Радиоэлектроника асослари муҳаррир — Қ. Азимов



Download 13,17 Mb.
bet34/164
Sana05.07.2022
Hajmi13,17 Mb.
#740056
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   164
Bog'liq
РАДИОЭЛЕКТРОНИКА АСОСЛАРИ

3.3- расм. Электрон (а) ва ковак (б) ўтказувчанлигининг хосил бўлнш модели.


Уни боғланишдан узиш учун кам энергия талаб қили- нади ва ҳатто уй температурасида ҳам уни эркин электрон деб қараш мумкин. Бунда маргимуш тугуни- дан (атомидан) электроннинг узоқлашиши уни мусбат ионга айлантиради, лекин уни кавак деб қараш мум­кин эмас. Чунки кристалл панжарада у мустаҳкам боғ- ланишда бўлади ва кавак каби кўчаолмайди.
Маргимушнинг мусбат иони ҳаракатдаги эркин электрон билан рекомбинацияланиши мумкин. Лекин у электрон токининг миқдорига деярли таъсир этмайди.
Шундай қилиб, кўрган мисолимизда электрон ўтка- зувчанлиги асосий, кавак ўтказувчанлиги эса, асосий бўлмаган ўтказувчанлик бўлади. Асосий ўтказув- чанлиги электрон ўтказувчанликдан иборат бўлган кристалл п — ТУР кристалл ёки ярим ўтказгич дейилади. Маргимушга ўхшаш ўз валент электронларини боғланишга берувчи бегона элемент донор модда ёки оддий донор деб аталади.
Иккинчи мисолимизда германий кристалига уч ва­лентли бор (В) элемента киритилсин. Бунда Бор ато- ми қўшни тўрт германий атоми билан бирикканида битта боғланиш ўрни етишмай қолади (3.3б-расм). Электр жиҳатдан ҳосил бўлган заряд етишмовчилиги (дефект) нейтраль ҳисобланади. Лекин ташқи иссиқлик энергияси таъсирида бу дефектга қўшни германий кристалидан боғланган электрон кўчиб ўтиши мумкин. Бунда Бор атоми манфий ионга айланиб, электрон кўчган ўринда кавак ҳосил бўлади. Шунинг учун ҳосил бўлган асосий ўтказувчанлик — кавак ўтказувчанлиги бўлиб, электрон ўтказувчанлиги асосий бўлмайди.
Асосий ўтказувчанлиги кавак ўтказувчанлик бўлган ярим ўтказгич р тур ярим ўтказгич деб аталади. Уни ҳосил қилувчи бегона модда — акцептор дейилади.
Шуни айтиш керакки, ярим ўтказгичли асбобларда асосий бўлмаган ток ташувчилар ўтказувчанлиги катта аҳамиятга эга. Уларнинг ҳосил бўлиши ва тугатилиши рекомбинация марказлари деб аталган жойларда содир бўлади. Бундай марказлар вазифасини донор ёки ак­цептор элементларнинг тугунлари — атомлари бажаради. Шунинг учун бегона элементларнинг миқдори ор­тиши билан рекомбинация марказлари ҳам кўпаяди ва асосий ток ташувчиларнинг яшаш вақти қисқаради. Бу ҳол бегона элементнинг миқдори ва турини танлашда албатта ҳисобга олиниши керак.
Шундай қилиб, биз юқорида танишган ўтказувчан- лик турларини ҳосил қилиш усули ва уни тушунтириш жуда юзаки ва тақрибнйдир. Улар асосан зоналар на- зария билан текширилади ва миқдор ўлчовлари кири- тилади.
Биз зоналар назариясидан яримўтказгичларнинг ай- рим хусусиятларини сифат жиҳатдан текширишда фойдаланамиз.



Download 13,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish