2.32- расм. Кетма- кет контурнинг чаетотавий (а) ва фазавий (б) резонанс чизиғи ҳамда эквивалент схемаси (в)
Кетма-кет контурнинг резонансчизиғини аниқлайлик. Уни ток амплитудасига, тўлиқ царшиликка ва фаза силжишига нисбатан тузиш мумкин. Чунки улар частотага боғлиқ миқдорлардир. Кўпинча резонанс чизиғи нисбий катталик сифатида тузилади. У кўрилаётган катталикнинг резонанс вақтдаги қийматидан қаидай четлашишини кўрсатади. Масалан, ток кучи бўйича резонанс чизиғи тенгламаси қуйидагича ёзилади:
(2.64)
(2.64) ни қулайроқ шаклга келтирамиз. Бунинг учун маҳраждаги илдиздан R2 ни, қавс ичидан ни ташқа- рига чиқариб, (2.60) ни ҳисобга олсак, у қуйидаги кў- ринишга келади:
(2.64а)
Бунда, —катталик умумлашган бузилиш де- йилади.
Контурларни ҳисоблашда уларнинг резонанс частотага яқин частоталардаги хусусиятини аниқлаш амалий аҳамиятга эга. ωо±∆ω частоталар учун умумлашган бузилиш ифодасини соддалаштириб, қуйидагича ёзиш мумкин:
Бунда 2∆ω — абсолют бузилиш,
— нисбий бузилиш деб аталади.
Шунга кура (2.64а) резонанс чизиғи тенгламаси кичик бузилишлар соҳаси учун қуйидаги кўринишда ёзилади:
(264б)
(2.64б) резонанс чизиғининг контур асллигига боғлиқлигини кўрсатади. Асллик Q нинг ортиши билан частота ўзгаришининг f(ω) га таъсири зўраяди (2.32а-расм).
Резонанс чизиғи ёрдамида контурнинг ўтказиш со- ҳасини аниқлаш мумкин. У
(2.65)
бўлади.
Демак, тебраниш контурининг ўтказиш соҳаси унинг асллигига боғлиқ экан. Аслликнинг ортиши билан ўтказиш соҳаси торайиб боради ва контурнинг танлаш хусусияти — сезгирлиги ортади (2.32а- расмдаги пунктир чизиққа қаранг).
Шуни айтиш керакки, агар контурга бирор резистор уланса, унинг ўтказиш соҳаси кенгаяди. Чунки у контурнинг асллигини ёмонлаштиради. Буни исбот қилиш учун уланган резистор қаршилигининг таъсирини контур ичига киритиб ҳисобланади. У контурнинг эквивалент актив қаршилигини орттиради ва энергия ютилиши кўпаяди, Демак, контурнинг асллиги кичраяди.
Шу мазмунда ташқи генератор ички қаршилигининг контур асллигига таъсирини аниқлаш катта амалий аҳамиятга эга. Умумий ҳолда генераторнинг ички қаршилиги комплекс катталикдир:
zr=Rr + jxr
Шунинг учун у контурдаги энергия йўқолишинигина орттириб қолмай, балки унинг резонанс частотасини ҳам ўзгартиради. Агар генератор қаршилигини соф актив қаршиликдан иборат десак (Хг=0, Zr=Rr),
контурнинг эквивалент асллиги қуйидагича ифодала- нади:
(2.66)
Бу контур асллигининг ўзгариши генераторнинг ички қаршилиги билан контурнинг актив қаршилиги орасидаги нисбатга боғлиқ эканини кўрсатади. Генераторнинг ички қаршилиги ортиши билан унинг эквивалент асллиги камайиб боради. Шунинг учун унинг ўтказиш соҳаси кенгайиб, частоталарни танлаш қобилияти (сезгирлиги) сусаяди.
Демак, кетма-кет контурга ички қаршилиги кичик бўлган генератор уланиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |