«radioelektronika» kafedrasi «radioapparaturalar diagnostikasi»



Download 3,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/20
Sana24.02.2022
Hajmi3,97 Mb.
#218216
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
2 5350572611275328566

Назорат саволлар 
1. РЭАларнинг фойдаланувчи учун асосий хусусияти нимадан иборат. 
2. Техник эксплуатация қилиш жараёнида системанинг ҳолати қандай 
бошқариб борилади. 
3. Замонавий техник диагностика қилиш деганда нима тушунилади. 
 


2-маъруза 
Ихтиёрий мураккабликдаги радиоэлектрон аппаратурада 
носозликларни мантиқий аниқлашга тизимий ёндошиш. 
 
Режа: 
1. Замонавий радиоаппаратуралар 
2. РЭА нинг умумий тузилиши схемаси 
3. РЭА сининг асосий ФҚПлари 
4. РЭ системасининг асосий техник параметрлари 
Замонавий радиоаппаратуралар – бу функционал мўлжалланиши, 
қўлланиш соҳаси, тузилиши, таркибидаги элементлар сони ва боғланиши, 
тўлқинли ва энергетик диапазони, системада кечадиган жараёнларга қараб 
мураккаб система ҳисобланади. Кўпгина РЭАлар ягона умумий тузилишга ва 
аниқланган парметрлар – функционал қўлланиладиган параметрлар (ФҚП), 
техник параметрлар (ТП),техник эксплуатация параметрлари (ТЭП) 
тўпламларига эга ҳисобланади. 
Радиоэлектрон аппаратуралар радиоканаллар орқали, электромагнит 
тўлқинлар ёрдамида ахборотларни узоқ масофаларга узатиш ва қабул қилиш 
учун мўлжалланган қурилмалардир. РЭАларда сигналларга ишлов бериш 
амалга оширилади, масалан сигналларни сезиш, уларни баҳолаш, турли 
шовқинлар, халаллар ва бошқа сигналлар фонида кераклигини ажратиб 
олиш, трактлардаги шовқинларни бостириш, частотали фильтрлаш ва 
сигнални кучайтириш. 
РЭА нинг умумий тузилиши схемаси таркибига қуйидаги қурилмалар 
киради: ахборот манбаи, ахборот ўзгартиргич (кодер), узатиш тракти 
модулятори, ўта юқори частота (ЎЮЧ) генератори, қабул қилиш ва узатишни 
амалга оширувчи антенна-фидер қурилмаси (АФҚ), частота ўзгартирувчига 
(ЧЎ), оралиқ частота кучайтиргичига (ОЧК), демодуляторга, декодерга, 
сигнални аниқловчи қурилмага (САҚ) ва унинг параметрларини ўлчовчига 
(ПЎ) эга кириш занжири қабул қилгичи, ахборотни тасвирловчи индикатор 


ва ахборот олувчилар киради. РЭА сининг энг асосий қисми бўлиб автоматик 
ростловчи (АЧЎ) ва бошқарувчи қурилма (АБҚ) ва ёлғон сигналларни 
стабилловчи қурилма (ЁССҚ), шуниндек таъминлаш манбааси ва турли 
кўринишдаги энергия ўзгартиргичлари ҳисобланади. 
РЭА битта узатувчига эга ва бир қанча қабул қилувчига эга 
системаларда ёки аксинча, симплекс ва дуплекс схема бўйича ишлаши 
мумкин. 
РЭА сининг асосий ФҚПларига қуйидагилар киради: 
- РЭАнинг фаолиятининг ишчи соҳаси, яъни минимал ва максимал 
узоқликдаги фаолияти (D
min 
ва D
max
); минимал ва максимал азимут қиймати 

min
ва α
max
); жойнинг минимал ва максимал бурчак қиймати (β
min 
ва β
max

ёки баландлиги (h
min 
ва h
max
) биланчегараланган ишчи соҳаси; 
- ўлчанаётган координаталар миқдори ва хатолик катталиги билан 
аниқланадиган параметрларнинг ўлчаш аниқлиги (кўпинча миқдорий 
ўлчашда А-σ
А
параметрларни ўлчашнинг ўртача квадратли хатоликлари 
танланади); 
- ахборотларга ишлов бериш учун сарфланадиган вақт билан 
аниқланувчи оперативлик; 
- ўтказувчанлик 
хусусияти 
(“савол-жавоб” 
тамойили 
бўйича 
ишлайдиган РЭВ учун) аниқланган вақт интервали давомида, берилган 
аниқликда бир вақтда хизмат кўрсатувчи тизимлар сони билан аниқланади; 
- РЭВ ни радиотехник тизимлар каби рухсат бериш хусусияти; 
- бузилишга барқарорлиги ва самарадорлиги; 
- массаси, ўлчами ва сарф қиладиган қуввати (энергияси). 
РЭАсининг техник параметрлари берилган ФҚПларни ишлашини
таъминловчи инженерлик ечимлар ҳисобланади.Техник параметрлар 
РЭАсини 
радиоэлектроника 
маҳсулоти 
сифатида 
изоҳлайди. 
Бу 
параметрларнинг қийматлари ва техник ечимлари оптималлик 
критерияларига мос келувчи оптимал қийматга яқинлашган ёки унга тенг 


бўлиши керак. Параметрлар миқдори ва таркиби ФҚП мажмуаси ва 
функционал мўлжалланишига боғлиқ ҳисобланади. Улар ҳар бир параметри 
алоҳида битта ёки бир қанча қурилмаларнинг асосий кўрсаткичи бўлиб 
ҳисобланаган РЭ системани характерлайди. 
РЭ системасининг асосий техник параметрларига қуйидагилар киради: 
- радиотўлқин диапазони (λ
min 
… λ
max
); 
- сигнални ва унинг параметрларини модуляция қилиш услублари 
(модуляция чуқурлиги К
М
, модуляция қилувчи функциянинг 
кўриниши, модуляция частотасиF
М
); 
- нурланиш методи – нурланиш йўналиши – G(α,β,γ); 
- узаткичнинг импульсли ва ўртача қуввати (Р
и
, Р
ўр
); 
- сигнал давомийлиги (τ
и
, τ
р
, τ
с
); 
- антеннанинг йўналиш диаграммаси шакли (cosec
2
, cosec
3/2
); 
- қабул қилгичнинг шовқин коэффициенти N
sh
, қабул қилгичнинг 
сезгирлиги; 
- қабул қилгичнинг ўтказувчанлик хусусияти ΔF
ққ
; 
- қабул қилувчи трактнинг статик характеристикалари (Р
р о
, Р
l T
); 
- қабул қилувчи трактнинг оптималлаш даражаси; 
- конструкцияси ва элементлар базаси; 
- тасвирлаш, 
ўлчаш 
ва 
сезиш 
қурилмасининг 
чиқиш 
характеристикалари. 
РЭ системасининг техник характеристикалари системани лойиҳалаш 
даврида шакллантирилади ва фан ва техниканинг замонавий даражасига мос 
келиши керак ҳисобланади. Элементлар базаси, схематик ечимлар 
структурани оптималлаш, юқори пухталикни таъминлаш системани 
яратишдаги асосий самарадорлик ҳисобланади. 
Техник эксплуатация (ТЭ) қилиш параметрлари системадан 
функционал фойдаланишда унинг ичида ва системадан ташқарида 
ўрнатиладиган, 
системанинг 
ишлаши 
давомидаги 
ўзгаришларни 
тасвирловчипараметрлардир. ТЭ қилиш параметрлари таркибига аввало 


пухталик хсусияти параметрларини, яъни бузилишга барқарорликни, 
чидамлилиги, сақланишлиги, таъмирлаш мумкинлиги ва уларнинг ўзаро 
боғлиқлигини киритиш мумкин. Системанинг техник эксплуатацияси шу 
боғлиқликнинг характерига, системанинг тузилиши хусусиятига ва 
системанинг компазицион тасвирланиш хусусиятига боғлиқ ҳисобланади. 
Шундай қилиб ТЭ параметрлари гуруҳига бузилишга барқарорлик, 
чидамлилик, таъмирталаблик, чиқишдаги ва киришдаги сигналларнинг 
турлича ҳолатлилиги, системанинг функционал қўлланилишига тайёрлиги, 
элементлар ва боғланишлар тўпламлари, системанинг структураси ва 
композицияси кабилар киради. 

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish