2.35- расм. Боғланган тебраниш контурининг турлари.
Шунинг учун парциал контурнинг хусусиятлари якка контурнинг хусусиятларидан тубдан фарқ қилади. Боғ- ланган тебраниш контурлари мураккаб система бўлиб, якка контурга нисбатан жуда кўп афзалликларга эга. Масалан, боғланган тебраниш контурининг ўтказиш соҳаси тўғри тўртбурчак шаклига яқинлиги ва бошқа- лар.
Амалда индуктив боғланишли икки парциал контур- дан ташкил топган системалар энг кўп ишлатилади. Парциал контурларнинг частоталари бир-бирига тенг ёкн яқин қийматли бўлганда, улар орасидаги ўзаро боғланиш миқдор жиҳатдан боғланиш коэффициент деб аталган катталик орқали характерланади. Унинг катталигини соф индуктив ёки сиғим боғланиш ҳоли учун аниқлаш қулай.
Бизга индуктив боғланишли иккнта контурдан ташкил топган система берилган бўлсин (2.37-расм).
2.37-расм. Ўзаро индуктив (трансформатор) боғланишли контур лар системаси.
Унда М — ўзаро индукция коэффициента. Фараз қилайлик, системадаги C1 конденсатор ташқи манбага уланиб бирор қийматли потенциаллар айирмаси ҳосил бўлгунча зарядланган бўлсин. Агар ташқи манбани узиб, биринчи контур занжири уланса (иккинчи контур узуқ), C1 конденсатор L1 индуктивлик ғалтаги орқали зарядсизлана бошлайди ва контурда I1 қийматли оний ток ҳосил бўлади. Натижада L1 индуктивлик ғалтагида
кучланиш вужудга келади ва унинг магнит майдони L2 индуктивлик ғалтагида
ўзаро индукция ЭЮК ни ҳосил қилади. (Иккинчи кон- тур узуқ бўлгани учун занжирда ток ҳосил бўлмайди). Бунда
катталик иккинчи контурнинг биринчи контур билан боғланиш даражаси ёки биринчи контурнинг узатиш коэффициенти дейилади. У биринчи контурдан иккинчи контурга энергия узатилиш жараёнини ифодалайди.
Агар бошлангич ҳолатга қайтиб, С2 конденсатор за- рядланса ва юқорида айтилган мулоҳазалар такрор- ланса, биринчи контурнинг иккинчи контур билан боғ- ланиш даражаси, яъни иккинчи контурнинг узатиш коэффициенти бўлишини аниқлаш мумкин. У иккинчи контурдан биринчи контурга энергия узатилишини ифодалайди.
Боғланиш даражалари п1 ва п2 нинг геометрик ўр- тачасига тенг катталик
(2.74)
контурларнинг ўзаро боғланиш коэффициента деб ата- лади ва контурлар орасидаги ўзаро энергия алмаши- нувини ифодалайди. Агар (2.74) ни ω частотага кўпай- тириб бўлинса, ўзаро боғланиш коэффициентининг умумлашган ифодаси ҳосил бўлади:
(2.74а)
Бунда, Хδ =ωМ — боғланиш қаршилиги,
X1=ωL1—L1 ғалтакнинг индуктив қаршилиги,
X2=ωL2—L2 ғалтакнинг индуктив қаршилиги, Демак, ўзаро боғланиш коэффициентининг ифодасига кирадиган қаршиликларнинг реактивлик табиати бир хил бўлар экан. Бошқача айтганда, (2.74а) ифодада индуктив боғланишда индуктив қаршиликлар, сиғим боғланишида эса, сиғим қаршиликлар қатнашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |