Радиоэлектроника асослари муҳаррир — Қ. Азимов


III. Вектор диаграммалар усули



Download 13,17 Mb.
bet13/164
Sana05.07.2022
Hajmi13,17 Mb.
#740056
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   164
Bog'liq
РАДИОЭЛЕКТРОНИКА АСОСЛАРИ

III. Вектор диаграммалар усули. Гармоник тебра- ниш характерига эга бўлган жараёнларни ўрганишда уларнинг вақт диаграммаларидан кенг фойдаланилади. Лекин бу усул ёрдамида тебранишлар устида алгебра- ик амаллар бажариш ва натижавий фазаларини ўрга- ниш жуда ноқулай. Бундай ҳолларда вектор диаграм­малар усулидан фойдаланиш текшириш ва занжирлар- ни ҳисоблаш ишларини осонлаштиради.
Вектор диаграммани тузиш қоидаси қуйидагича: тебраниш амплитудасига тенг ёки мутаносиб бўлган

2.8-расм. Тебранишнинг вақт диаграммаси билан вектор диаграммаси орасидаги боғланиш.
бирор ўлчамли радиус векторни олиб, у бирор текис- ликда соат тилига (стрелкасига) тескари йўналишда ўзгармас тезлик билан айланади дейлик. Радиус-век- торнинг бурчак тезлиги ўрганилаётган гармоник жара- ённинг тебраниш частотасига сон жиҳатдан тенг бўла- ди. Унинг бирор ўққа проекцияси эса, жараённинг оний қийматини ифодалайди. Масалан, радиус- векторнинг абсциссалар ўқига проекцияси

кучланиш (токи кучи) нинг оний қиймати косинуслар қонуни бўйича ўзгаришини кўрсатса, ордината ўқига проекцияси

унинг синуслар қонуни бўйича ўзгаришини ифодалай­ди. Бу ҳол 2.8-расмда тасвирлаб берилган. Ундан кўринадики, радиус-векторнинг бошланғич ҳолати бошланғич фаза ф билан аниқланади. φ = 0 бўлганда у абс­цисса ўқи билан устма-уст тушади.
Кўрилаётган усулнинг моҳияти айланувчи векторлар проекцияларининг йиғиндиси натижавий векторнинг проекциясига тенг деган қоидага асосланган. Шунинг учун текширилаётган жараённинг оний қийматини аниқлаш учун, аввал, айланувчи векторларнинг тенг таъсир этувчиси — натижавий вектор аниқланади ва унинг ё «х», ёки «у» ўққа бўлган проекцияси топилади. Фақат шуни ёдда тутиш керакки, бу айтганларимизни етарлича узоқ вақт фазалар фарқи ўзгаришсиз қоладиган (когерент) тебранишлар учунгина қўллаш мум­кин. Чунки шу ҳолдагина векторларнинг ўзаро жойланиши ўзгаришсиз бўлиб, уларнинг йиғиндиси доимий бўлади.
Айрим ҳолларда айланувчи деб радиус — векторни эмас, балки кузатувчини ёки координаталар системасини олинади. Бунда радиус-векторлар қўзғал- мас бўлади.
Вектор диаграммалар усулининг афзаллиги унинг кўргазмали бўлиши ва ҳисоблашнинг тежамли эканли- гидадир. Аммо бу усулнинг аниқлиги, биринчидан жуда кичик бўлиб, ҳисоблаш натижаси тақрибий бўлади. Иккинчи томондан, танланган радиус-вектор тебраниш амплитудасининг катталигинигина ифодалаб, унинг фа зодаги йўналишини ҳисобга олмайди (масалан, магнит майдон кучланганлиги вектори ва бошқалар). Шунга қарамай вектор диаграммалар усули занжирларни ана­литик ҳисоблаш усулининг асосини ташкил қилади.

Download 13,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish