2.29- расм. Реал контурдаги даврий тебранишлар.
Логаримфик сўниш коэффициентидан π марта кичик миқдор контурнинг сўниш декременти дейилади:
(2.59)
У контурда тўпланган тўлиқ энергиянинг битта тебраниш даврида йўқоладиган ўртача миқдорини характерлайди:
(2.59а)
Сўниш декременти d га тескари миқдор контурнинг сифати ёки аеллиги деб аталади:
(2.60)
Демак, контурда энергия йўқолиши қанча кам бўлса, унинг асллиги ва конденсаторда тўпланган заряднинг берилган қийматида тебраниш амплитудаси шунча катта бўлади.
2.13. Якка тебраниш контуридаги мажбурий тебранишлар. Резонанс ҳодисаси
Маълумки, ҳар бир системага берилган ташқи таъ- сир унинг энергетик ҳолатини ўзгартиради ва унда бошланғич ҳолатга боғлиқ бўлмаган эркин тебраниш- ларни вужудга келтиради. Системанинг умумий ҳола- ти эса, ташқи кучнинг табиати билан аниқланади.
Агар ташқи таъсир қисқа муддатли туртки, яъни давом этиш вақти эркин тебранишлар давридан кичик импульсдан иборат бўлса, системанинг ҳолати ўтиш жараёнлари табиатига эга бўлади ва тебраниш амплитудаси нолга интилиб боради. Аксинча, агар ташқи кучдаврий катталик бўлса, системанинг ҳолати турғун ҳолатга интилувчи ўтиш жараёнлари билан характерланади. Бу ҳолда системадаги эркин тебранишлар сўнмас тебранишга айлана бошлайди ва тўлиқ ташқи кучнинг табиати билан характерланади. Улар мажбурий тебранишлар деб аталади.
Эркин тебранишлардан фарқли равишда мажбурий тебранишлар қуйидаги хусусиятларга эга:
Тебранишлар сўнмас бўлиб, фақат ташқи куч таъсири вақтидагина мавжуд бўлади.
Тебраниш шакли ташқи куч шаклига боғлиқ бў- лади.
Тебраниш частотаси контур элементлари L ва С ларга боғлиқ бўлмай, ташқи куч частотаси билан белгиланади.
Тебраниш амплитудаси ташқи куч амплитудаси- га ва контурнинг хусусий частотаси билан ташқи куч частотаси орасидаги муносабатга боғлиқ бўлади.
ни тутиб туриш учун катта энергия талаб қилинади. Аксинча, бу фарқ кичик бўлса, унинг миқ- дори ҳам кичик бўлади. Шунга кўра, тебраниш конту- рига берилаётган энергия ўзгармас бўлганда, мажбур- ловчи тебранишлар частотаси контурнинг хусусий частотасига яқинлашиб борса, контурда ҳосил бўладиган тебранишларнинг амплитудаси ўсиб боради ва бу частоталар тенг бўлганда у максимал қийматга эришади. Бу ҳодиса резонанс ҳодисаси ёки резонанс деб аталади.
Резонанс резонанс чизиғи орқали ифодаланади. У контурдаги ток ёки кучланиш амплитудасининг частотага боғлиқлик графигидир. резонанс чизиғи контурларнинг сезгирлигини, яъни ташқи таъсирга ҳозиржавоблигини аниқлаш имкониятини беради. Резонанс чизиғининг шакли контурнинг асллигига боғлиқ. Аслликиинг ортиши билан у ўткирлаша бошлайди ва контурнинг сезгирлиги — частота танлаш қобилияти ўсиб боради (2.30-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |