«radioelektronika» kafedrasi «radioapparaturalar diagnostikasi»


Носозликларни аниқлаш усуллари



Download 3,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/20
Sana24.02.2022
Hajmi3,97 Mb.
#218216
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
2 5350572611275328566

 
Носозликларни аниқлаш усуллари
Электрон 
аппаратуралардаги 
юз 
берувчи 
носозликларни 
аниқлашнинг синалган усуллари мавжуддир. 
Носозликни аниқлашдаги энг биринчи қадам, бузилиш юз берган 
аппаратнинг ташқи томондан кўриб чиқиш хисобланади. Бундай текшириш 
натижасида, предохранителлар куймаганлиги, ташқи компонентларнинг 
дастлабки ранглари ўзгармаганлиги, боғловчи симлар узулмаганлиги, босма 
схемалардаги 
ўтказгичлар 
қирилмаганлиги 
уланган 
боғланишларда 
деффектлар 
юзага 
келмаганлиги, 
трансформатордан 
куйган 
хид 
чиқмаётганлиги, коррозия излари йўқлиги, деталлар қизиб кетмаётганлиги, 
кондесаторларда қизиш юз бермаётганлиги кузатилади. 
Агар кўрсатиб ўтилган деффектлар аниқланса, уларни бартараф 
этишга харакат қилинади. Бундай деффектлар бартараф қилинганда хам 


аппарат ишлаш қобилияти тикланмаса кейинги текшириш усули 
қўлланилади. 
Носозликни аниқлаш учун дастлаб таъминлаш манбаси текширилади. 
Буниниг учун таъминлаш манбаси нормал юкланиш берилганда кучланиш 
даражасининг тўғрилиги текширилади. Агар таъминлаш манбаси чиқишини 
аппаратурадан узуб олинганда, унга эквивалент юкланиш улаб, сўнгра 
текшириш керак бўлади. 
Аналогли қурилмани ёки рақамли қурилмани аналогли қисмини 
текшириш учун статик режимидан фойдаланиш керак бўлади. Агар статик 
режимда аппаратура нотўғри ишласа, у сигналга тўғри ишлов бермайди. 
Рақамли қурилмаларда кўпгина дастлабки холатларни ва дастлабки 
шартларни тўғри амалга ошираётганлиги текшририлади. 
“Орқадан бошланишга” усули билан носозликларни аниқлашда, 
дастлаб динамикли ўлчаш аппаратуранинг чиқиш қисмида амалга 
оширилади, сўнгра схема бўйича текшириш кириш томонга қараб амалга 
ошрилади. Текширишлар хар бир каскадлар чиқишларидан олинаётган 
сигналлар холатларига қараб бохоланади. Носоз каскад шу тартибда 
аниқланади. Буниниг учун созловчи хар бир каскад чиқишдаги нормал 
сигнал қандай бўлишлигини билиш шарт хисобланади. 
Агар бузилган каскад олдинги текширилган каскад чиқишдаги таъсир 
кўрсатаётган бўлса, ёки нормал кириш сигнали юзага келмаса, созловчи 
сигнални имитация қилиш учун сигнал геператоридан фойдаланиши керак. 
Имитация қилувчи сигналнинг параметлари нормал сигнал параметрларига 
иложи борига қин бўлиши керак. Кўпинича чиқиш сигнали аниқланган 
доимий ташкил этувчиларга эга бўлиши керак. Кўпгина сигнал 
геператорлари чиқишида оимий ташкил этувчи даражадаги сигнални 
ўрнтишнинг чегараланган имкониятига эгадир. Шунинг учун керак бўлган 


холатларда кучланиш бўлувчиси ва бўлувчи сиғимдан фойдаланиш керак 
бўлади (12.2- расм). 
12.2-расм. Чиқишдан киришга қараб текшириш йўли билан носозликни 
аниқлаш 
Схемани кетма-кет бўлиши усули кўп каскадли, мураккаб 
қурилмаларни текшириш учун қўлланилади, ва дастлаб схеманинг ўртасида 
жойлашган каскад чиқишдаги сигнал текширилади, сўнгра носозлик мавжуд 
бўлган ярим схеманинг ўртаси текшрилади, шу тартибда носоз каскад 
аниқлангунча текшириш давом эттирилади. 
Масалан, 8 каскадли схеманинг бешинчи каскадида бузилиш юзага 
келган бўлсин. Бешинчи каскад бузилганлигини аниқлаш учун қуйидаги 
процедура амалга оширилади. 
чиқиш 
Киришга 
қараб 
текшириш 
Каскад
Каскад
Бузилга
н каскад
Каскад
Кириш
Чиқиш 
сигнал
и 
мавжу
д эмас 
Нормал 
сигнал


Таъминлаш манбасини текшириландан сўнг, тўртинчи каскад чиқиши 
текширилади. Агар тўртинчи каскад чиқишида нормал сигнал борлигини 
аниқланса, олтинчи каскад чиқиши яъни охириги каскад билан тўртинчи 
каскад ўртасидаги каскад текширилади. Агар олтинчи каскад чиқишидан 
олинаётган сигнал нормал сигналдан фарқланса, у холда бешинчи каскад 
бузилган 
хисобланади. 
Бу 
усул 
радиоприёмникларини, 
узатувчи 
приборларни, яъни бир-бирларига боғлиқ бўлмаган каскадга эга 
аппаратлардаги носозликларни аниқлаш учун қулай хисобланади. 
Тескари боғланишга эга занжирли тизимлар ва қисм тизимларида 
носозликларни излаш жуда мураккаб хисобланади, уни амалга ошириш учун 
бу занжирини узиш керак бўлади. Тескари боғланиш узилган нуқтасига мос 
доимий кучланиш ёки керакли сигнал бериш керак бўлади. Сўнгра бутун 
схема бўйича носозликни аниқлаш учун кучланиш даражасини ёки сигнал 
шаклини текшириш керак бўлади. Тескари боғланиш узилган нуқтасига 
берилган кучланиш ва сигнални, схема бўйича ўзгариш реакциясини 
текшириш учун ўзгартириб бориш мумкин. 
Номал ишлаш 
вақти 5-25 йил 
Б
уз
и
л
и
ш
и
н
те
н
си
вл
и
ги
20 
Эскириш 
Вақт
Дастлабки 20 
хафтада 
бузилиши


12.3- расм. Бузилиш интенсивлиги эгри чизиғи 










2
1
1
CC
R1
2
1
U
U
,
R
R
R
U
I
I
I
ÄÑ
âõ
R
R
12.4-расм. Сигнал киритиш схемаси 
Сигнал 
генератори 
Текширилаётган 
каскад 
Исс 
R

I
R2 
R



Кўпинча узилиш петляси унчалик катта бўлмаган қувватли сигнал 
бериш қулай нуқтада жойлашади. 12.4- расмда тескари боғланишга эга 
схемаларни текшириш усулининг частотани фазали автоматик қуриш 
(ФАПЧ) петляси учун кўрсатилган. Бунда таъминлаш манбаси ва 
генераторнинг чиқиш сигналари, петляни узишдан олдин текширилиши
керак. Бунда 
0
f
стабил бўлмайди, ёки қиймат бўйича “нотўғри” бўлиши 
мумкин, агар у бутунлай йўқ бўлса, у ҳолда кучланиш билан бошқарилувчи
генератор буилган ҳисобланади.
Бизга маълумки мураккаб тизимлар мантиқий қисмтизимлар асосида 
қурилади. Тизим тўлиқлигига носозликларни аниқлаш учун жуда мураккаб 
бўлиши мумкин, лекин бу тизимда ҳар бир қисмтизимни бир-бирларига 
боғлиқ бўлмаган ҳолларда текшириш мумкин ҳисобланади.
Носозликни аниқлаш учун чиқиш сигналини маълум тўғри натижа 
билан таққослаш. Чиқишдаги нотўғри сигнални, нормал ишлаётган схема 
чиқишдан олинган сигнал билан таққосланади. Бунда созловчи схемадан 
чиқиши керак бўлган сигнал қандай бўлишлигини, уни нормал ишлаётган 
схема чиқиш сигнали билан таққослашни билиши керак. Баъзи ҳолларда
қурилманинг ишлатиш бўйича инструкциясида чиқиш сигнали қандай
бўлишлиги берилган бўлади. Агар бу инструкция созловчи қўлида бўлмаса, 
созловчи ўз малакасига қарамай, чиқиш сигналини қандай бўлишлигини
билмаса, у ҳолда худди шундай нормал ишловчи аппаратуранинг чиқиш 
сигнали билан таққослаш керак бўлади. Бу усулни рақамли қурилмалар ва 
микропроцессорлар асосида қурилган аппаратураларда қўллаш яхши фойда 
беради.
Схема компонентларини алмаштириш усули. Бузилган қурилмалардаги 
босма платаларни, янги ёки иш қобилиятини йўқотмаган платаларга
алмаштириш, қурилмани созлашнинг яна бир усули ҳисобланади.
Қурилмани созлаш муддатини қисқартириш учун бу усулдан жуда кўп 
йирик компаниялар фойдаланадилар. Чунки баъзи бир қурилмалардаги


носозликларни аниқлаш учун ўтказиладиган текширишлар, компонентни 
алмаштиришга қараганда қимматроқ тушади. Кўпгина керакли компонентлар 
ва босма платалар қурилмани ўрнатиш давомида, ёки уларни манбаага, 
тизимга улаш пайтида бузилиши мумкин. Бу борада қурилмани тезда ишга 
тушириш учун, бузилган компонентни ёки босма платани алмаштириш жуда 
қулай ҳисобланади. Бу усул қурилмани ёки тизимни ишламай туриш 
вақтини 
максимал 
даражада 
қисқартиради. 
Алмаштирилган
компонентларни ёки платаларни қурилма ишга тушириб юборилгандан
сўнг, хотиржам текшириш ва иложи бўлса созлаш мумкин. Компонентни ёки 
босма платани алмаштириш учун, созловчи шу компонент ёки плата ишдан 
чиқганлигига ишонч ҳосил қилиш керак. Уларни алмаштириш қурилмани
ток манбаасидан узиб қўйиб амалга оширилади. Шундай қурилмалар борки, 
ток манбаасига уланганда фақат битта эмас, бир қанча деталлари ишдан
чиқиши мумкин. Шу сабабли созловчининг малакаси шу 
компонентларнинг қайсилари ишдан чиққанлигини аниқлашга етарли
бўлиши керак. Ундан ташқари созловчиларга бу усул ўрганиш бўлиб 
қолиши ва текширишнинг бошқа усулларидан фойдаланмай фақатгина 
компонентларни ва босма платаларни алмаштиришга ўрганиб қолишлари 
мумкин.

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish