жараёни эса, ҳужжатларда изоҳланган барча
операциялар мавжуд бўлганда, назорат қилишнинг ишчи жараёни сифатида,
яъни назорат қилишнинг ишчи жараёнини яратишдаги ахборотли асоси ва
назоратнинг типли жараёнига стандартларни ишлаб чиқишда қўлланилади.
Назорат қилишнинг ишчи жараёни ишчи техник ҳужжатлар талабларига мос
аниқ объектлар учун қўлланилади.
Назорат қилишнинг келажакли жараёни, ишлаб чиқаришни қайта
таъминланганда, назорат қилишнинг ишчи жараёнлари учун ахборотли асос
каби ишлаб чиқилади ва нисбатан мукаммалроқ назорат қилиш
услубларидан фойдаланиш ва нисбатан самарадор назорат қилиш
воситаларидан фойдаланишга мўлжалланади.
Назорат қилиш жараёнида йўналишли, операцион ва йўналишли-
операцион усуллардан фойдаланишда, назорат қилиш жараёни соҳа
стандартларида ёки корхона стандарларида қуйидаги назорат объектлари
учун ўрнатилади: материал, яримфабрикат, тайёрлама, деталь, йиғиш
бирлиги, мажмуа, комплект, технологик жараён.
Материални, яримфабрикатни, тайёрлама ва деталларни назорат
қилишда назорат қилинаётган объект таркибига материал маркаси, геометрик
ва физик-кимёвий параметрлари, ташқи ва ички дефектлар кабилар киради.
Йиғиш бирлиги, мажмуалар ва комплектлар учун геометрик ва функционал
параметрлар, ташқи ва ички нуқсонтлар назорат қилинади. Технологик
жараён учун эса, сифатли ва миқдорий характеристикалар назорат қилинади.
Шунингдек, агар техник шартлар талаб қилинса,маҳсулотнинг қадоқланиши,
тўлиқлиги, сақланиши ва хизмат кўрсатувчи ҳужжатларни текшириш керак
бўлади.
Технологик жараёнларни назорат қилишда ёрдамчи материаллар
параметрларини, технологик асбоб-ускуналарни, шу жумладан назорат
қилиш воситаларини, технологик жараённи аниқлиги ва стабиллигини,
ташқи шартлар характеристикаларини текширишга рухсат берилади.
Операцион назорат қилишда деталларнинг ва йиғиш бирликларини
назорат қилинувчи белгиларини, ишлаб чиқариш жараёнида уларга
қўйиладиган талабларгамос келишлиги масаласи ечилади, шунингдек
технологик жараённинг миқдорий ва сифатли характеристикалари
аниқланади.
Тайёр махсулотни қабул қишдаги назоратда тайёр махсулотнинг
норматив-техник ҳужжатларда ўрнатилган талабларга мос келишлиги
масаласи ечилади, ундан ташқари комплектлиги, қадоқланиши, ундан
фойдаланиш учун транспортировка қилишга яроқлилиги текширилади.
Назорат қилиш жараёни тўртта тоифагаа бўлинади. Тўлиқ назорат
қилишда барча ҳоҳлаган тоифа тўлиқлигича ва танлов бўйича назорат
қилишга бўлинади, назорат қилинувчи объектга боғлиқлик бўйича узлуксиз,
даврий ва ихтиёрий (фақат танлов бўйича) назорат қилишга бўлинади.
Тўлиқлигича назорат махсулотнинг сифатига жуда юқори талаб
қўйилганда, яъни ишлаб чиқаришда ва уни ишлатишда хеч қандай
нуқсонларга йўл қўйилмаслик учун қўлланилади. Танлов бўйича назорат
қилиш, назорат қилинувчи махсулотнинг миқдори етарлича кўп бўлганда,
назорат қилиш мураккаблашиб кетганда, автоматик ва ишлаб чиқариш
линияларида бажариладиган операцияларда махсулотни бузилишини назорат
қилишда қўлланилади. Узлуксиз назорат доимий равишда миқдорий ва
сифатли характеристикаларни таъминлаш керак бўлганда технологик
жараёнларни назорат қилиш учун қўлланилади. Бунда автоматик ва ярим
автоматик назорат қилувчи воситалардан фойдаланилади. Доимий назорат
(тўлиқ ёки танловли) махсулотни, технологик жараёнларни барқарорлигида
ва ўрнатилган ишлаб чиқаришда қўлланилади. Ихтиёрий назорат унчалик
муҳим бўлмаган махсулотлар ва технологик жараёнлар учун амалга
оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |