20
Biznes-Эксперт
№ 7, 2020
МАРКЕТИНГ
КОНЦЕПЦИЯСИ
муҳим аҳамият касб этади. Ҳар қандай маҳсулот-
нинг талаб ва таклиф асосида ишлаб чиқарилиши
ҳамда унинг ички бозордан ўрин эгаллаши маҳ-
сулотнинг қанчалик даражада рақобатбардошли-
гини таъминлаб беради. Ҳозирги вақтда ички бо-
зорлар тизимида кўпгина ишлаб чиқарилаётган
маҳсулотларнинг талаб даражасига жавоб бера
олмаслиги орқали жамият эҳтиёжларини тўлиқ
даражада таъминлай олмаётганлигини кўриш
мумкин. Бу борада шуни айтиш мумкинки, ишлаб
чиқарилаётган миллий маҳсулот ёки миллий
бренд остидаги товар ички бозорда ўз ўрнига эга
бўлиши учун қуйидаги замонавий маркетингнинг
талабларига тўла қонли жавоб бериши лозим. Бу-
лар:
– истеъмолчи талаби ва таклифи;
– маҳсулот сифати ва ҳажми;
– маҳсулот нархи ва унинг улгуржилиги;
– товарнинг бренд даражасида эканлиги;
– маҳсулот ишлаб чиқарилаётган мамлакат.
Мамлакатимизда тадбиркорлик соҳасини ри-
вожлантиришга қаратилган кўплаб ҳужжатлар
қабул қилинмоқда. Хусусан, Ўзбекистон
Респуб-
ликаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги
“Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва
ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш
тўғрисида”ги ПҚ-4135-сонли ва 2019 йил 5 фев-
ралдаги “Жаҳон банки ва халқаро молия корпо-
рациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисобо-
тида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини
яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғри-
сида”ги ПҚ-4160-сонли қарорларига мувофиқ
Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди ва
айнан ички бозорда миллий маҳсулотларимиз-
нинг нуфузини ошириш, унинг сифати даражаси-
ни яхшилаш орқали экспорт даражасига кўтариш
ғоялари маъқулланди. Бу, албатта, мамлакатнинг
миллий чегараси доирасидаги олди-сотди муно-
сабатларини етарли даражада амалга оширишга
хизмат қилади. Ички бозорнинг ҳар қандай бо-
зор каби турли моддий, маънавий ва интеллек-
туал товарларни айирбошлаш объектига айла-
ниши ҳамда унда шу мамлакат товарлари билан
биргаликда импорт қилинган товарларнинг ҳам
қатнашиши ички муҳитда соғлом рақобатни ву-
жудга келтиради [1]. Шунингдек, бу борада Ўз-
бекистон Республикаси Президентининг “То-
вар бозорларида
савдони янада эркинлаштириш
ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирла-
ри тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Сав-
до механизмларини янада такомиллаштириш,
товар бозорларида соғлом рақобат муҳитини
ривожлантириш, тадбиркорлик субъектлари
фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва ха-
ражатларни камайтириш, ишлаб чиқарилаётган
маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини таъмин-
лаш каби мақсадларда қабул қилинган мазкур
ҳужжат моҳияти навбатдаги шарҳимиздан ўрин
олган. Ички бозорни миллий товарлар билан тўл-
диришда замонавий маркетинг концепциясидан
фойдаланиш жараёнининг асосий тамойили си-
фатида маркетингда тартибли ҳаракат фаолияти-
ни олиб боришни кўзда тутади.
Айнан ҳозирги вақтда ички бозорни миллий
товарлар билан тўлдиришда бозорлардаги марке-
тинг фаолияти муаммоларни ечиш имконини бе-
ради. Одатда бутун мажмуа қуйидаги тўрт йўна-
лиш бўйича ажратилади:
– маҳсулот;
– нарх;
–
илгари суриш;
– сотув (товарни илгари суриш).
Ҳозирда маркетинг деб аталадиган тушун-
чанинг асосий қисми энг яхши кўринишларда
ташкиллаштирилган, тизимлаштирилган савдо
жараёни бўлиб, бунда ишнинг прогноздан тор-
тиб омборга жойлаш ва рекламагача бўлган асо-
сий қисми бирга жамланган ҳамда бир-бири би-
лан мувофиқлаштирилган. Буларнинг бари бир
йил илгари – таназзулга қадар яхши ва самарали
ишлар эди. Компанияларнинг кўпчилиги ўз биз-
неси, истеъмолчилари, рақобатчилари ва ҳ.к.
ҳақида жиддий ўйлаб ҳам ўтирмас эди. Таназзул-
дан кейин улар бизнесининг ёмонлашувига дуч
келди, кўпчилиги эса бозордан кетишга ва шир-
катини ёпишга тўғри келди [2].
Кўпчилик ҳар бир воқеа аҳолининг харид қув-
вати ёмонлашуви, қиймат ошиши, айнланма маб-
лағларнинг дефицити, кредит олиб бўлмаслиги
каби объектив сабаблар туфайли юзага келади,
дейиши мумкин. Ва шу сабабли,
маркетинг ти-
зимлари, ҳатто энг яхшилари ҳам вазиятни ўзгар-
тиришга қодир эмас. Умуман олганда бу тўғри.
Бошқалар эса бунга таназзулдан сўнг улар-
да бозордаги ўз аҳволларини яхшилаш, ишлаб
чиқариш ва сотув ҳажмларини ошириш, молия-
вий аҳволини барқарорлаштириш имкониятлари
пайдо бўлганлилигини айтиб қарши чиқишлари
21
Biznes-Эксперт
№ 7, 2020
МАРКЕТИНГ КОНЦЕПЦИЯСИ
мумкин. Ва шу сабабли фирмадаги мавжуд мар-
кетинг даражаси етарлича, у жорий эҳтиёжларга
жавоб беради ва бирор нимани кескин ўзгарти-
ришга эҳтиёж йўқ, деб жавоб берса, бу ҳам тўғри
бўлади. Лекин униси ҳам, буниси ҳам айни пайтда
қайсидир маънода ўз-ўзини алдаш бўлади. Чунки,
буларнинг бари – бизнесдаги хусусий ҳолатлар-
дир.
Бизнес – билим каби ресурснинг алоҳида
шаклини иқтисодий қийматга айлантиради. Биз-
неснинг мақсади – истеъмолчини яратиш, яъни
танлашга қодир ва тўлашга тайёр ташқи мустақил
субъектни яратишдан иборат. Ичкаридан қара-
ганда харидорни тўлашга нима мажбур қилиши-
ни аниқлаш қийин. Бизнесга ташқаридан нигоҳ
ташлаш керак. Бу ишни амалга оширгандан ке-
йингина ҳаракат йўналишини танлаш ва белги-
ланган мақсадларга етишга киришиш мумкин [3].
Бундан ташқари, бизнес бу мураккаб тизим
бўлиб, унинг ҳолати нафақат
унинг ичида нима
бўлаётганига, балки кўп жиҳатдан, унинг атро-
фида нима бўлаётганлиги билан ҳам боғлиқдир.
Стратегик маркетинг компаниянинг мавжуд ре-
сурсларидан ташқи муҳит ўзгаришларини ҳисоб-
га олган ҳолда самарали ва мўътадил фойдаланиш
имкониятини тақдим этади.
Стратегик маркетингнинг маркази узвий ис-
теъмолчи ҳисобланади. Истеъмолчи товар ишлаб
чиқарувчининг фикрига кўра, унга сотилаётган
маҳсулотнинг ўзини камдан-кам харид қилади.
Товар учун эмас, балки қониқиш олиш учун ҳақ
тўлайди. Қониқишни ҳеч ким тайёрлай олмайди
ва сота ҳам олмайди – энг яхши ҳолда уни олиш
воситасини сотиш мумкин.
Шу сабабли стратегия самарадорлигини
баҳолашнинг энг яхши воситаси истеъмолчининг
қониқиши ҳисобланади[4].
Самарали маркетинг стратегияси тадқиқот-
дан бошланади. Ғарб экспертларининг баҳолаши-
ча, сўнгги йилларда маркетинг тадқиқотларининг
бюджети 3-4 бараварга ошган. Бу – объектив та-
лаб, чунки, аниқ ва тўлиқ маълумотларсиз ком-
панияда мавжуд билимларни иқтисодий қий-
матларга айлантириш мумкин эмас. Маркетинг
тадқиқотлари “Ким сотиб олаяпти?”, “Бу
товарни
қаерда харид қилишаяпти?”, “Ушбу товарни нима
учун сотиб олишаяпти?” деган саволларга жавоб
бериши керак. Бу ширкат кимга ва қандай хизмат
кўрсатмоқда ҳамда қандай эҳтиёжларни қониқти-
ришини аниқ тушунишнинг ягона йўлидир. Шу-
нинг учун ички бозорни миллий товарлар билан
тўлдиришда асосий эътиборни замонавий мар-
кетинг фаолияти билан узвий боғлиқлик асосида
ташкил этиш лозим.
Ҳозирга келиб республикамиздаги марке-
тинг фаолияти ишлаб чиқарилган маҳсулотларни
сотиш билан чекланмаган ҳолда истеъмолчилар-
нинг эҳтиёж ва талабларини жиддий ўрганиш
ҳамда тезкор мослашишга қаратилганлиги билан
тавсифланади.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш мумкинки,
мамлакатимизда турли мулкчилик шаклидаги кор-
хоналар, товар ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўр-
сатувчи корхоналар, яратилаётган кичик саноат
зоналари, кичик
бизнес субъектларининг экс-
порт салоҳиятини оширишда,
ишлаб чиқарилаётган миллий
товарлар рақобатбардошли-
гини оширишда замонавий
маркетинг концепцияларидан
фойдаланишда маркетинг ком-
плексини таклиф этувчилар
нуқтаи назаридан эмас, балки
талаб этувчилар нуқтаи наза-
ридан истеъмолчиларга йўнал-
тирилганлик тамойилидан са-
марали фойдаланиш, улар учун оптимал харажат
қилган ҳолда, истеъмолчилар учун қулайликлар
яратиб, самарали коммуникация тизимидан фой-
даланиш муҳим аҳамият касб этади.
Ушбу муаммони ҳал этишнинг асосий йўнали-
ши эса таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг сама-
рали интеграциясини таъминлашдан иборат.
Турли мулкчилик шаклидаги корхоналарда
миллий товарлар ишлаб чиқариш уларнинг рақо-
батбардошлигини ошириш, унда замонавий мар-
кетинг концепцияларидан самарали фойдаланиш
22
Biznes-Эксперт
№ 7, 2020
МАРКЕТИНГ КОНЦЕПЦИЯСИ
ҳудудлар экспорт салоҳиятини оширишда муно-
сиб ўрин эгаллайди.
Замонавий, шиддат билан ривожланаётган
шароитда, исталган соҳа ва тармоқлардаги ком-
пания ҳамда фирмаларнинг мустаҳкам ривожла-
ниши ва ўсиш тенденцияларини кузатиш мум-
кин. Шу билан бирга, иқтисодиётнинг барча
соҳаларидаги рақобат муносабатлари ва даража-
си ҳам ортаётганлигини сезиш мумкин. Исталган
бизнесни ривожлантириш ва оптималлаштириш
учун максимал ҳаракат қилиш, шу жумладан, ком-
пания томонидан кўзда тутилаётган мақсадларга
эришиш учун уларнинг фаолиятини самарали ре-
жасини ишлаб чиқиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: