2.5. Электр занжирларининг асосий характеристикалари
Электр занжирига таъсир этадиган ва унинг чиқишида ҳосил бўладиган катталиклар мажмуаси — кучланиш, ток кучи, майдои кучлаиганлиги ва бошқалар занжирнинг иш режимини ташкил этади. Занжирнинг иш режими одатда, икки турга — турғун (стационар) ва турғун бўлмаган режимларга ажратилади.
Агар занжир элементларидаги ток кучи ва кучла- ниш қийматининг ўзгариш қонуни ўзгармас коэффи- циентгача аниқлик билан занжирга таъсир этувчи кат- таликларнинг ўзгариш қонуни билан моc тушса, занжирнинг бу ҳолдаги иш режими турғун иш режими акс ҳолда эса, турғун бўлмаган иш режими деб аталади.
Демак, занжирнинг турғун иш режимига занжирда- ги турғун жараёнлар турғун бўлмаган иш режимига эса. турғун бўлмаган жараёнлар мос келади. Занжирнинг турғун бўлмаган жараёнлари ўтиш жараёнлари деб хам аталади.
Занжирнинг турғун иш режимида унинг элементларидаги ток кучи ёки кучланиш чексиз вақт ё гармоник қонун бўйича ўзгаришга эришади, ёки ўзгармас бўлиб қолади. Демак, занжирдаги ҳар қандай ўзгариш — кириш кучланишининг ўзгариши, занжир элементининг ўзгартирилиши ва бошқалар занжирнинг турғун иш режимини бузади. Занжир қайтадан янги турғун режимга бир зумда ўтиши мумкин эмас. Бунинг учун маълум вақт ўтиши талаб қилинади. Янги турғун ҳолатга ўтиш вақтининг давомийлиги занжирнинг таркибига боғлиқ. Агар занжир фақат резисторлардан ташкил топган бўлса, бу вақт шунчалик қисқа бўладики, уни ҳатто оний деб ҳам ҳисоблаш мумкин. Занжирда реактив элементлар қатнашган ҳолда эса, реактив элементдаги электромагнит майдон ўз энергиясини ўзгартириб олиши учун маълум вақт талаб қилинади.
Бирлик вақт ичида энергиянинг ўзгариши
у ёки бу элемент қабул қиладиган қувватни ифодалай- ди. Агар энергия оний вақтда ўзгара олади деб фараз қилинса, унда қувват чексизга айланиб қолади, лекин бу физик маънога эга эмас. Демак, реактив элементлар (сиғим ва индуктивлик) нинг энергияси сакраш билан, яъни оний вақтда ўзгариши мумкин эмас. Бошқача қи- либ айтганда, занжирнинг энергия жамғармасини бел- ғиловчи реактив элементлар мавжуд занжирда бир турғун ҳолатдан иккинчи турғун ҳолатга ўтиш вақт ўтиши билан узлуксиз боради. Бу занжирнинг чиқиш катталиклари кириш катталикларидан шакл жиҳатдан фарқ қилишини ифодалаб беради. Назарий жиҳатдан қараганда занжирдаги ўтиш жараёнлари чексиз узоқ вақт давом этади. Лекин амалда занжирдаги ўтиш жараёнлари чекли вақт ичида тугалланган деб қаралади. Унинг давом этиш вақти занжирнинг вақт доимийси орқали характерланади. Занжирнинг вақт доимийсига тенг вақт ичида занжирдаги жараёнлар «е» марта ўзгаришга учрайди. Одатда занжирдаги ўтиш жараёнлари t=(4÷5)t вақт ичида тугалланган ҳисобланади (2.12-расмда гармоник тебранишнинг турғун ҳолатга ўтиши тасвирланган).
Занжирдаги жараёнларнинг мураккаб бўлиши унинг характеристикаларининг турлича бўлишини кўрсатади. Занжирдаги турғун жараёнлар унинг стационар характеристикалари орқали, турғун бўлмаган жараёнлар эса, ўтиш характеристикалари орқали ифодаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |