«radioelektronika» kafedrasi «radioapparaturalar diagnostikasi»



Download 3,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/20
Sana24.02.2022
Hajmi3,97 Mb.
#218216
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
2 5350572611275328566

 
Назорат саволлари 
1. РЭВ ва техник диагностика қилиш объекти (ТДО) параметрларини 
характерловчи қандай гурухларга бўлиш мумкин. 
2. Объектнинг кўрсаткичларига нималар киради. 
3. Нуқсоннинг чуқурлигини қандай аниқланади. 
4. Нуқсонли (бузилган) жойни излаш қандай кўрсаткичлар билан 
характерланиши мумкин. 
5. Диагностик параметрларни тўпламларини танлаш жараёнини қандай 
босқичларга бўлиш мумкин. 


11-маъруза 
Визуал текшириш усули. Электрон ўлчов асбоблари ёрдамида аниқлаш 
усули. 
 
Режа: 
1. ДП тўпламларини танлаш. 
2. Ишлаш хусусиятини аниқловчи параметрлар. 
3. Электрон ўлчов асбоблари ёрдамида аниқлаш усули. 
 
Диагностика қилиш параметрларини (ДП),битта ёки бир нечта 
диагностика операциясини амалга ошириш учун танлаш кўп алтернативали 
масала ҳисобланади. Диагностика қилиш масаласини ечиш учун ДП 
тўпламларини танлаш, жуда кўп факторлар орқали аниқланади, уларнинг 
ичида асосийлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: диагностика қилинувчи 
объектнинг мақсадли функцияси, унга техник хизмат кўрсатиш стратегияси, 
берилган техник диагностика қилиш воситалари тўпламлари, диагностика 
қилиш вақти, диагностика қилиш воситасининг нарҳи ва диагностика қилиш 
режимида РЭВнинг ишламай турган вақтини ҳисобга олган ҳолда 
диагностика қилишга жараёнининг нарҳи. 
ДПни танлашни диагностика объектининг ишлаши жараёнида иккита 
даврда амалга ошириш мумкин: 
- лойиҳалаш даврида, яъни лойиҳаланилаётган РЭВ ҳақида ва унга 
техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш стратегиясини, услуб ва воситалари 
ҳақида дастлабки мақсад ва масалалар ўйлаб топилаётганда амалга 
оширилади; 
- техник эксплуатация даврида, яъни функционал қўллашни 
мукаммаллаштириш даврида, ёки техник хизмат кўрсатиш кўрсаткичларини 
такомиллаштиришда ёки ундан фойдаланиш шароитларида пухталигини 
ошириш заруррияти юзага келгандамуаммолар юзага келса. 


Агар лойиҳалаш даврида ДПни танлаш масаласи, умуман диагностик 
таъминлаш масаласи оптимал хал қилинган бўлса, у ҳолда иккинчи давр 
унчалик муҳим ҳисобланмайди.Лекин доимо ҳам объектни лойиҳалаш ва 
тайёрлаш даврларида оптимал диагностик таъминотни амалга оширишнинг 
имконияти бўлмайди, бунга асосий сабаб оптималлаш критерияларининг 
турлича бўлишилиги ҳисобланади. РЭ қурилмалар ва системаларни ишлатиш 
шароитлари, уларни лойиҳалашга қўйилган техник шартларга нисбатан
жуда тез ўзгаради. Лойиҳалаш ва синаш жараёнларида қониқарли 
ҳисобланаган РЭВ, уч ва тўрт йил ишлатилгандан сўнг бутунлай бошқа 
ечимларни, яъни янги қараш бўйича янги услуб ва воситаларниталаб қилиши 
мумкин. Шуни таъкидлаш керакки, ҳар томонлама оптимал РЭВ ни яратиш 
жуда қийин ва қиммат туради. РЭВ ни тайёрлаш ва синаш даврида асосий 
эътиборни функционал қўлланиладиган параметрларга қаратилади, уни 
ишлатиш иккинчи ўриндаги иш деб қаралади.Албатта, агар система 
аниқланган параметр бўйича ишлатиш талабини қаноатлантирмаса, у ҳолда 
бошқача иш тутилади, лекин хозир қаралаётган РЭВ оптималга яқин деб 
ҳисобланади. 
Агар, диагностика масаласини лойиҳалаш даврида аниқ ва чуқур қилиб 
ечилса, қурилмани ишлатиш жараёнида ҳам диагностика қилиш масаласи 
ечимидан тўлиқ фойдаланилади. Шундай қилиб, ДП тўпламларини танлаш 
РЭВни яратишнинг барча даврларидаги диагностик таъминлашнинг асосий 
масалаларидан бири ҳисобланади. 
ДП тўпламлари охирги диагностика масаласи амалга оширилган 
тартибга доимо боғлиқ ҳисобланади. Шунинг учун ДП тўпламлари, унинг 
аниқланган ҳолати учун танланади, масалан қурилманинг ишлатилишида, 
ишлаш хусусиятини диагностика қилишда, ундаги нуқсонларни аниқлашда,
алмаштириш йўли билан бузилишни бартараф этишда, таъмирлаш учун 
бузилган жойни аниқлашда ва барча тиклаш ва монтаж ишлари амалга 
оширилгандан сўнг, унинг ишлаш хусусиятинини назорат қилишда. 


ДП 
тўпламларини 
танлашдаги 
энг 
муҳим 
фактор 
бўлиб, 
ахборотлаштирилганлик, яъни r
t.t
–тўлиқ текширишкоэффициент билан 
характерланувчи текширишларнинг тўлиқлиги ҳисобланади. Ундан кейинги 
ўриндаги фактор бўлиб, жорий диагностик назорат қилишнинг нарҳи, 
диагностика ва диагностика қилиш воситасининг нарҳи ҳисобланади. Агар 
жорий диагностика қилиш натижасида РЭВ ишга яроқсиз деб топилган 
бўлса, лекин ишлатилаётган бўлса, ундай ҳолда ДП тўпламларини 
шакллантиришда, 
асосий 
эътиборни 
параметрларнинг 
номинал 
қийматларини ва рухсатларнинг мўлжалланишини танлаш муаммосига 
қаратилади. Агар ДП сифатида функционал қўлланиладиган параметрлар 
танланса, у ҳолда рухсатлар тактик мулоҳазалардан келиб чиқиб 
мўлжалланади. Агар РЭВ схемаси, ДП сифатида техник параметрлардан 
фойдаланиладиган қилиб танланган бўлса, у ҳолда функционал 
қўлланиладиган параметрлар билан техник параметрлар ўртасида 
боғлиқликни ўрнатиш зарур ҳисобланади. 
Қурилмани техник ҳолати ҳақида ечим қабул қилиш асосан у ҳақидаги 
ахборотларни тасвирлаш орқали амалга оширилади. Унинг ишчанлик 
хусусиятини назорат қилиш, РЭВ ишлашини назорат қилишдан доимо 
юқорида туради. РЭВсини ишлашини аниқлаш учун ДП тўпламлари, 
бошқариш оператор орқали амалга ошириладиган ёки ахборотлари бевосита 
инсон томанидан фойдаланиладиган РЭВ учун танланади. Бу тўпламнинг 
асосини РЭВ ва системасидаги охирги қурилмаларида функционал 
қўлланиладиган параметрлари ташкил этади. Бундай параметрларга 
қуйидагилар киради: 
- радиоқабулқилгичнинг товушни қабул қилувчи параметрлари; 
- ҳарф чоп этувчи (телеграф аппаратида); 
- РЛС индикаторларидаги шовқинли ёруғлик ёйилмасива бошқалард. 


РЭВ маҳсулотини ишлашини органолептик текшириш услуби 
РЭҚсидаги зарарланган жойларни кўрсатиб бериш имкониятини беради. 
Малакали муҳандислар ҳар доим РЭҚсидаги юқори қувватли каскадлардаги 
иссиқдан куйган жойларни аниқлаши мумкин. РЭҚ ва системалардаги визуал 
аниқлаб бўлмайдиган параметрларнинг бир қисми, “яроқли-яроқсиз” 
тартибида ишлайдиган диагностика ва назорат қилувчи ўрнатилган махсус 
восита ёрдамида назорат қилинади. 
Параметрлар тўпламларини оптималлаш, қурилмани ишлашини 
назорат қилишда амалга оширилмайди, зарурат бўлганда уни ишлаш 
хусусиятини назорат қилиш учун ДП тўпламларини танлашда қўлланилган 
услублар орқали амалга ошириш мумкин. 

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish